Ишиас
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ишиас (қадимги юнонча: ισχιας — „сон“), бел-думғаза радикулити — қуймич нерви касаллиги. Кўпинча совқотиш, жисмоний зўриқиш, турли инфексиялар ва шикастланишлар, моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Ўрта яшар ва кекса кишиларда учрайди. Асосан, қуймич нерви ва унинг тармоқлари борган қисм оғрийди. Оғриқ умуртқа поғонасининг бел қисмига ва оёқ орқасига ҳам тарқалиб, вақт-вақти билан, айниқса, бемор ҳаракат қилганда зўраяди.
Бирламчи ва иккиламчи, шунингдек, ўткир ва сурункали (вақт-вақти билан қўзиб турадиган) ишиас фарқ қилинади. Грипп, ревматизм, безгак, бруцеллёз, сил каби касалликлар; кўрғо-шин, мишяк, алкоголдан заҳарланиш; моддалар алмашинувининг бузилиши (подагра, диабет, авитаминоз), шунингдек, ҳар хил шикастлар бирламчи ишиасга сабаб бўлиши мумкин. Умуртқа поғонаси, умуртқалар орасидаги дисклар, думғаза-ёнбош ва чаноқсон бўғимлари касалликлари, шунингдек, гинекологик ва урологик касалликларда иккиламчи ишиас кузатилади. Сурункали ишиас баҳор ва кузда зўриқади, узоқ давом этганда болдир ҳеч нарса сезмайди ва Ахилл пайи рефлекси йўқолади.
Доим зах жойда ишловчи кишиларда кўпроқ учраганлиги учун халқ ишиасни ҳам бод, гоҳо оёқ оғриғи дея беради.
Давоси: зўриққан вақтида ўринда ётиш буюрилади, иссиқ қилинади, оғриқ қолдирувчи дорилар, парафин, балчиқ қўйиш, уқалаш ва бошқа физиотерапия усуллари тавсия этилади. Чимён (Фарғона), Чортоқ, Жалолобод, Жайронхона (Термиз) каби курортларда даволаниш ҳам яхши фойда беради (яна қ. Радикулит).[1]
Манбалар
[edit | edit source]Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |