[go: up one dir, main page]

Jump to content

Лаурент Лаффоргуэ

From Vikipediya
Лаурент Лаффоргуэ
Таваллуди 6-ноябр 1966-йил (1966-11-06) (57 ёш)
Антонй, Ҳауц-де-Сеине, Франсия
Фуқаролиги Франсия
Соҳаси Математика
Иш жойлари Илмий тадқиқотлар миллий маркази (CНРС)
Таълими Олий нормал мактаб
Парис-Суд университети
Академик раҳбарлари Гéрард Лаумон
Машҳур ишлари Лаффоргуэ теоремаси
Мукофотлари Cлай тадқиқот мукофоти
Фиэлдс медали (2002)

Лаурент Лаффоргуэ (талаффузи: Лоран Лаффорг) (1966-йил 6-ноябрда туғилган) – франсиялик математик. Лангландс дастури бўйича ишлари билан танилган. 2002-йил Фиэлдс медали билан тақдирланган.

Лаффоргуэ 1984- ҳамда 1985-йилларда Халқаро математика олимпиадасида қатнашиб, кумуш медалларни қўлга киритган. 1986-йил Парисдаги Олий нормал мактабга ўқишга кирган. 1990-йил Парис-Суд университетида ишлай бошлаган. 1994-йил Гéрард Лаумон раҳбарлигида ПҳД даражасини олган.

Лаффоргуэ Франсия Илмий тадқиқотлар миллий марказида (CНРС) ҳамда Илмий тадқиқот олий институтида ҳам ишлаган. Франсия таълим тизимини кескин танқид қилган мактуби жамоатчиликка маълум бўлиши ортидан, Таълим бўйича олий кенгашни тарк этишга мажбур бўлган. Лаффоргуэ тақводор католик бўлиб, ҳеч қачон уйланмаган.