[go: up one dir, main page]

Jump to content

Судан

From Vikipediya
Судан Республикаси
جمهورية السودان
Жумҳūрийят ас-Сūдāн
Шиорالنصر لنا
Ал-Наср Лана
(Арабча: Мусобоқа Бизники)
Мадҳия: نحن جند الله، جند الوطن
Наҳну Джундулла Джундулwатан
Лоcатион оф Судан
Пойтахт Хартум
Расмий тил(лар) Арабча
Инглизча
Ҳукумат Ҳарбий То`нтариш
Абдел Фаттоҳ Абдулраҳмон ал-Бурхон
Мустақиллик (Бирлашган Қироллиги ва Мисрдан)
• Сана
1-январ 1956
Майдон
• Бутун
1,886,068 км2 (10-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
40,187,486 (30-ўрин)
• Зичлик 16/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$84,930 мил. (61-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,113
Пул бирлиги Суданесе Динар (СДД)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма СУ
Телефон префикси 249
Интернет домени .сд

Судан, Судан Республикаси (Жумҳурия асСудан) — Африканинг шимоли-шарқида жойлашган давлат. Майдони 2,5 млн. км². Аҳолиси 37,09 млн. киши (2002). Пойтахти — Ҳартум шаҳри Маъмурий жиҳатдан 26 штатга бўлинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

С — республика. Амалдаги конституцияси 1998-йил 30-июнда кабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1993-йилдан Умар Ҳасан Аҳмад алБашир), у тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий ассамблея (парламент), ижрочи ҳокимиятни президент тайинлайдиган ҳукумат амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

С ҳудудининг катта қисми бал. 300–1000 м бўлган плато; шимолида унинг талайгина қисмида Ливия ва Нубия чўллари, жанубида Марказий Африка тоғлиги (энг баланд жойи — Кинети тоғи, 3187 м), ғарбда Дарфур ва Кордофан платолари, шарқда Эфиопия тоғлигининг этаклари жойлашган. Кизил денгиз соҳили — энсиз пасттекислик. Мис, олтин, хромит, темир, марганец рудалари, нефт, мармар, гипс конлари бор. Иклими — шимолида тропик чўл иқиими, иссиқ ва қурғоқчил, жанубида экваториал, муссонли. Ҳартумда ўртача температура январда 22°, июлда 33°. Ииллик ёғин шимолида 20 мм гача, мамлакат ўрта қисмида.100–300 мм, жанубида 1000 мм дан ортиқ. Асосий дарёси — Нил ва унинг ирмоклари — Оқ Нил ва Кўк Нил. Дарёлардан экинзорларни суюришда, юк ташишда ва гидроэнергия олишда фойдаланилади. Судан жанубидаги баланд бўйли ўтлар ўсувчи саванналарда қизил ферралит ва алферрит тупроклар, шим.роқдаги чўлга айланган қуруқ саванналарда қизилқўнғир ва қизғиш қўнғир тупроклар, айрим жойларда қорамтир оғир тупроқлар тарқалган. Тропик, гидроморф ва аллювиал тупроқлар ҳам учрайди. Жанубида ва тоғларда тропик ўрмонлар бор, баобаб ва акация кўп. Ҳайвонот дунёси бой: кийик, ғизол, жирафа, фил, қоплон, арслон, бегемот ва бошқа, қушлардан туяқуш, марабу, сесарка, судралиб юрувчилардан питон, дарёларда тимсоҳ, ҳар хил баликлар бор. Бома, Диндер, Нимуле, Саутерн миллий боғлари, Эрковит қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолисининг аксарияти араблар. Нил водийсида нубийлар, шимоли-шарқида бежалар, шунингдек, динка, азанде, нуэр, шилак халқлари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 35%. Расмий тил — араб тили. Расмий дин — ислом. Христианлар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Ҳартум, Омдурман, Шимолий Ҳартум, ПортСудан, Жуба, АлУбайд. Судан давлати асосан араб инглис тилида гаплашади.

Тарихи

[edit | edit source]

Судан ҳудудида тош давридан одам яшай бошлаган. Мамлакатнинг катта қисми (қадимда Куш мамлакати, 7-асрдан Нубия) да қад. мисрликларга яқин бўлган сомхом ва кушит қабилалари истиқомат килганлиги маълум. Мил. ав. 2минг йилликда жанубидан келган негроид қабилалар уларга қўшилиб кетган. Мил. ав. 16— 12-асрларда Судан Мисрга тобе бўлган. Мил. 6-асрда христианлик тарқала бошлади. 7-асрга келиб, Суданда Алоа, Мукурра ва Нобатия христиан давлатлари пайдо бўлди. 7-аср ўрталаридан араблар кириб кела бошлади. Натижада мамлакат шимолий ва ғарбий ҳудудларида ислом дини ва араб маданияти тарқалди. 14-аср охири — 16-аср бошларида мусулмон давлатлари (Дарфур, Сеннар султонликлари ва бошқалар) вужудга келди. 1820—22 йилларда Суданнинг катта қисмини Миср ҳукмдори Муҳаммад Али босиб одди. Судан гарчи Усмонли турк империяси таркибига расман қўшилган бўлсада, амалда Миср мулкига айланди. 19-асрнинг 60й.лари охири — 70 йилларбошларидан Суданда Буюк Британия таъсири кучая бошлади. Инглиз мустамлакачиларининг шафқациз зулмига қарши халқ оммаси кўп марта қўзғолон кўтарди (қаранг Маҳдийчилар қўзғолони). 1899-йил инглизлар Суданни Буюк Британия билан Мисрнинг муштарак мулки (кондоминиум) деб эълон қиладиган битимни Мисрга мажбуран имзолатди. Судан расман АнглияМиср Судани деб атала бошлади. Судан амалда Англиянинг мустамлакасига айланиб, унинг асосий пахта базаси бўлиб қолди. Шарқса миллий озодлик кураши юксалган шароитда Суданда дастлабки сиёсий ташкилотлар тузилди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Судан ҳарбий қисмлари Эритрея, Миср, Ливия, Тунисда фашист давлатлари қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашди. Урушдан кейин мамлакатда миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1955-йил ноябрда инглиз ва Миср қўшинлари Сдан олиб кетидди. 1956-йил 1-январда Судан мустақил давлат деб злон қилинди. 1958—64 йилларда Сда диктаторлик режими ўрнатилди. 1969-йил давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни Ж. Нимейри бошлиқ ҳарбийлар қўлга одди. 1972-йил С жануби мухторият мақомини олгач, 17 йиллик фуқаролар урушига чек қўйилди. 1980-йилдан, айниқса, ислом қонунчилиги бутун мамлакатга жорий этилганидан (1983) кейин, жанубида яна фуқаролар уруши бошланди. 1985-йилда Нимейри режими ағдариб ташланди ва 1986-йилда С алМахди бошчилигида коалицион ҳукумат тузилди, сиёсий партиялар тарқатиб юборилди. 1989-йил ҳарбий тўнтариш содир бўлиб, Миллий нажот инқилобий қўмондонлиги Кенгаши олий қонун чиқарувчи ва ижрочи орган бўлиб олди, у 1993-йил Умар Ҳасан Аҳмад алБаширни мамлакат президента этиб тайинлади ва ўзини ўзи тарқатиб юборди. 1999-йил 1-январдан сиёсий партиялар фаолиятига рухсат берилди. 2000-йил 13—22-декабрда президент ва парламент сайловлари ўтказилди. У.Ҳ.А. алБашир яна Судан президенти этиб сайланди. Судан 1956-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1-январ — Мустақиллик куни (1956). Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 30-декабрда тан олган.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

АлУмма ("Миллат") партияси, 1945-йил асос солинган; Бирлашган демократик партия, 1967-йил тузилган; Миллий конгресс партияси, 1999-йил ташкил этилган. Судан ишчи касаба уюшмалари федерацияси, 1950-йил асос солинган, Халқаро араб касаба уюшмалари конфедерацияси ва Африка касаба уюшма бирлиги ташкилотига киради.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Судан — қолоқ аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги.нинг улуши 46,3%, саноатнинг улуши 22,8%, хизмат кўрсатиш соқасининг улуши 30,8%.

Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% банд бўлиб, экспорт тушумининг 95% ни таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги да фойдаланиладиган 8,4 млн. гектар ернинг 2,6 млн. гектари суғориладиган, 5,4 млн. гектари лалми ерлардир. Пахта энг муҳим экспорт экини бўлиб (Африкада Мисрдан кейин 2ўрин), Гезира, Оқ ва Кўк Нил, Атбара водийларида етиштирилади. Кордофан платоси, Кўк Нил ва Атбара водийларида кунжут, Дарфур ва Кордофан платоларида ер ёнғоқ, ҳамма воҳаларда оқ жўхори, тариқ экилади, шимолида хурмо етиштириладй ва маккаисано барги териб олинади. Техника экинларидан шакарқамиш ва бошқа етиштирилади. Ақоқиё (араб елими) етиштиришда дунёда етакчи ўринда туради. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, туя, хачир, йилқи ва бошқа боқилади.

Саноатида меҳнатга лаёқатли Ағолининг 5% банд бўлиб, у асосан маҳаллий қишлоқ хўжалиги. хом ашёсини қайта ишлаш ва ёғочсозлик корхоналаридан иборат. Озиқовқат саноатида ёғ, сут, қандшакар, консерва заводлари, енгил саноатда тўқимачилик, поябзал, пахта тозалаш, шунингдек, машинасозлик ва металлсозлик, кемасозлик, нефт, семент, минерал ўғит ишлаб чиқариш. корхоналари бор. Оз миқдорда олтин, уран, хром, темир, марганец рудалари ва гипс қазиб олинади. Кейинги даврда нефт қазиб чиқариш кўпайди. Денгиз сувидан туз ажратиб олинади. Йилига ўртача 1,33 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Ҳартум, Омдурман, ПортСудан, Атбара, ВодийМадони. Транспорт йўли узунлиги 5,5 минг км, автомобил йўллари узунлиги 21,4 минг км. Асосий денгиз порти ПортСудан. Нил ва унинг ирмоқдарида кема қатнайди. Ҳартумда халқаро аэропорт бор. Четга пахта, хом нефт, оқ жўхори, ақоқиё, ер ёнғоқ, кунжут, чорва моллари чикаради, четдан машина ва ускуна, бугдой, нефт маҳсулотлари, транспорт воситалари, доридармон олади. Саудия Арабистони, Хитой, Буюк Британия, Германия, АҚШ, Япония, БАА билан савдо қилади. Пул бирлиги — судан динори.

Тиббий хизмати

[edit | edit source]

Врач ва фармацевтлар Ҳартум университетининг даволаш ва фармацевтика фтларида, ўрта малакали тиббиёт ходимлари 14 тиббиёт мактаб ва коллежларида тайёрланади. Шимолий Ҳартумда ўрта маълумотли ветеринария мутахассислари тайёрлайдиган 2 йиллик институт (мактаб) бор.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

19-асргача Судан шимолида 2—3 йиллик мусулмон мактаблари бўлган. Мустамлакачилар келгач, инглиз таълим тизими намунасидаги 4 йиллик бошланғич, 4 йиллик оралиқ, 4 йиллик ўрта мактаблар тузила бошлади. 1970-йил мактаб тизими ислоҳ. қилиниб, 7—13 ёшдаги болалар учун 6 йиллик бошлангич, 6 йиллик ўрта (3 йиллик тўлиқсиз ва 3 йиллик тўлиқ) мактаб жорий этилди. Қизлар мактабида уйрўзғор ва тикувчилик ҳам ўргатилади. Бошланғич синф ўқитувчилари педагогика ўқув юртида, тўлиқсиз ўрта мактаб ўқитувчилари педагогика марказларида 2 йил давомида тайёрланади. Ҳунартехника таълими бошланғич ва тўлиқсиз мактаб негизида 4 йил давомида олиб борилади. Ҳартум университети, Қоҳира университетининг Ҳартум филиали, Омдурмандаги ислом институти, Жуба университети, ВодийМадонидаги Гезира университети каби олий ўқув юртлари, шунингдек, 2—3 йил давомида ўрта махсус таълим даражасида маълумот берадиган бир канча институт ва коллежлар (Ҳартум политехника институти, тиббиёт коллежи ва бошқалар) ҳам бор. Ҳартум университетининг кутубхонаси, Омдурмандаги Оммавий кутубхона, Ҳартумда Миллий музей, Этн. музейи, Табиат тарихи музейи, Мероэда Музейқўриқхона мавжуд. Илмий тадқиқотлар университетларнинг лабораторияларида, Африка ва Осиё институтида, Ҳартумдаги саноат тадқиқотлари институтида, бир қанча вазирликларга қарашли илмий муассасаларда олиб борилади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Суданда бир канча газ. ва журнали нашр этилади. Йириклари: "АлАйём" ("Кунлар", араб тилида чиқадиган кундалик газета, 1953-йилдан), "АлҚувват алМусаллаха" ("Қуролли куч лар", кундалик газета, 1969-йилдан), "Ассаҳафа" ("Матбуот", араб тилида чикадиган кундалик газета, 1962-йилдан), "Судан стандард" ("Судан байроғи", инглиз тилида ҳафтасига 2 марта чикадиган газета, 1973-йилдан), "Судан нуш" ("Бугунги Судан", инглиз тилида чиқадиган ойлик журнали, 1976-йиллан). Судан ахборот агентлиги (СУНА) ҳукумат ахборот маҳкамаси, 1970-йил асос солинган. Давлат Миллий радиоэшиттириш ва телекўрсатув корпорацияси мавжуд.

Адабиёти

[edit | edit source]

Кўҳна Судан тамаддуни (сивилизацияси) Қад. Миср ва юнон маданиятлари билан боғлиқ равишда ривожланган. 7-асрдан араб тили сингиб, адабий асарлар шу тилда ёзила бошлади. 17—18-асрларда Ҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али алМумаюх ва Муҳаммад алЖаали каби атоқли шоирлар ижод қилдилар. 19-аср халқ шеъриятида (Х. Абу Синна, Умм Мусеймасхоним, Бинт алМаккавий ва бошқалар) чет эл истилочиларига қарши кураш, араблар бирлигига даъват оҳанглари янграйди. Мумтоз адабиёт намояндаларидан Муҳаммад Сайд алАббосий, Абдуллоҳ Абдураҳмон, Ҳусайн азЗаҳра ижоди ажралиб туради. Яҳё асСалавий Нил водийси халқларини "биргаликда курашиш"га чақирувчи шеърлари билан машҳур бўлди. 20-асрнинг 10—20й.ларида миллий матбуот юзага келди. 30-йилларда Абу Жуккуд, Али Аҳмадоний, Ҳамза алМалик Тунбул, Юсуф Башир атТижоний каби шоирлар адабиётни ривожлантирдилар. Муҳаммад Аҳмад Маҳжуб ва Абдулҳалим Муҳаммадлар қисса ва роман жанрида ижод қила бошладилар. 20-асрнинг 2-ярмида шоирлардан Тож асСирр Ҳасан, Жили Абдураҳмон, Жаъфар Ҳамид алБашир, Муҳаммад Мифтоҳ алФайтурий, ёзувчилардан Фотима Аҳмад Иброҳим, Усмон Али Ҳйп, Абу Бакр Холид, атТайиб Заррук ижтимоий мавзуларда асарлар ёзишди. Суданда халқ, оғзаки ижоди ҳам кенг ёйилган. Шимолий Суданда фолклар жанрлари бошқа араб мамлакатлари оғзаки ижодига, жанубий Суданда эса тропик Африка маданияти намуналарига ўхшаш.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Илк неолит даври (мил. ав. 7минг йиллик охири — 4минг йиллик бошлари)га оид лойдан ишланган ҳайвон қайкалчалари, сопол идишлар, қояга ишланган суратлар топилган. Мил. ав. 2минг йилликда Судан санъати Қад. Миср маданияти ўзанвда ривожланган. Мил. ав. 1минг йиллик охиридан моддий маданиятда ўзига хос белгилар пайдо бўла бошлаган. Мил. ав. 22—18-асрларда хом ғиштдан тўғри бурчакли кулбалар, зодагонлар учун кўп хонали уйлар (Арейкада), ибодатхоналар (Сулба ва Кавада), истеҳкомлар (Семна, Куммада), сағаналар барпо этилган. Суданда христианлик тарқалиши билан (мил. 6-асрнинг 2-ярми) меъморий услуби ва деворий расмлари копт санъатига яқин бўлган черковлар қурила бошлади. 15—16-асрларда Ғарбий Судан меъморлигининг Шарқий Африка ўрта аср тош меъморлигига ўхшаш жиҳатлари кўп бўлган. 19—20-асрларда Қизил денгиз бўйларида маржон оҳактошларидан тикланган уйлар, Судан жанубидаги негроид қабилаларида лой ва шохшаббадан тўқима қилиб ясалган, томи ўт ва похол билан ёпилган кулбалар аҳолининг асосий турар жойи бўлган. 20-аср ўрталаригача замонавий иморатлар фақат Ҳартум, ПортСудан, Атбара ва бошқа йирик шаҳарларда қурилди. 1956-йилдан саноат ва турар жой биноларини лойиҳа асосида кенг кўламда барпо этиш, шаҳарсозликни тартибга солиш ишлари олиб боридди, жаҳон меъморлиги тажрибасидан фойдаланишга ҳаракат қилинди.

20-аср ўрталаридан тасвирий санъатда дастгоҳ рассомлиги миллий мактаби вужудга келди, унда маҳаллий безак ва европача анъаналарни бирга қўшиш одат тусига кирган. Кейинги йилларда М. Куа, А. Ҳамид каби ҳайкалтарошлар, Х. Аббос, М. О. Башир каби рассомлар, А. А. Борхан каби графика усталари етишиб чикди. Судан тасвирий ва амалий санъатида ёғоч ва лойдан ҳайкалчалар ясаш кенг тарқалган. Шимолий Судан араблари орасида кандакорлик, теридан турли анжомлар ясаш, жанубий халқдарида пичоқчилик, бадиий тўқимачилик анъанавий машғулот ҳисобланади.

Мусиқаси кўпгина халқларнинг мусиқий анъаналарини ўз ичига олади. Судан чолғу асбоблари хилмахил. Лирашмон торли тамбур ва унинг турлари — кисир (нубийларда), бенебене (Ғарбий Суданда), бангия (Шарқий Сда), том (Жанубий Сда); торликамонли умкики, тор (тўртбурчак доира), турли барабанлар — долюка (лой барабан), дингир (сув тўддирилган барабан), таба ва бошқа Жанубий Судандаги динка, нуэр, шиллук ва бошқа халқларнинг барабан ансамбллари бор. Пуфлаб чалинадиган асбоблар: зумбара (металл най), пенах (қовоқ пўсти), гарин (шох), қамиш найлар ва бошқа Ғарбий Сдаги кўпгина қўшиқлар рақс билан бирга ижро этилади. Хасис, жаррари, мардум рақсқўшиклари кўчманчи чорвадор турмуши ва меҳнати билан боғлиқ. Шунингдек, қироат, азон, мадҳия, зикр каби жанрлари ҳам мавжуд. Михера битАббуд, Шарифа битБилол каби хонандалар ватанни, мустақиллик йўлидаги курашчиларни мадҳ этувчи қўшиклари билан машҳур бўлган. Кейинги йилларда мамлакат жанубий билан шимолий анъаналари яқинлашуви натижасида турли мусиқий услубларнинг ўзаро таъсири кучайди. Миллий фолклор ансамбли, Мусиқа ва театр институти ташкил топди. Мусиқа арбобларидан композитор ва хонандалар Муҳаммад алАмин, И. алКошиф, М. Варди, А. Шурахбил, композитор ва дирижёр А. Маржонни кўрсатиш мумкин.

Театри

[edit | edit source]

Судан театр санъати араб маданияти рухида. 1936-йил Театр жамияти ташкил этилиб, у аввал мактабларда иш олиб борди. 1940-йилдан оммавий спектакллар намойиш эта бошлади. 1950-йил жамият негизида драма ва мусиқа труппалари араб тилида спектакллар қўиишга киришди. 1961-йил Замонавий Судан театри, Ҳартум труппаси ва халқ рақс ансамбллари ишлади. Ёш санъаткорлар Миср ва Италия бадиий мактабларида таълим оладилар.

Киноси

[edit | edit source]

1968-йил ўқув ва воқеий филмлар ишлаб чиқарадиган кино бошкармаси ташкил этилди. 1960—70 йилларда тўла метражли "Умид ва орзулар" (режиссор арРашид Мавди), "Авлодлар кураши", "Акаука можароси" (режиссор А. Ҳошим), "Африка, инқилоб бонги" (режиссор Сулаймон) бадиий филмлари яратилди. Филмларни кинопрокат ва импорт қилиш билан хусусий фирмалар шуғулланади.