Сан Паулу
| |||
Бразилия штати | |||
---|---|---|---|
Маъмурий маркази | Сан-Паулу | ||
Аҳоли (2010) | 41 262 199 киши | ||
Зичлиги | 166,25 киши./км² | ||
Майдони | 248 197,0 км² (12-ўрин) | ||
Вақт минтақаси | УТC-3 | ||
Код ИСО 3166-2 | БР-СП | ||
Расмий сайти | http://www.saopaulo.sp.gov.br/ www.сп.гов.бр | ||
Харитада | |||
23°32′0″С 46°38′0″W / 23.53333°С 46.63333°W |
Сан-Паулу — Бразилиянинг жан.шарқий қисмидаги штат. Майдони 248,8 минг км². Аҳолиси 36,6 млн. киши (2000), 9У% дан ортиғи шаҳарликлар. Маъмурий маркази — СанПаулу ш. Бразилия ясситоғлигининг жан.шарқий қисмида жойлашган. Иклими тропик, ўртача ойлик тралар ички худудларда 14—16° дан 22°гача, соҳил қисмида 18—26°. Йиллик ёғин 1200–2500 мм. Сернам тропик ўрмонлар бор. С.П. — мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган штатларидан. Мамлакат саноат маҳсулотининг 1/2 қисми шу штатда ишлаб чиқарилади. Саноатининг етакчи тармоқлари: автомобилсозлик, электротехника, қоғозселлюлоза, пўлат прокати. Озиқовқат, тўқимачилик, кимё, фармацевтика саноатлари ҳам ривожланган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Фойдали қазилмалардан слюда, каолин, оҳактош қазиб олинади. Қишлоқ хўжалигида кофе, пахта, шакарқамиш, ситрус мевалар, шоли, донли экинлар экилади. Гўшцут чорвачилиги, паррандачилик ривожланган. Балиқ овланади.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |