[go: up one dir, main page]

Jump to content

Библия

From Vikipediya

Библия (юн. Библиа – китоблар) – яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси. Библия икки асосий қисмга – Қадимги аҳд ва Янги аҳдга бўлинади. „Аҳд“ сўзи худонинг инсонлар билан махсус алоқасини ифодалайди. Қадимги аҳд яҳудийликда ҳам, христианликда ҳам муқаддас саналадиган ва энг қадимги даврларда яратилган диний адабиётлардан, Янги аҳд эса фақат христианлар муқаддас деб биладиган, улар дини шаклланишига алоқадор диний асарлардан иборат. Мазкур динларнинг ақидаларига биноан, Библия— худонинг каломи, барча инсонларга йўлланган, дунё ва одамзоднинг пайдо бўлиши ва охират сирини очиб берувчи муқаддас китобидир. Унинг асосий мавзуси – ягона Ҳақнинг фазилатлари ва инсоният билан муносабати ҳақидадир. Библия милоддан аввалги ВИИИ аср ва милодий ИИ асрлар оралиғида оромий ҳамда юнон тилларида ёзилган. Библия матнлари тадқиқ этилганда шу нарса тасдиқландики, улар қарийб минг йил давомида хилма-хил жойларда яратилган. Библия энг қадимги адабий ёдгорликлардан бири бўлиб, диний панд-насиҳатлар, ақидалар, башоратлар, дуолар, солномалар, масаллар, ишқий ва фалсафий достонлар, ҳикоят, ривоят ва мактублардан иборат. Библияда, бир ёқдан, одамзоднинг гуноҳкор бўлиб худо томонидан рад этилиши, абадий ҳалокатга маҳкум қилиниши тўғрисида ран кеца, иккинчи ёқдан, худо инсонни қутқариш учун қандай режалар тузгани ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса, одамларга нажот йўлини очган Исо Масиҳ тўғрисида тўлақонли хабар берилади. Жами 70 китоб (бўлим)ни ўз ичига олган Библия ХИИИ асрда Кардинал Стефан Ленгтон томонидан ҳозирги кўринишга келтирилган, китобларни шеърларга бўлиш ва рақамлаштиришни парижлик матбаачи Робер Стефан (ХВИ аср) амалга оширган. Библия жаҳон бўйича кенг тарқалган, асрлар мобайнида кўпгина халқларнинг ахлоқи, маънавияти, маданияти, адабиёти, мусиқа ва ранг-тасвир санъатига баракали таъсир кўрсатган. У ХИХ асргача 400 дан зиёд, ХХ аср мобайнида эса яна 1400 (жами 1978) тилга тўлиқ ёки қисман ўгирилган. Ўзбек тилида айрим қисмлари 1891, 1913-йилларда Лейпсиг шаҳрида араб имлосида, 1981, 1983, 1986, 1990-йилларда Библияни таржима қилиш институти (Стокголм) томонидан Кирилл ёзувида чоп этилган. 1992-йилда мазкур институт Инжил ва Забурни тўлиқ ҳолда ва Тавротдан „Ибтидо“ қисмини бир китобга жамлаб, сўзбоши, луғат, жадваллар, фихрист, ҳариталар ҳамда рангли фотосуратлар билан бирга чоп этган[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил