[go: up one dir, main page]

Jump to content

Регби

From Vikipediya
Регби

Регби (Англиянинг Регби шаҳарчаси номидан) — спорт ўйини. Икки жамоа (ҳар бири 15 кишидан) узунлиги 27—29 см бўлган тухумсимон шаклдаги тўп билан Нсимон дарвозали махсус майдончада (катталиги 95—100х65—68 м) ўйнайди. Ўйин (40 дақиқадан 2 тайм давом этади)дан мақсад — тўпни бир-бирига қўлда (орқага) ёки оёқда (хоҳлаган йўналишда) ошириб, уни рақиб майдонидаги дарвоза чизиғи орқасига тушириш ёки дарвозага киритишдан иборат. Рақибни ушлаб ёки елка билан туртиб йиқитиб, унга халақит бериш мумкин. Ўйин қоидаси бузилганда „олишув“ — тўп талашиш белгиланади. Кўп очко тўплаган жамоа (тўпни ерга тегизиш — 4 очко, тўпни дарвозага киритиш — 3 ёки 2 очко) ютган ҳисобланади. Бу ўйин Қад. Хитой ва Қадимги Римда тарқалган. Замонавий регби ўйини 1823-йилда Англияда пайдо бўлди. 1888-йилда регби бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. 1900, 1908, 1920, 1924-йилда регби Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди. Регби Халқаро ҳаваскорлар федерацияси ФЛРА (1934-йил тузилган) га 40 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1960-йилдан ФЛРА Кубоги (норасмий жаҳон чемпионати) ўтказилади.

Регби спорти Ўзбекистонда 1969-йил „Локомотив“ жамияти ҳузурида вужудга келди. 1970—1971-йилларда Тошкент политехника институтида регбичилар жамоаси ташкил қилинди. 1982—1991-йилларда регби бўйича Жонибеков кубоги мусобақалари ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақалар (1988, Буюк Британия, 1989, Жанубий Корея) да иштирок этди. Ўзбекистон регби федерацияси (2001-йил қайта тузилган) Осиё федерацияси — АРФУнинг аъзоси. Мамлакатимизда регби бўйича 50 га яқин спорт устаси, 200 га яқин спорт усталигига номзод бор[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил