[go: up one dir, main page]

Jump to content

Италянлар

From Vikipediya
Дунёдаги италян диаспораси.

Италянлар — халқ. Италиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 66,5 миллион киши (1990-йиллар ўрталари), жумладан, Америка Қўшма Штатларида (8,5 миллион киши), Аргентинада (1,35 миллион киши), Франсияда (1,1 миллион киши) ва бошқа мамлакатларда ҳам яшайдилар. Европеоид ирқига мансуб. Италян тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, католиклар.

Мил. ав. 1-мингйилликда Апеннин ярим орол аҳолисининг аксариятини италик қабилалар ташкил этган (қаранг Италиклар). Улардан бири — Ланий вилоятида яшаган лотинлар Римга асос солганлар ва, шунингдек, бошқа италик кабилаларини ва ярим оролнинг шим.да яшовчи этрусклар, лигурлар, венетлар, келтларни ҳамда ярим оролнинг жан.даги ва Сардиния, Сицилия ва Корсика оролларидаги юнонлар, карфагенликлар ва сикулларни тобе этишган. Мил. 1 — 2-асрларда ярим оролнинг барча аҳолиси лотин тилининг халқ лаҳжасида сўзлашган. Мил. 5-асрдан бу аҳоли герман қабилалари (вестготлар вандаллар, остготлар, лангобардлар) билан аралашиб кетган. 6—10-асрлар мобайнида Италиянинг айрим вилоятларини византияликлар, франклар, араблар, венгерлар, норманнлар босиб олган; босқинчилар билан аралашиб кетиш натижасида италян элати ва италян халқ тили шаклланган. Бироқ расмий тил лотин тили бўлиб қолган. 11—13-асрларда италян халқининг шаклланиши тугалланган. 13—14-асрларда тоскан лахжаси ягона италян адабий тили қарор то-пишида муҳим рол ўйнади, 19-аср 2-ярмида Италияни сиёсий жиҳатдан бирлаштирилиши жараёнида Италянлар миллат бўлиб шаклланган.

Италянларда халқ бадиий-безак санъати кўп асрлик тарихга эга. Италянлар жаҳон мусиқа маданияти ва тасвирий санъатига йирик ҳисса қўшганлар (Италянларнинг тарихи, хўжалиги ва маданияти ҳақида яна қаранг: Италия).[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил