[go: up one dir, main page]

Jump to content

Сарамас

From Vikipediya
Сарамас

Эрйсипелас
Умумий маълумотлар
Қўзғатувчиси стрептококк А
 
Классификацияси ва ташқи линклар
Ихтисос инфеcтиоус дисеасес[*]
ДисеасесДБ 4428
МедлинеПлус 000618
МеСҲ Д004886


Сарамас (арабча: حمرة, полякча: рóżа, лотинча: эрйсипелас, грекча: ἐρυσίπελας „қизил тери“)— терининг, баъзан эса шиллиқ қаватларининг ривож олувчи ўткир яллиғланиш касаллиги бўлиб, унинг кўзғатувчиси А гуруҳ бета-гемолитик стрептококк ҳисобланади. Сарамаснинг клиник манзараси. Бирданига бошланиши, тана ҳароратининг кўтарилиб, титроқ тутиши, бош оғриши, „олов тилчалари“ кўринишида тери қизариши, терининг шишиши ва оғриқлилиги[1].

Этиологияси ва патогенези

[edit | edit source]

Сарамас яллиғланишининг қўзғатувчиси стрептококк А дир. Терининг ифлосланиши ва кичик жароҳатлар касалликнинг авж олиши учун қулай омиллар ҳисобланади. Организмнинг стрептококк инфексияга (аллергияга) таъсирчанлигининг ошиши ҳам муҳим рол ўйнайди. Антисептик даврга қадар жароҳатланганлар ва туғувчи аёлларда оммавий сарамас эпидемияси кузатилган. Агар организм стрептококк инфексиясига таъсирчанлиги юқорилиги билан ажралиб турса, сарамас қайталанади, бунинг устига ушбу жараён кўпинча бир ерда — ўша аввал чиққан жойида пайдо бўлади. Инфексия терига тўғридан-тўғри ёки лимфоген йўллар билан ўтади. Микроблар учун очиқ дарвоза, одатда, жароҳатлар, шилинган жойлар, яралар, терининг ёрилиши, шиллиқ парданинг шикастланиши ҳисобланади.

Патологоанаторник манзараси

[edit | edit source]

Терида шиш авж олади, чегаралари аниқ кўриниб турган қип-қизарган жойлар (эритема) пайдо бўлади. Гистологик манзараси сероз-геморрагик яллиғланишга мос келади. Жараённинг кейинги ривожланишига шишнмг катталашиши ва эпидермисни қатламлантирувчи экссудат пайдо бўлади, натижада суюқликка тўла пуфакчалар пайдо бўлади. Агар инфексия тери ости клетчаткасига ўца, у ҳолда флегмона ва тўқима гангренаси ривожланади. Сарамас лимфа томирлари бўйлаб тарқалади.

Клиник манзараси

[edit | edit source]
Сарамас

Касаллик тўсатдан бошланиб, юқори ҳарорат ва эт увишиши, бош оғриғи, баъзан қайт қилиш билан кечади. Касалликнинг кечиши токсикоз билан ифодаланган ўткир инфексияли жараённи эслатади. Терида ҳажман тез катталашувчи яллиғланиш („аланга тилчалари“ кўринишида) пайдо бўлади. Соғлом ва яллиғланган тўқималар ўртасидаги чегара аниқ билиниб туради, қизариб шишган жойлар соғлом тери устидан кўтарилиб туради. Касаллик ўрта ҳисобда 5-10 кун давом этади. Сарамас яллигианиши баъзан бош ва бўйин соҳасида пайдо бўлади. Бундай ҳолларда яллиғланиш тез тарқалиб, терининг анчагина қисмини қамраб олиши мумкин. Сарамас тромбофлебит, шунингдек нефрит ва септик ҳолат билан янада оғирлашиши мумкин. Касалликнинг такрор қўзиб туриши фил оёқ касаллиги („элепҳантҳиасис“) бошланишига олиб келиши мумкин. Сарамаснинг клиник турлари хилма-хилдир. Аввало, жараён сўниб бўлиши билан йўқолиб кетадиган, терида қизарган жой билан шиш пайдо бўлади. Бу эритематоз сарамас деб аталади. Жараён терида сарғиш, хира ёки геморрагик экссудат билан, тўла пуфакчалар пайдо бўлиши билан кечиши мумкин. Бу сарамаснинг пуфакли ёки буллез турларига хосдир. Бордию яллиғланиш жараёнига йирингли инфексия қўшилиб, тери некрози пайдо бўлса, бу флегмоноз ёки ангреноз сарамас дейилади. Сарамас яллиғланиш йўқолиб, кейин бошқа жойда қайтадан пайдо бўлиши эса кўчма сарамас яллигианиши дейилади.

Дифференсиал диагнози

[edit | edit source]

Сарамасни тери ости ёғ қавати флегмонасидан, сирт тромбофлебити ва кучайиб борувчи лимфангитдан, шунингдек, ўткир дерматитдан фарқ қилиш зарур.

Давоси

[edit | edit source]

Сулфаниламидларни (стрептоцид) сепма дори ҳолида қўлланиш, шикастланган жойга кўк дори суркаш маҳаллий даво қилишга киради. Сарамас тарқалмаслиги учун соғлом тўқима чегараси ёд, ёдопирон препаратлари билан суртиб, чегараланади. Шунингдек, кварс нури билан даво қилишдан ҳам фойдаланилади. Ванна қабул қилиш ва ҳўл компрессларни қўллаш тўғри келмайди. Умумий даво ўз ичига бир : кеча-кундузда 3-5 г дозалардаги сулфаниламид препаратларни (стрептоцид, -этазол, сулфадиметоксин ва б.), антибиотиклар эмоксид+фурациллин эритмаси, метрид ва оғриқ қолдирувчи моддаларни қўллаш билан даволашни олади. Пассив иммунлаш-стрептококка қарши 10-20 мл ли ваксина, витаминотерапия, рентген ва лазер нури билан нурлантириш, десенсибилизация қилувчи моддалар (димедрол, калсий хлор) қўлланади. Шунингдек, тўйимли овқатларни ейиш ва кўп миқдорда суюқлик ичишни буюриш

ҳам муҳимдир. Сўнгги йилларда қў1-оёқдаги жараённинг авж олишига йўл қўймаслик учун лимфотроп антибиотикларни эндолимфатик юборишни қўллаш туфайли сарамас яллиғланишининг оғир турларини даволашда муайян муваффақиятларга эришилди. Тўқима флегмонаси ёки гангренаси пайдо бўлган ҳолларда йиринг ўчоғини ёриш ва жароҳатни дренаж қилиш, шунингдек, уни стерптоцид мази ёки синтомицин эмулсияси шимдирилган боғлов билан боғлаш зарур[2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Эргашев У.Й.. Хирургик касалликлар 210-бет. ТошТА 2020. 
  2. Орипов О.. Умумий хирургия 377-бет. Янги аср авлоди 2008.