Парфия
Парфия ёки Парфия подшолиги — милоддан аввал тахминан 250-йилда Каспий денгизининг жанубий ва жанубий-шарқий томонида вужудга келган қадимий давлат. Милоддан аввал 1-аср ўрталарида Месопотамиядан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудни ўзига бўйсундирган. Парфия милодий 3-аср 20-йилларигача мавжуд бўлган. Милоддан аввал тахминан 250-йил сакларнинг кўчманчи парнлар (дахлар) қабиласи Аршак (аршакийлар сулоласи асосчиси) бошчилигида Салавкийлар давлатидан ажраб чиққан Парфиёна ёки Парфия сатрапиясига бостириб кирганлар ва Парфияни, сўнгра қўшни Гиркания вилоятини ишғол этганлар. Салавк ИИ ўз ҳокимиятини қайта тиклаш мақсадида олиб борган 1 неча муваффақияциз уринишлар (милоддан аввалги 230— 227)дан сўнг Парфия да аршакийлар ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлган. 209-йил Парфияни салавкийлар подшоҳи Ан-тиох ИИИ босиб олган. Бироқ Салавкийлар давлатининг заифлашганидан фойдаланиб Парфия тезда ўз мустақиллигини тиклаган. Парнлар маҳаллий парфянлар (парфияликлар) билан аралашиб уларнинг маданияти, тили ва маҳаллий диний эътиқодларини қабул қилишган. Милоддан аввалги тахминан 170—138/137 йилларда Парфия подшоҳи Митридат И салавкийларнинг шарқий сатрапиялари ва Юнон-Бақтрия подшолигининг бир қисмини (милоддан аввалги тахминан 136 й,) босиб олган. Милоддан аввалги 1-аср бошида Парфия қудрати янада ортиб, Рим империясининг хавфли рақибига айланган. Милоддан аввалги 53-йил Парфия Рим билан тўқнашиб, Карри жангида Красе қўмондонлиги остидаги Рим қўшинини тамоман тор-мор этган. Милоддан аввал 40-йилда Парфия Кичик Осиёнинг деярли бутун ҳудудини, Сурия ва Фаластинни забт этган. Бу Римнинг Шарқдаги ҳукмронлигига таҳдид солмоқда эди. Милоддан аввал 39— 37-йилларда римликлар бу вилоятлар ус-тидан ўз ҳукмронликларини тиклашган. Тез орада Парфия ички низолар ва кўчманчи аланларнинг ҳужумлари натижасида таназзулга учрай бошлаган. Бундан фойдаланган римликлар Парфия ғарбий вилоятларини қаттиқ талон-торож қилган. Парфияликлар вақтвақти билан римликлар устидан ғалаба қозониб турган бўлсаларда, давлатни сиёсий тушкунликдан қутқариб қололмаганлар. Марғиёна, Сакастон, Гиркания, Элимаида, Форс, Харакена, Хатра шаҳри амалда мустақил эдилар. Ташқи ва ички низолар мамлакатни ҳолдан тойдирган. 224-йил вассал Форс (Персида) вилояти ҳокими Ардашир (қаранг Ардашир И) ҳал қилувчи жангда Арта-бон В ни Ормиздагон текислигида мағ-луб этиб Парфия давлатини тугатган; Парфия асосчиси Ардашир И бўлган. Сосонийлар давлатига қўшиб юборилган.
МаданиятиМеъморлик, амалий ва безак санъати дастлаб шарқий эллин маданиятининг шахобчаларидан бири сифатида ривожланган. Кейинчалик Парфия таркибига кирган маҳаллий халқларнинг бадиий анъаналари билан бойиб тараққий этган. Парфия шарқий қисмида асоси квадрат шаклидаги ибодатхоналар (Нисо, милоддан аввалги 2- ва милодий 1-асрлар), айвонли саройлар (Кўҳи Хўжа, Эрон, 1-аср) қурилган, бинолар ғарбдан келтирилган мармар ҳайкаллар ва маҳаллий усталар ясалган терракота ҳайкаллар билан безатилган. Кряларда ишланган релефларда аъёнларнинг подшога таъзими, қурбонлик маросимлари ва бошқа акс эттирилган. Нисодан топилган кумуш, фил суяги, сопол буюм, идиш, турли безаклардаги тасвирларнинг сюжети юнон афсоналари асосида, лекин кишиларнинг қиёфалари маҳаллий халкларни эслатади.
Парфия ғарбий қисмида ибодатхоналарнинг турли-туман типлари мавжуд бўлиб, юнон-рим меъморлигининг кучли таъсири кўзга ташланади, шу билан бир қаторда айвонли бинолар қурилган. Деворий расмлар, худо ва подшоларнинг ҳайкаллари бино безагининг 1 қисмига айлантирилган. Суякдан ишланган аёл ҳайкалчалари сақланган.
Парфия подшолигининг кучайиши, Антиох ИИИ вафотидан сўнг Салавкалар давлати кучсизланиб қолади. Бу вазиятдан фойдаланган Парфия шоҳи Митридат И милоддан аввалги (171-138) Мидия билан Бобилни босиб олиб милоддан аввалги 141-йилда ўзини „Бобил подшоси“ деб эълон қилади. Милоддан аввал 140-120-йилларда шимолдан сакларнинг ҳужуми бошланиб, Юнон-Бақтрия давлати ағдариб ташланади. Сакларнинг жанговар қисмлари Парфия қўшинлари билан ҳам тўқнашадилар. Бу жангларда икки Парфия шоҳи ҳалок бўлади. Саклар Эримандер, Херируд дарёлари оралиғидаги вилоятга бориб жойлашадилар. Шундан бошлаб бу вилоятни Сакистон деб атайдиган бўлдилар. Митридат ИИ (милоддан аввалги 123-87) даврида Парфия қўшинлари салавкий қўшинларини енгиб, Эрон ва Месопотамияни ишғол қиладилар. Митридат ИИ „улуғ шаҳаншоҳ“ деган унвонга эга бўлади. Парфия қўшинлари Кичик Осиё ва Ўртаер денгизининг шарқий соҳили чегараларида римликлар билан тўқнашадилар. Милоддан аввалги 53-йилда машҳур саркарда Красс бошлиқ Рим қўшинлари билан Парфия подшоси Ород (милоддан аввалги 55-37) қўшинлари ўртасида жанглар бошланиб кетади. Шу йили Карри шаҳри яқинидаги даҳшатли жангда римликлар енгилиб, саркарда Красс ҳалок бўлади. Бу ғалабадан сўнг парфиёнлар катта ўлжага эга бўлиб, жуда кўп рим аскарлари асирга тушади. Асирлар Марғиёнага ҳайдаб кетилиб ўша ерга жойлаштирилади. Бу ғалабадан кейин Парфия пойтахти Гекатомпилдан Месопотамиядаги Ктесифонга кўчирилади. Бу даврда Парфия ўз куч-қудратининг энг баланд чўққисига кўтарилади. Парфия қўшинлари Шарқда Ҳинд дарёсигача, ғарбда эса Ўртаер денгизи ва Кичик Осиё чегарасигача бўлган ерларни эгаллайдилар.
Парфия подшолигининг тушкунликка учраши, Милоддан аввалги 40-йиллардан бошлаб римликлар Ўртаер денгизининг шарқий соҳилидаги мамлакатларда ва Кичик Осиёда ўз мавқеини қайта тиклаб оладилар. Рим қўшинлари Парфия қўшинларини Фрот дарёси чап соҳилига суриб чиқаришга муваффақ бўладилар. Аммо римликларнинг милоддан аввалги 38-йилда Мидияга қилган юришлари мағлубият билан тугайди. Милоддан аввалги И ва милоднинг И-ИИ асриаридаги ички низолар ва тўхтовсиз урушлар Парфияни кучсизлантириб қўяди. Бу даврларда Парфияга шимолдан аланлар бостириб кирадилар. Милоднинг 2-асрининг биринчи ярмида римликлар Месопотамияга икки бор бостириб кириб пойтахт Ктесифонни талаб вайрон қиладилар. Шундан кейин Рим билан Парфия ўртасидаги кураш 200 йилча давом этади. Бу давр ичида Рим ва Парфия давлатлари кучсизланиб парчаланишга юз тутади. Парфия эса майда давлатга бўлиниб кетади. Милодий 3-асрдан бошлаб подшоликнинг жануби-ғарбидаги Парсуа вилояти юксалиб Сосоний сулоласи асос солган давлат ташкил топади. Милодий 224-йилда сосоний ҳукмдорлари Парфия пойтахти Ктесифонни эгаллаб, кучсизланиб қолган Парфия подшоларидан тахтни тортиб оладилар. Шундай қилиб, 500 йилча умр кўрган Парфия подшолиги ағдарилиб, унинг ўрнида Сосонийлар давлати ташкил топади
Parfiyaning ijtimoiy tuzumi, xoʻjaligi va madaniyati. Parfiya janubi-gʻarbiy Osiyodagi yirik quldorlik davlatiaridan biri boʻlgan. Davlat tepasida arshakiylar sulolasidan boʻlgar shoh oʻtirgan. Shoh huzurida qabila aslzodalari va ruhoniylardan Iborat ikki alohida kengash boʻlgan. oʻlgan shohning oʻrniga aka-uka va oʻgʻillaridan biri taxtga oʻtqizilgan. Shoh davlat ahamiyatiga ega boʻlgan masalalarni aslzoda va ruhoniylar kengashi bilan maslahatlashib hal etgan. Mamlakat aholisining asosiy qismini ozod dehqonlar, hunarmandlar, savdogarlar va ziyolilar tashkil etgan, Parfiyada qulchilik ancha sust rivoj topgan edi. Solnomalarda qulning bolasi ham qul boʻlib qolishi taʼkidlangan. Qullar mehnatidan xoʻjalikning hamma tarmoqlarida foydalanilgan. Parfiya aholisi toʻrt tabaqadan iborat boʻlgan. Ular: 1. Zodagon jangchilar. 2. Yengil qurollangan suvoriylar. 3. Erkin jamoachi dehqonlar. 4. Qullar. Parfiya shohlarining asosiy kuchi qoʻshin boʻlgan. Parfiya qoʻshinining asosiy qismini qullar tashkil etgan.
Рим тарихчиси Помпей Трог: „Уларнинг қўшинлари қуллардан ташкил топган, қуллар оломони кўпайиб бормоқда, чунки ҳеч ким уларни озод этолмайди, ҳаммаси қуллар бўлиб туғилади. Улар шу қулларни ўз фарзандларидек кўриб тарбиялайдилар, от минишга ва ўқ-ёй отишга ўргатадилар“,- деб ёзган экан.
Парфиёнлар Рим саркардаси Антонийга қарши 50 000 суворий тайёрлаганлар, шулардан 400 суворий эркин кишилардан, қолгани эса қуллардан бўлган. Парфия хўжалигининг асосини деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ташкил этган. Парфия аҳолиси Мурғоб, Тажан, Атрок, Карун, Керха каби дарё ва сой бўйларидаги унумдор ерларга шоли, сабзи, турп, шолғом, қовун, тарвуз, қовоқ экиб парвариш қилганлар. Улар олма, анор, анжир, ўрик, узум ва бошқа мевали дарахтлар экиб. боғдорчилик билан шуғулланганлар. Суғорилмайдиган лалмикор кам сувли ерларга буғдой, арпа, тариқ, нўхат, мош каби дуккакли экинлар экканлар. Қишлоқ хўжалик ишларида қуллар меҳнатидан фойдаланганлар. Озод деҳқонлар олинган ҳосилдан давлатга солиқ тўлаганлар. Деҳқонлар ерни ҳайдаш ва унга ишлов беришда омоч, белкурак, кетмон, теша, о ʻроқ, со ʻқа, мола каби меҳнат қуролларидан фойдаланганлар. Қишлоқ хўжалик ишларида от, эшак, хачир, ҳўкиз ва туялардан фойдаланилган. Деҳқонлар ҳам кам миқдорда қорамол, қўй, эчки, эшак, от ва туя асраганлар. Парфиянинг тоғ, тоғ олди, ясситоғлик ва даштларида серўт яйловлар кўп бўлган. Бу яйловларда қўй, эчки, қорамол, эшак, туя ва хачирлар боқилган. Парфияликлар йилқичиликка катта эътибор берганлар. Парфиянинг қуруқ иқлимли яйловлари ва тоғ ёнбағирларида асл зотли отлар парвариш қилинган. Ҳикоя қилишларича Искандар Зулқарнайн Парфия бўйлаб ўтаётганда, мамлакатнинг дашт ва тоғ яйловларида юз минглаб айғир, бия ва қулунларни ўтлаб юрганини кўрган экан. Қадимий солномачиларнинг ҳикоя қилишларича, парфиёнлар отга қаттиқ меҳр қўйганлар. Улар бир умр от устидан тушмай урушганлар, базм қурганлар, барча жамоат ва сиёсий ишларни от устидан тушмай бажарганлар, савдо қилганлар ва дам олганлар. Қадимий тарихчи Тасит „Парфияликларнинг бирдан-бир кучи уларнинг суворийларидир“ деб, ёзган эди. Парфляликлар туячиликка ҳам катта эътибор берганлар. Мамлакатнинг қурғоқчил, қуруқ иқлимли даштларида кўплаб туялар боқилган. Улар от билан бир қаторда туяларни миниб юрганлар, уларда юк ташиганлар. Улар ички ва ташқи савдода жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Туялардан ҳарбий мақсадларда фойдаланилган. Парфия жангчилари туя миниб урушга кирганлар. Хитойликлар Парфияни Анъси деб атаганлар. Хитой сайёҳларининг ёзишларича „Анъсида юзга яқин катта-кичик шаҳарлар бор“. Уларнинг энг машҳурлари Задракарта, Гекатомпил, Экбатан, Нисо ва бошқалардир. Бу шаҳарларда тўқимачилик, қуролсозлик, кулолчилик, заргарлик, кўнчилик, ме ʻморчилик бирмунча ривож топган эди. Парфияда савдо-сотиқ анча ривож топган бўлиб. савдогарлар Турон, Хитой, Ҳиндистон, Кавказ, Миср Кичик Cсиёдаги мамлакатлар билан қизғин савдо-сотиқ ишланм олиб борганлар. Парфия савдогарлари ғарб мамлакатлари билан Хитой ўртасидаги савдо ишларида воситачилик қилишган. Парфия ҳам ўзининг қадимий маданиятига эга бўлган. Улар арамей ёзувидан фойдаланиб, халқ оғзаки ижодиёти асосида кўплаб асарлар яратганлар. Адабиётда Қадимги Эрон анъаналарининг таъсири кучли бўлган. У ерда меъморчилик, ҳайкалтарошлик, рассомчилик, бўртма расмлар ишлаш анча ривож топган бўлган. Парфия меъморчилиги ва ҳайкалтарошлигида юнонларнинг таъсири кучли бўлган. Шоҳ саройларининг деворлари хилма-хил мазмундаги расмлар билан безатилган. Суякдан ясалган ҳайкаллар, шохдан ясалган қадаҳлар, ритонлар ва бошқа идишлар кишини ҳайратга солади. Ўша даврда чиққан олтин пулларнинг сатҳи подшо, малика ва жангчиларнинг тасвирлари билан безатилган. Парфияда ибтидоий дин шакллари, ҳайвонларга тоғ-тошлар, дарахтлар ва сувга сиғиниш билан боғлиқ эътиқодлар сақланган. Лекин улар зардуштийликка кўпроқ эътиқод қилиб, сув, ҳаво, ер ва оловни улуғлаганлар. Ахурамаздани улуғлаб, Ахримонга нафрат билан қараганлар. Чунки Ахримон ёмонлик тимсоли эди. Парфияликлар қўшни халқлар маданиятидан баҳра олиб ўзларига хос маданият яратганлар.
Адабиёт
[edit | edit source]- Бокшанин А. Г., Парфия и Рим (ч. 1-2), М., 1960-66; Кошеленко Г.А., Култура Парфии, М., 1966.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |