[go: up one dir, main page]

Фазогир (АҚШда: астронавт, Россияда: космонавт, Хитойда: тайконавт) фазовий кема экипажи аъзоси бўлиб хизмат қилишга тайёрланган шахсдир. Фазогирлар коинотда ишлашади, фазога саёҳат қилувчилар эса фазовий сайёҳ, деб аталишади.[1][2] Илк фазогир Юрий Гагариндир.

Америкалик астронавт Бруcе МcCандлесс ИИ очиқ фазода (1984).

Астронавт (астро… ва юн. наутике — кема юритиш) — баъзи мамлакатлар (мас, АҚСҲ)да космонавт атамаси ўрнида ишлатилувчи сўз.[3]

Космонавт (космос ва юн. наутес — денгизда сузувчи), астронавт — космик кема (КК)да космосга парвоз қилиб, космик техникани синовчи ва ишлатувчи, махсус тайёргарликдан ўтган киши; космосга инсон парвоз қилганидан (1961) сўнг пайдо бўлган касб. АҚШ да астронавт деб аталади. Космонавтда муайян хусусиятлар (учувчилик қобилиятининг юқорилиги, ҳар хил шошилинч вазиятларда тез қарор қабул қила олишлик, шовқинлар, титрашлар, тезлик ва тезланишларнинг уйғунлашган таъсирига, вазнсизликка чидамлилик, амалий ва илмий кузатувларни ўтказиш ҳамда натижаларни қайд қилиб бора олишлик, жисмоний ва руҳий жиҳатдан баркамол бўлиш, фалоқат ва ҳалокатли вазиятларда шошиб қолмай, ёнидагиларга ёрдам қўлини чўзиш ва бошқалар) мужассам бўлиши лозим. Шунинг учун Космонавтликка номзод лар дастлаб, асосан, ҳарбий учувчилар, синовчи-учувчилар орасидан танлаб олинган. Кейинчалик космик кемалар экипажлари таркибига махсус тайёргарлик ва билимга эга бўлган олимлар ва муҳандислар ҳам киритила бошлади. Ҳозир (2003) уларнинг қаторига мах- сус тайёргарликдан ўтган сайёҳлар ҳам қўшилмоқда.

Тайконавт (хитойча тайкуп космос) — Хитойда космик парвозни амалга оширадиган ёки космик кема экипажи аъзоси сифатида қатнашадиган шахс. Россия ва бошқа мамлакатларда космонавт, америкада астронавт деб аталади. Хитойда биринчи тайконавт 38 ёшли подполковник Ян Ливей бўлди. У 2003-йил 15-октябр куни "Шенчжоу5" ("Муқаддас кема") космик кемаси (КК) да космосга парвоз қилди. У космосда 21 соатдан кўп вақт бўлиб, Ер атрофини 14-марта айланиб чиқди (600 минг км дан ортиқ масофани босиб ўтди). Ян Ливей 17-октябр куни эрталаб парашют ёрдамида ККнинг тушириш аппаратида соғсаломат Ички Монголия чўлларига тушди. У космосга парвоз қилган 241 шахс бўлди. Бу парвоз Хитойнинг Бошқариладиган космик парвозлар муҳандислик дастури (Се Минбо) га асосан амалга оширилди. Хитойлик тайконавтнинг космосга муваффақиятли парвозидан сўнг Хитой ҳам Россия ва АҚСҲ дан кейин космик мамлакатлар сафига қўшилди.

Дастлабки космонавтларни тайёрлаш ишлари АҚШда 1959-йилда, СССРда 1960-йилда бошланган. Биринчи К. (Ю. А. Гагарин) 1961-йил 12-апрелда космосга парвоз қилди. Кейинчалик (1969-йил 16—24-июлда) АКШ астронавтлари Н. Армстронг, Э. Олдрин ва М. Коллинз Ойга парвоз қилдилар. Биринчи аёл — К. Валентина Терешкова 1963-йил 16-июнда космосга парвоз қилди. К.-учувчи А. Л. Леонов 1965-йил 18-мартда „Восход-2“ ККда космосга парвоз қилди (П. П. Беляэв билан бирга) ва жаҳонда биринчи бўлиб очиқ космосга чикди. Ўзбекистонлик К.— учувчи В. А. Жонибеков ўзининг космосга қилган 5 парвози мобайнида 145 кун 15 соат 58 мин. 29 сек. космосда бўлган, 2-марта очиқ космосга чиқиб, муҳим илмий тадқиқот ва амалий ишларни бажарган. Ўзбек учувчи-астронавти С. Шарипов 1998-йил августда америкалик ва россиялик 7 кишилик экипаж таркибида „Эндевер“ ККда космосга парвоз қилди. 1961—2003-йиллар мобайнида кема командири ва экипаж аъзоси сифатида 430 тадан ортиқ киши космосга парвоз қилган.[3]

Халқаро Авиация Федерацияси (Европа) 100 километрдан,[4] НАСА (АҚШ) эса 80 километрдан[5] юқорига парвоз қилган шахсларни коинотга учган, деб ҳисоблайди. 2009-йилгача 38 мамлакатдан 505 киши 100 километрдан тепага парвоз қилган,[6] улардан 24 нафари Ойга учиб келган.[7]

Аксарият фазогирлар давлат томонидан тайёрланиб, ҳарбий унвонли бўлишади, бироқ 2004-йилдан бери хусусий компаниялар фуқаро фазогирларни тайёрлашмоқда.

Манбалар

edit
  1. Астронаут Фаcт Боок (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-26 санасида архивланган), НАСА
  2. Формер астронаут висиц УСУ, 2008-09-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-04-12
  3. 3,0 3,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ФАИ Спортинг Cоде, Сеcтион 8, Параграпҳ 2.12.1[сайт ишламайди]
  5. НАСА — Х-15 Спаcе Пионеэрс Ноw Ҳоноред ас Астронауц
  6. Cуррент Спаcе Демограпҳиcс
  7. НАСАъс Фирст 100 Ҳуман Спаcе Флигҳц, 2007-08-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-04-12

Ҳаволалар

edit