Тепа
Тепа (археологияда) — асосан, пахсадан ишланган қад. иншоотларнинг харобалари ва уларни тўлдирган маданий қатламлардан ҳосил бўлган дўнглик. Археологик ёдгорликларнинг ушбу тури Ўрта Осиё ва Кавказда (тапа), Яқин Шаркда (араб. — тел, талл), Ҳиндистонда ва Болқон ярим оролда (юн. — магула, македонча — тумба) учрайди. Бу мамлакатлардаги суғорма ўтроқ деҳқончилик хўжалиги, айнан мазкур ернинг ўзида кўп асрлар ва ҳатто минг йиллар давомида қишлоқ (жумладан, шаҳар) мавжуд бўлишига имкон берган. Вақг ўтиши билан вайронага айлана борган иншоотлар янгилари учун асос бўлиб хизмат қилган ва қишлоқ баландлашиб борган. 30–40 м га етган Т.лар кўп қ^тламли бўлиб, улар мазкур ёдгорликнинг стратиграфиясини белгилашда муҳим обект ҳисобланади (Намозгоҳтепа, Сополлитепа ва бошқалар). Географик жой номлари таркибида ҳам Т. қўшимчаси кўп учрайди (мас., Қўрғонтепа, Олтинтепа, Оқтепа ва бошқалар).
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |