Фарингит
Фарингит | |
---|---|
Кўринадиган қизаришга олиб келадиган вирусли фарингит. | |
Белгилари | Томоқ оғриғи, иситма, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи, бўғиқ овоз[1][2] |
Мутахассислик | Юқумли касалликлар |
Асоратлари | Синусит, ўткир ўрта отит[2] |
Давомийлиги | Сабабига қараб 3-10 кун[2][3] |
Сабаблари | Одатда вирусли инфексия |
Ташхис усуллари | Симптомлар асосида, тезкор антигенни аниқлаш тести орқали |
Олдини олиш | Лидокаин |
Такрорланиши | ~7.5% одамлар ҳар 3 ойда |
Фарингит (юн. пҳарйнх – ҳалқум ва итис – яллиғланиш) – ҳалқум (ютқин) шиллиқ пардасининг яллиғланиши. [2]. Бу касаллик одатда томоқда оғриқ ва иситмага сабаб бўлади[2]. Касаллик аломатлари орасида яна бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи, тупук ютишда қийинчилик, лимфа тугунларининг шиши ва овоз бўғилиши бўлиши мумкин[1][4]. Симптомлар одатда 3-5 кун давом этади, лекин сабабларга қараб узоқроқ давом этиши мумкин[2][3]. Асоратлар орасида синусит ва ўткир ўрта отит ҳам бор[2]. Фарингит юқори нафас йўллари инфексиясининг бир туридир[5].
Оғриқларни олдини олиш учун ибупрофен каби яллиғланишга қарши дориларлардан фойдаланиш мумкин[2]. Бу ҳолатда маҳаллий лидокаин ҳам ёрдам бериши мумкин[6]. Стрептококк одатда антибиотиклар ҳисобланган пенициллин ёки амоксициллин билан даволанади[2]. Ўткир фарингитда кортикостероидлар фойдали ёки фойдасизлиги аниқ эмас, аммо яқинда ўтказилган текширув шуни кўрсатдики, антибиотиклар билан биргаликда қўллаганда улар оғриқни ва даволаниш эҳтимолини ўртача даражада камайтиради[7][8].
Таснифи
[edit | edit source]Фарингит бу яллиғланишнинг бир тури бўлиб, юқори нафас йўллари инфексиясидир. У ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин. Ўткир фарингит касаллик қўзғатувчиси ва зарарланган одамнинг иммунитетига қараб катарал, йирингли ёки ярали бўлиши мумкин. Сурункали фарингит ҳам катарал, гипертрофик ёки атрофик ҳам бўлиши мумкин.
Тонзиллит фарингитнинг бир тури ҳисобланади[9]. Агар яллиғланиш бодомсимон безларни ҳам, томоқнинг бошқа қисмларини ҳам қамраб олган бўлса, бу ҳолатни фаринготонзиллит ёки тонзиллофарингит деб аташ мумкин[10].
Сабаби
[edit | edit source]Кўпгина ҳолатларда инфексияга чалинган шахс билан яқин алоқада бўлган организм бу касалликка чалинади. Улар барча юқумли ҳолатларнинг тахминан 40-80% ни ташкил қилади ва турли хил вирусли инфексияларнинг хусусияти бўлиши мумкин[11].
Аденовирус фарингитни келтириб чиқарувчи вирусларнинг энг кенг тарқалган туридир. Одатда, бўйин лимфа тугунининг кенгайиши кичикроқ ва томоқ оғриғи билан бўлса ҳам, кўпинча қизил кўринмайди.
Ташхиси
[edit | edit source]Томоқ оғриғининг вирус ёки бактерия сабабли эканлигини фақат белгиларига қараб фарқлаш қийин. Шундай қилиб, бактериал сабаб бор ёки йўқ эканлигини билиш мақсадида кўпинча томоқдан суртма олинади[12].
Касалликни даволаш
[edit | edit source]Кўп ҳолларда даволаниш симптомлар билан кечади. Бактериал, замбуруғли ва ҳерпес инфексиялари учун махсус даволаш усуллари самаралидир.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 Руттер, Паул Профессор; Неwбй, Давид. Cоммунитй Пҳармаcй АНЗ: Сймптомс, Диагносис анд Треатмент (эн). Элсевиэр Ҳеалтҳ Сcиэнcес, 2015 — 19-бет. ИСБН 9780729583459.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 2,8 Ҳилдретҳ, АФ; Такҳар, С; Cларк, МА; Ҳаттен, Б (Септембер 2015). "Эвиденcе-Басед Эвалуатион Анд Манагемент Оф Патиэнц Wитҳ Пҳарйнгитис Ин Тҳе Эмергенcй Департмент.". Эмергенcй Медиcине Праcтиcе 17 (9): 1–16; қуиз 16–7. ПМИД 26276908.
- ↑ 3,0 3,1 Охфорд техтбоок оф медиcине инфеcтион. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2012 — 280–281-бет. ИСБН 9780191631733.
- ↑ Невилле, Брад W.; Дамм, Доуглас Д.; Аллен, Cарл М.; Чи, Ангела C.. Орал анд махиллофаcиал патҳологй, 4тҳ, Ст. Лоуис, МО: Элсевиэр, 2016 — 166-бет. ИСБН 9781455770526. ОCЛC 908336985. Қаралди: 2020-йил 17-март.
- ↑ „Пҳарйнгитис“. Натионал Либрарй оф Медиcине. 2016-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-август.
- ↑ Wебер, Р (Марч 2014). "Пҳарйнгитис.". Примарй Cаре 41 (1): 91–8. дои:10.1016/j.pop.2013.10.010. ПМИД 24439883. ПМC 7119355. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7119355.
- ↑ Принcипи, Н; Бианчини, С; Багги, Э; Эспосито, С (Фебруарй 2013). "Но эвиденcе фор тҳе эффеcтивенесс оф сйстемиc cортиcостероидс ин аcуте пҳарйнгитис, cоммунитй-аcқуиред пнеумониа анд аcуте отитис медиа.". Эуропеан Жоурнал оф Cлиниcал Миcробиологй & Инфеcтиоус Дисеасес 32 (2): 151–60. дои:10.1007/s10096-012-1747-y. ПМИД 22993127. ПМC 7087613. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7087613.
- ↑ де Cассан, Симоне; Тҳомпсон, Маттҳеw Ж.; Перера, Рафаэл; Гласзиоу, Паул П.; Дел Мар, Чрис Б.; Ҳенегҳан, Cарл Ж.; Ҳайwард, Гаил (1 Май 2020). "Cортиcостероидс ас стандалоне ор адд-он треатмент фор соре тҳроат". Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс 2020 (5): CД008268. дои:10.1002/14651858.CD008268.pub3. ИССН 1469-493X. ПМИД 32356360. ПМC 7193118. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7193118.
- ↑ „Тонсиллитис“. 2016-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-август.
- ↑ "Аирwай Инфеcтиоус Дисеасе Эмергенcиэс". Педиатриc Cлиниcс оф Нортҳ Америcа 53 (2): 215–242. 2006. дои:10.1016/j.pcl.2005.10.001. ПМИД 16574523.
- ↑ Аcерра ЖР. „Пҳарйнгитис“. эМедиcине. 2010-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-апрел.
- ↑ Дел Мар C (1992). "Манагинг соре тҳроат: а литературе ревиэw. И. Макинг тҳе диагносис". Медиcал Жоурнал оф Аустралиа 156 (8): 572–5. дои:10.5694/j.1326-5377.1992.tb121422.x. ПМИД 1565052.