[go: up one dir, main page]

Jump to content

Карки

Координаталари: 37°49′0″Н 65°12′0″Э / 37.81667°Н 65.20000°Э / 37.81667; 65.20000
From Vikipediya
Отамурот
шаҳар
37°49′0″Н 65°12′0″Э / 37.81667°Н 65.20000°Э / 37.81667; 65.20000
Мамлакат Туркманистон
Вилоят Лебап вилояти
Ҳукумат
Илк эслатилиши Х аср
Аввалги номлари Керки
Қачондан бери шаҳар 1925
Расмий тил(лар)и Туркман тили
Аҳолиси
 (2010)
30 000
Миллий таркиб туркманлар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Отамурот харитада
Отамурот
Отамурот

Карки (1999-йилдан 2017-йилгача Отамурот) — Туркманистоннинг Лебап вилояти Отамурод туманидаги шаҳар (1925-йилдан). Туман маркази. Амударёнинг чап соҳилида. Ўнг соҳилида пристан ва Каркичи темир йўл стансияси (Когон — Душанба темир йўл йўналиши) жойлашган. Шаҳар Туркманобод — Отамурот темирйўлнинг охирги пункти. Карки шоссе йўли орқали Туркманобод ва Амударё орқали Мари, Тажан шаҳарлари билан боғланган. Аҳолиси 30,8 минг киши (1999).

Карки 10-асрдан маълум. 1917-йилгача Бухоро амирлигининг Карки беклиги маркази, 1943-йил декекабрдан 1947-йил январгача Туркманистон ССР Карки вилояти маркази. Шаҳарда пахта тозалаш, курилиш материаллари, сут-мой заводлари, гўшт ва нон комбинатлари, гилам фабрикакаси, умумий таълим ва мусиқа мактаблари, педагогика билим юрти, маданият уйи, 5 кутубхона, тарихийўлкашунослик музейи, касалхона, маданий, маиший ва савдо хизмати кўрсатиш шохобчалари бор.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил