[go: up one dir, main page]

Jump to content

буюрмоқ

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

буюрмоқ И

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

бу-юр-моқ

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Истак-талабни бажа-ришга кўрсатма бермоқ; буйруқ бермоқ, амр, фармон қилмоқ.◆  Иш буюрмоқ. Болани ишга буюр, кетидан ўзинг югур. Мақол. ◆ Ишёқмасга иш буюрсанг, Сенга ақл ўргатар. Мақол. н◆  Унинг нозиклиги, кўҳликлиги ҳурмати аяб, енгил-елпи ишларни буюрарди. С. Аҳмад, Уфқ.◆  Мен ҳазрати олийлари буюрган Мадраса' тарҳини чизиш билан бандмен. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.◆  Ҳоким ясовулни чақириб, йўлга ҳозирланишни буюрди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.◆  Ўлимга буюрдингиз, бизнинг нима гуноҳимиз бор экан? "Луқмони Ҳаким".

Буюринг ёки буюрсинлар 1) буйруғин-гизни бераверинг, буйруғингизни бажариш-га тайёрман (тайёрмиз). Сизга оғир келмаса, бир хизмат топширмоқчиман, уста! -Бую-рингиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар.◆  Бу ишларни менга буюринг, бекам! Мирмуҳсин, Меъмор.◆  ..Жуман писмиққамурожаат қилди: -Буюрингиз, афандим! М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“ ; 2) марҳамат қилинг, марҳамат. ◆ [Волков:] Афандилар, столга буюрсинлар! Н. Сафаров, Танланган асарлар.

2 Бирор нарсани тайёрлаб бериш учун мурожаат қилмоқ; буюртма бермоқ, буюр-тирмоқ.◆  Палто буюрмоқ. н Муҳиддин то-леига официант ҳам тез кела қолди. Чой ва овқат буюрди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди.

◆ Келин пошшага му.уа узук буюрдингизми ? А. Қодирий, Ўтган кунлар.◆  Туфлини дарҳол гиламга қўйиб, кийиб кўрди: -Ўзимга буюр-тиршиандай! Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар.

3 Топширмоқ, бермоқ (қонун йўли билан).◆  Нафақа керак бўлса, даромадимнинг ярмини олинг, лекин болани тинч қўйинг. Бермайман, овора бўлманг! -Нега? Болани онага буюради-ку! А. Қаҳҳор, Қушчинор чироқлари.

4 тиб. Тавсия қилмоқ, ёзиб бермоқ, (до-ри-дармон, парҳез ва шу кабилар ҳақида).◆  Парҳез буюрмоқ. м Фақир бу сабилга оғуштабиз, баважҳ дафъи савдои табиб буюрган. Ҳамза, Танланган асарлар.◆  Менми? Менга нима ром келишини ўзим ҳам билмайман. Лекин докторлар коняк буюрадилар, майли, коняк бўлсин. Ойбек, Танланган асарлар.

5 Бирор иш, топшириқ билан бирор жойга юбормоқ, жўнатмоқ.◆  Хушрўй хизмат-чини ўчоқ боши юмуииарига буюриб, чойни ўзи қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.◆  Ўзбек ойим бурчакда бола кўтариб ўтирган Зай-набдан чақалоқни олиб, уни жомни тўкиб келишга буюрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. ◆ Хизмат деса жуда абжир бўламан, Нима буюрсангиз, ишлаб келаман. "Муродхон".

6 Тақяир қилмоқ; хоҳламоқ, истамоқ. ◆ Тангрининг буюргани шу экан. Лекин, Меъмор, сиз яхши одамсиз, дилимга ёқасиз. Мирмуҳсин, Меъмор.◆  -Ўғлим, кўнгил буюрган ишдан зарури бўлмайди, — деди раис Тош-пўлатовга. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди.

Айбга буюрмоқ қ. айб 2.◆  Айбга буюрмайсиз, ўғлим меъморликни ўргансин, отасидек санг-тарош бўлиб қошасин, дедим. Мирмуҳсин, Меъмор. Ташриф буюрмоқ қ. ташриф.◆  Бир ҳафтадан кейин қиз Жамолзоданинг уста-хонасига ташриф буюрди. "Ёшлик".

буюрмоқ ИИ

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

бу-юр-моқ

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]
Насиб бўлмоқ, насиб қилмоқ.◆  Уялган буюргандан қуруқ қолар. Мақол.◆  Югурганники эмас, буюрганники. Мақол. шш◆  Қўша қаринглар. Ўғилларингга ҳам шунақа сарполар буюрсин. Т. Малик, Ажаб дунё.◆  Ўша куни Матпанога ўз тўйи буюрмади. С. Сиёев, Аваз.◆  Хўпам ярашдики, қуллуғ бўлсин, буюрсин. "Гулдаста".

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

БУЮРМОҚ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

Феъл

[edit]

буюрмоқ буюрмоқ

буюрмок И
1
приказывать, предписывать, велеть; ◆ ишга буюрмоқ велеть сделать (какое-л.) дело, поручить работу; болани ишга буюр, кетидан ўзинг югур посл. см. бола; буюринг! приказывайте!; я к вашим услугам!;
2 назначать, прописывать; ◆ дори буюрмоқ прописывать лекарство; ◆ ванна буюрмоқ назначать ванны;
3 заказывать (что-л.); ◆ палто буюрмоқ заказывать пальто; ◆ ош буюрмоқ заказывать плов;
4 отправлять (кого-л. куда-л.); велеть (кому-л.) поехать (куда-л.); қаерга буюрсангиз, тайёрман куда бы вы меня ни послали, я готов ехать.

буюрмоқ ИИ
доставаться, становиться уделом, выпадать на долю; югурганники эмас, буюрганники погов. достанется, не тому, кто хлопотал, а тому кому суждено.