[go: up one dir, main page]

Jump to content

Парма

From Vikipediya

Парма — металл, ёғоч ва бошқа материалдан ясалган буюмларга тешик очиш, чуқурча ўйиш учун ишлатиладиган кесувчи асбоб. Иш ва қуйруқ қисмидан иборат. Иш қисмида кесиш элементлари жойлашган. Қуйруқ қисми конус ва силиндр шаклли бўлади. Тузилишига кўра, спирал (винцимон), чуқур тешиклар тешадиган, марказловчи, пацимон тиғли ва бошқа хиллари бўлади. Металл буюмларга тешик очишда спирал П. кенг қўлланади (1-расм). Унинг иш қисми кесувчи қирралар, қириндини чиқариб турувчи ариқчалар ва йўналтирувчи лентачалардан иборат. Бундай П.лар углеродли ёки кескир пўлатдан ясалади, баъзан, кесувчи қир-раларга қаттиқ қотишмалардан тайёрланган пластина ёпиштирилади. Ёғоч буюмларучун мўлжалланган П.ларнинг кесувчи қисми бошқачароқ тузилган (2-расм). Силиндрик ва винцимон хилларга бўлинади. Силиндрик П.нинг марказловчи ва қошикли, винцимон П.нинг спиралсимон, шнексимон, штопор ва бошқа хиллари бор. Ёғоч учун қўл парма ҳам ишлатилади.

П.лар механик асбоблар (электр П., электр дрел), пармалаш станоклари, токарлик станоклари, дастаки станокларга ўрнатиб ишлатилади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил