[go: up one dir, main page]

Jump to content

Луара

From Vikipediya
Луара
Тавсиф
Узунлиги 1 006
Сув сарфи 835 м³/с
Жойлашуви
Давлат Франсия
Луара

Луара (франсузча: Лоире) — Франсиядаги энг узун даре. Узунлиги 1012 км, ҳавзасининг майдони 115 минг км². Савенна тоғларидан бошланиб, Марказий Франсия массиви ва Луара пасттекислигидан оқади ва Атлантика океанининг Бискай қўлтиғига эстуарий ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: Але, Шер, Венна (чапдан). Ўртача сув сарфи 800 м³/сек. Ёмғир ва қор сувларидан тўйинади. Суви феврал ва март ойларида кўпайиб, август ва сентабр ойларида камаяди. Роан шаҳригача кема қатнайди. Каналлар орқали Рейн, Сена, Сона дарёлари билан боғланган. Л. дарёси соҳилларида Орман, Тур, Нант шаҳарлари, эстуарийсида — Сен-Назер порти жойлашган. Л. водийсида 15—16-асрларда қурилган кўплаб қасрлар сақланган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил