[go: up one dir, main page]

Jump to content

Гаяна

From Vikipediya
Гаяна
ШиорОне пеопле, оне натион, оне дестинй
Мадҳия: Деар Ланд оф Гуяна, оф Риверс анд Плаинс
Лоcатион оф Гаяна
Пойтахт Жоржтаун
Расмий тил(лар) Инглизча
Ҳукумат Ярим-Президентлик Давлат
Давид Грангер
Мосес Нагамоотоо
Мустақиллик (Бирлашган Қиролликдан)
• Сана
26-май, 1966
Майдон
• Бутун
214,970 км2 (83-ўрин)
• Сув (%)
8.4
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
765,283 (161-ўрин)
• Зичлик 3/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$2,895 мил. (172-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$3,783
Пул бирлиги Гаяна доллари (ГЙД)
Вақт минтақаси УТC–4
• Ёз (ДСТ)
УТC–4
Қисқартма ГЙ
Телефон префикси 592
Интернет домени .гй

Гаяна, Гаяна Кооператив Республикаси (Инглизча: Cооперативе Републиc оф Гуяна) — Жанубий Американинг шимолий-шарқидаги давлат. Майдони 214 969 км2. Аҳолиси 817 607 км2.Жоржтаун- Гаяна пойтахти ва айни пайтда мамлакатнинг энг йирик шаҳри. Шимолда Атлантика океани жануб ва жанубий-г'арбда Бразилия, г'арбда Венесуэла, шарқда Суринам билан чегарадош. Майдони 214 969 км2(83 000 сқ миля)[14] Жанубий Американинг материк қисмидаги ҳудуди бўйича Уругвай ва Суринамдан учинчи энг кичик суверен давлат. Жанубий Америкадаги аҳолиси сони бўйича Суринамдан кейин; у ҳам Ер юзидаги энг кам аҳоли зич жойлашган мамлакатлардан биридир. Мамлакатнинг расмий тили инглиз, гарчи аҳолининг катта қисми инглиз ва маҳаллий тилларда икки тилда гаплашса ҳам. У турли хил табиий яшаш жойларига ва жуда юқори биологик хилма-хил. Мамлакат, шунингдек, дунёдаги энг катта тропик о'рмон бо'лган Амазон тропик о'рмонининг ярмига тенг.

Даву024)уми

[edit | edit source]

Гаяна— Жоржтаун таркибидаги республика. Амалдаги конституцияси 1978 йил июддаги референдумда қабул қилинган ва 1980 йил 6 октябрдан кучга кирган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент. У умумий тўгри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатта сайланади. Конун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламент — Миллат мажлиси амалга оширади. Ижроия ҳокимият президент ва бош вазир бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси ихтиёрида. Вазирлар маҳкамаси Миллат мажлиси олдида жавобгардир.

Табиати

[edit | edit source]

Атлантика соҳили пастлик бўлгани учун денгиз тўлқини пайтида қирғоқдаги ерларни сув босади. Шимолий ва шимоли-шарқи ботқоқ босган паеттекисликдан, маркази ва жанубий Гвиана ясситоғлигидан иборат (Ро-райма тоғи бал. 2772 м). Гаянада олтин, ниобий (колумбит), марганес, олмос, боксит конлари бор. Иқлими субекваториал, иссиқ ва сернам. Ўртача ойлик температура Жоржтаунда 26—28°, йиллик ёғин 2230 мм. Дарёлари кўп. Йириклари — Эссекибо ва Корантейн. Ҳудудининг 85% га яқини доимий яшил нам ўрмонлар билан қопланган. Шимоли-ғарб, шимолий ва Шимоли-шарқда саванналар. Каетур миллий боғи ташки л этилган.

Аҳолисининг 54% ҳиндистонликлар, 36% африкаликлар. Негрлар, дурагайлар, мулатлар, хитойлар, индейслар ҳам яшаиди. Давлат тили — инглиз тили. Диний эътиқодига кўра кўпчилик аҳоли протестантлар бўлиб, католиклар, мусулмонлар, ҳиндулар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси — 31%. Йирик шаҳарлари: Жоржтаун, Бартика ва б.

Тарихи

[edit | edit source]

Қадимда Гаяна ҳудудида индейслар яшаган. Гаянани биринчи бўлиб испанлар кашф этган (1499). 16-аср охирларида инглизлар Гаяна қирғоқларига келганлар. Кейинроқ голланд савдогарлари Эссекибо, Демерара ва Бербис дарёлари бўйига келиб жойлашиб, бу ерларни ўзлаштира бошладилар. Улар Африкадан келтирилган негр қуллар ёрдамида плантация хўжаликлари барпо этдилар. 18-аср охири — 19-аср бошларида Гаянага эгалик қилиш учун Буюк Британия, Голландия ва Франсия ўртасида кураш бўлиб турди. 1814 йилги Англия-Голландия сулҳига биноан Гаяна Буюк Британия ихтиёрига ўтди ва 1831 йилдан Британия Гвианаси деб аталадиган бўлди. 1834 йилда қулдорлик бекор қилинди. 1838 йилдан бошқа мамлакатлардан, айниқса Ҳиндистон ва Хитойдан арзон иш кучи келтиридди. Гаяна аҳолиси миллий-озодлик учун курашди. Бу кураш Иккинчи жаҳон урушидан кейин кескин туе олди. 1953 йилда Британия Гвианаси меҳнаткашлари ички ўзини ўзи бошқаришни кенгайтиришга эришди. 1966 йил 26 майда Британия Гвианаси мустақил давлат деб эълон қилинди ва у Гаяна деб номланди. 1970 йилдан Гаяна—республика. Ўша йилдан БМТ аъзоси. 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган. Миллий байрами: Республика куни -23 феврал (1970).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмаси

[edit | edit source]

Халқ тараққийпарвар партияси, ҳукмрон партия, 1950 йил тузилган; Халқ миллий конгресси, мухолифатдаги партия, 1955 йил ташкил этилган; "Бирлашган куч", мухолифатдаги партия, 1960 йил тузилган; Меҳнаткашлар иттифоқи, мухолифатдаги партия, 1977 йил ташкил этилган. Гаяна касаба уюшмалари конгресси, 1940 йилда асос солинган.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Иқгисодиётининг асоси — қишлоқ хўжалиги ва кончилик саноати. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик 40,1% (шу жумладан қанд-шакар ишлаб чиқариш 28,4%), саноат 16,1% (шу жумладан кончилик 11,7%)ни ташкил этади. Океан соҳилида, Демерара ва Бербис дарёлари водийларида деҳқончилик қилинади. Асосий экинлари: шакарқамиш ва шоли. Кокос палмаси, кофе, какао, ситрус мевалари, ананас, маниок, батат ва б. ҳам етиштирилади. Қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Яйловларда кўпроқ корамол боқилади. Дарё ва денгизларда балиқ овланади.

Саноатидаги ривожланиш фойдали қазилмалар, аввало боксит, шунингдек олтин, олмос, марганес қазиб олиш билан боғлиқ. Иқгисодиётнинг асосий тармоқлари давлат назоратига олинган. Электр энергетикада иссиқлик электр стансиялари устун. Бир йилда 219 млн. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Ишлаб чиқариш саноати заиф ривожланган. Асосий тармоқлари: қанд-шакар, пиво, тамаки, ёғочсозлик. Гаяна роми жаҳонга машҳур. Темир ё'л уз. — 88 км, автомобил йўллари узунлиги— 7,2 минг км. Асосий портлари: Жоржтаун, Ню-Амстердам. Четга қанд-шакар, боксит, шоли, олмос, ром, ёгоч-тахта, озиқ-овқат маҳсулотлари, алюминий оксиди чиқаради. Четдан турли машиналар, нефт маҳсулотлари, транспорт воситалари, қурилиш материаллари, сут маҳсулотлари, ун ва газлама олади. Буюк Британия, АҚСҲ, Канада билан савдо қила-ди. Пул бирлиги — Гаяна доллари.

Маданияти

[edit | edit source]

6—14 ёшдаги болалар учун мажбурий ўқиш йўлга қўйилган. Таълимнинг ҳамма турлари — бепул. 6 йиллик бошланғич, 7 йиллик ўрта мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари, 2 коллеж бор. Ўқитувчилар Жоржтаундаги педагогика коллежида ва 2 ўқув марказида тайёрланади. Илмий марказлари: Гаяна жамияти, Америка ахборот маркази, Гаяна халқаро муносабатлар институти ва б. Жоржтаун университети, Миллий кутубхона, Гаяна музейи мавжуд. Гаянада нашр этиладиган йирик газета ва журналлар: "Войс оф лейбор" ("Меҳнат садоси", газета, 1980 йилдан), "Гаяна кроникл" ("Гаяна ахбороти, кундалик газета, 1881 йилдан), "Миррор" ("Кўзгу", ҳафталик газета, 1962 йилдан), "Ню нейшн" ("Янги миллат", ҳафталик газета, 1955 йилдан), "Сандер" ("Момақалдироқ", ҳар чоракда чиқадиган журнал, 1950 йилдан), "Санди кроникл" ("Якшанба ахбороти", ҳафтанома, 1881 йилдан). Гаяна ижтимоий алоқалар агентлиги ҳукумат ахборот хизмати бўлиб, у 1989 йилда тузилган. "Гаяна бродкастинг корпорейшн" ҳукумат радиоэшиттириш хизмати 1979 йилда ташкил этилган. "Гаяна телевижн" ҳукумат телехизмати 1993 йилда тузилган.

Адабиёти

[edit | edit source]

Адабиёти инглиз тилида. Фолклорни Гаяна туб жой аҳолиси — индейслар яратган, кейинчалик шакарқамиш плантацияларида ишлатиш учун келтирилган негрлар ва ҳиндлар ҳам бу жараёнга қўшилган. Ёзма адабиёт 19-асрда пайдо бўлди: "Колонист" тахаллусли муаллифнинг "Демерарадаги тунги ўйлар" лирик шеърлар тўплами, қулликдан фарёд чеккан С. Оливеранинг шеърлари, Т. Доннинг "Мўминларнинг қалб изҳори" тўплами ва б. А. Сеймур "Гвиана устида булут" достонида асосий тарихий даврларни тасвирлаган. Миллий озодлик кураши кучайган пайтда М. Картернинг жўшқин шеърияти катта аҳамият касб этди. Кейинги вақтларда наср ривожланмоқда.

Мустамлака даврининг қийинчиликларига қарамай, профессионал санъат ривожланди, у индейс ва негр анъаналарини ўзида мужассамлаштирди. Ёғоч ўймакорлиги, нақшинкорлик, рамзий тасвирлар намуналари мавжуд. Гаянадаги меъморий иншоотлар асосан ёғочдан ясалган бўлиб, уларнинг услуби ҳар хил (испанча, голландча, инглизча услублар таъсири сезилади). Турар жойлар, одатга кура, баланд ғиштин тиргаклар устига кебрачо, бамбук, палма ёғочларидан бир қаватли қилиб қурилган. Жоржтаунда дунёдаги энг катта ёгоч черков (меъмори А. Бломфилд) савлат тўкиб турибди. 1945 йилдан сўнг мамлакат пойтахтида замонавий бинолар қурилди.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Гаяна" ЎзМЕ. Г-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил