Тор (мусиқа)
Appearance
Тор — баъзи мусиқа чолғу асбоблари (танбур, ғижжак, чанг, скрипка, роял ва бошқалар)да товуш манбаи сифатида ишлатиладиган таранг тортилган ип, сим ва ҳоказо Тор қанчалик қисқа, ингичка ва материали пишиқ (зич) бўлса, унинг тебраниш тезлиги (товуш йўғонингичкалиги) шунча юқори бўлади. Ҳозирги мусиқа чолғуларида металл (пўлат), баъзан ипак, шойи ва синтетик тола (капрон, нейлон)дан қилинган торлар қўлланади. Кўпинча паст (йўғон) товушқатор ҳосил қилиш учун қўлланадиган торларнинг устидан бир ёки икки қават сим ўралади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |