[go: up one dir, main page]

Jump to content

Кир ИИ Буюк

From Vikipediya

Кир ИИ Буюк, Куруш, Кирауава-ухш (? — милоддан аввалги 530) — қадимги Эрон шоҳи (милоддан аввалги 558—530). Аҳаманийлар сулоласидан. Милоддан аввалги 558-йил Мидияга тобе форс қабилалари иттифоқини бошқарган ва милоддан аввалги 553-йил қўзғолон кўтариб Мидия тахтини эғаллаган (милоддан аввалги 550) ва Мидия подшоларининг расмий унвонларини қабул қилиб, бу билан ахоманийлар сулоласига асос солган. Шундан сўнг Парфияни, милоддан аввалги 546-йил эса Лидия ва Кичик Осиёдаги юнон давлатларини босиб олган. Милоддан аввалги 545—539-йилларда Дра-нғиёна, Марғиёна, Хоразм, Суғдиёна, Бақтрия, Арейя, Гедросия, хаумаварг саклари яшайдиган ҳудудни, Саттагидия, Арахосия ва Гандҳарани истило қилган. 539 йил К. ИИ қўшинлари Бобилни босиб олган. Бобилдан ғарбда, Миср чегараларигача жойлашган мамлакатлар форсларга ўз ихтиёрлари билан бўйсунишган. Кир ИИ Бобил, Оссурия, Элам ва Иудея (Яҳудия)даги ибодатхоналарни, шунингдек, Бобил шаҳри деворини тиклаган. Бобил шохлари томонидан Месопотамияга зўрлаб кўчирилган халқларга Кир ИИ ўз юртларига қайтишларига рухсат берган. Бобил подшоҳ қароргоҳларидан бирига айланган ва Кир ИИ "Бобил подшоҳи, мамлакатлар шоҳи" унвонини олган. Милоддан аввалги 530-йил июлида Кир ИИ Ўрта Осиёдаги массагетлар устига юриш қилган, бироқ, Тўмарис раҳбарлик қилган массагетлар билан бўлган жангда унинг қўшини буткул тор-мор келтирилиб, Кир ИИ ҳалок бўлган. Кир ИИ образи қадимги шарқ ва антик адабиётда чуқур из қолдирган. Масалан, Ксенофонтнит "Киропедия" асари ўнга бағишланган.

Халқ оғзаки ижодининг баъзи намуналарида Кир ИИ ни каёнийлар сулоласига мансуб Кайхусрав билан чалкаштириш ҳоллари ҳам учрайди.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Геродот, История в девяти книгах, Л., 1972.<реф>ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил</реф

Манбалар

[edit | edit source]