Қалай
Қалай / Станнум (Сн) | |
---|---|
Атом рақами | 50 |
Кўриниши | Сариқ-кумуш рангли юмшоқ металл |
Атом хоссаси | |
Атом массаси (моляр массаси) |
118,71 м. а. б. (г/мол) |
Атом радиуси | 162 пм |
Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
708,2 (7,34) кЖ/мол (эВ) |
Электрон конфигурацияси | [Кр] 4д10 5с2 5п2 |
Кимёвий хоссалари | |
Ковалентлик радиуси | 141 пм |
Ион радиуси | (+4э) 71 (+2) 93 пм |
Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1,96 |
Электрод потенсиали | 0 |
Оксидланиш даражаси | 4, 2 |
Термодинамик хоссалари | |
Зичлик | 7,31 г/см³ |
Солиштирма иссиқлик сиғими | 0,222 Ж/(К·мол) |
Иссиқлик ўтказувчанлик | 66,8 Вт/(м·К) |
Эриш ҳарорати | 505,1 К |
Эриш иссиқлиги | 7,07 кЖ/мол |
Қайнаш ҳарорати | 2 543 К |
Қайнаш иссиқлиги | 296 кЖ/мол |
Моляр ҳажм | 16,3 см³/мол |
Кристалл панжараси | |
Панжара тузилиши | тетрагонал |
Панжара даври | 5,820 Å |
Панжара/атом нисбати | н/а |
Дебе ҳарорати | 170,00 К |
50 | Қалай
|
Сн | |
4д105с25п2 |
Қалай — Менделеев даврий системасининг ИВ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 50, атом массаси 118,710. Табиий Қалай 10 та изотопдан иборат: П25п (0,96%), п45п (0,66%), п55п (0,35%), П(,8п (14,30%), "78п (7,61%), ||85п (24,03%), ""5п (8,58%), |ж5п (32,85%), ш5п (4,72%), |245п (5,94%). Охирги изотоп кучсиз радиоактив (Рнурланувчи, Т,/2>1016—1017-йил).
Қалай қадимдан маълум; унинг мис билан қотишмаси — бронза (тунж)дан одамлар милоддан қарийб 4 минг йил илгари фойдалана бошлаганлар.
Қалай Ер пўстининг масса жиҳатидан 8Т0~3% ини ташкил этади. Қ табиатда эркин ҳолда деярли учрамайди. Унинг 24 та минерали маълум, шулардан муҳими қалайтош — касситерит 5п02 ва станнин Си2Ғе5п54.
Қалай — ҳавода аста-секин хиралашадиган ялтироқ оқ металл; зичлиги 7,29 г/см³. 2 модификацияси бор. 0модификацияси (оқ тусли) 13,2° дан юқори трада барқарор; у тетрагонал шаклда кристалланади. |3Қ. совутилса, куб структурали кулранг ссҚ (зичлиги 5,75 г/см³)га айланади. Кулранг Қалай суюқлантирилганида оқ Қалай ҳосил бўлади. Қалайнинг суюқланиш температураси 231,9°, қайнаш температураси =2600°. Қалай бошқа металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Оддий трада ҳавода ҳам, кислородда ҳам оксидланмайди; сув билан реаксияга киришмайди, кимёвий жиҳатдан фаол эмас. Галогенлар билан учувчан тетрагалогенидлар (мас, 5пС14) ҳосил қилади. Консентрланган хлорид кислотада қиздирилса, 8пС12ҳосил бўлади (қаранг Қалай хлоридлари). Консентрланган қайноқ сулфат кислотани 802га қадар қайтаради. Суюлтирилган нитрат кислота билан реаксияга киришганида аммиакка қадар, консентрланган нитрат кислота таъсирида 1\ЙУ2га қадар қайтарилади. Қалай зар сувидя жуда яхши эрийди. Амфотер хоссага эга бўлгани учун кучли ишқорларда эриб станнинларга; ишқорда оксидловчилар иштирокида эритилса, кислота тузларига айланади. Қалай ўз бирикмаларида 2 ва 4 валентли. 2 валентли Қалай бирикмалари тез оксидланиши сабабли қайтарувчилар сифатида ишлатилади. Қ бирикмаларидан 8пО — қора тусли, 8п5 — тўқ жигарранг ( 8п8, — сариқ тусли; Қалай сулфидлари); қолган бирикмалари деярли рангсиз. Қалай кислоталарда ҳам, ишқорларда ҳам эриганида водород ажралиб чиқади.
Қалай рудаларида волфрам, титан, лантаноидлар ва бошқалар нодир металларнинг қўшилмаси бўлади. Бу рудаларни турли усуллар билан бойитиб, таркибида 50—70% Қалай бўлган консентрат ҳосил қилинади. Консентратда бўлган А$ ва 5 ни йўқотиш учун 600—700° да куйдирилади. Темир, висмут, сурма ва бошқалар қўшилмалардан тозалаш учун консентратга консентрланган НС1 эритмаси қўшиб ишланганидан кейин, қоддиқ кўмир билан махсус печларда эритилади; таркибида Қалай бор тошқоллар қайта ишланиб, хомаки Қалай олинади (унинг таркибида 94—98% Қалай бўлади). Қалайни тозалашда 502, СО, А$203, А$Н3каби заҳарли моддалар ажралиб чиқиши сабабли меҳнат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш лозим.
Ишлаб чиқарилган Қалайнинг 50% га яқини иккиламчи металлардир. У оқ тунука чиқиндилари, темиртерсак ва турли қотишмалардан олинади. Қалайнинг 40% га яқини консерва саноати учун оқ тунука тайёрлашга сарфланади, қолган қисми эса кавшарлар, подшипник ва босмахона қотишмалари тайёрлашга кетади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- Болшаков ҚалайҚалай, Федоров ҚалайҚалай, Химия и технология малнх металлов, М, 1984; Парпиев ҚалайҚалай, Раҳимов ҚалайҚалай, Муфтахов ҚалайҚалай, Анорганик кимё, Қалай, 2003.
Зикрилла Исабоев.
Қалай - унсурлар даврий жадвалининг 50 унсури, металл.
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | ||||||||||||||||||||||||||||
1 | Ҳ | Ҳе | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2 | Ли | Бе | Б | C | Н | О | Ф | Не | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3 | На | Мг | Ал | Си | П | С | Cл | Ар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4 | К | Cа | Сc | Ти | В | Cр | Мн | Фе | Cо | Ни | Cу | Зн | Га | Ге | Ас | Се | Бр | Кр | |||||||||||||||||||||||||||
5 | Рб | Ср | Й | Зр | Нб | Мо | Тc | Ру | Рҳ | Пд | Аг | Cд | Ин | Сн | Сб | Те | И | Хе | |||||||||||||||||||||||||||
6 | Cс | Ба | Ла | Cе | Пр | Нд | Пм | См | Эу | Гд | Тб | Дй | Ҳо | Эр | Тм | Йб | Лу | Ҳф | Та | W | Ре | Ос | Ир | Пт | Ау | Ҳг | Тл | Пб | Би | По | Ат | Рн | |||||||||||||
7 | Фр | Ра | Аc | Тҳ | Па | У | Нп | Пу | Ам | Cм | Бк | Cф | Эс | Фм | Мд | Но | Лр | Рф | Дб | Сг | Бҳ | Ҳс | Мт | Дс | Рг | Cн | Нҳ | Фл | Мc | Лв | Ц | Ог | |||||||||||||
8 | Ууэ | Убн | Убу | Убб | Убт | Убқ | Убп | Убҳ | Убс | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |