Таннин
Appearance
Таннин (франс. таннер — терини ошлаш) — ўсимликларда кўплаб учрайдиган фенолли бирикма. Т. — аморф очсариқ кукун. Сувда, глицеринда, сирка эфирида эрийди. Сувдаги эритмаси — коллоид эритма, кислотали реаксияга эга, поляризация текислигини ўнгга буради. Оқсиллар ва баъзи табиий полимерлар (селлюлоза, пектин моддалари) билан мустаҳкам бог ҳосил қилади. "Таннин" термини дастлаб (18-аср охирида) сувдаги эритмаси хом терини ошлаш хоссасига эга бўлган ўсимлик моддалари аралашмасига айтилган. Т.га табиатда учрайдиган, мол. м. 500 дан 3000 гача бўлган (таркибида фенолли гидроксил гуруҳ сони кўп бўлган) бирикмалар киради.
Т. тери ошлашда, бўёқчиликда хуруш сифатида ва тиббиётда қўлланади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |