[go: up one dir, main page]

Jump to content

Дюгон

From Vikipediya

Дюгон, дюгонлар (Дугонг дугонг) — сиреналар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Сувда яшайди. Битта тури бор. Гавдаси дуксимон, уз. 3,5 м ча, огирлиги 140–170 кг гача, танасининг охирида кўндаланг жойлашган икки бўлакли сузғич қаноти бор. Олдинги оёқлари куракка айланган, орқа оёклари скелетидан фақат рудимент ҳолдаги чаноқ суяклари сақланиб қолган. Эркагининг уз. 7 см гача бўлган курак тиши филникига ўхшаш ташқарига чиқиб туради. Ҳомиладорлик даври 1 йилгача. Битта бола туғади. Қизил денгиз, Африканинг шарқий қирғоқлари, Ҳиндистон ярим ороли, Ҳинд-Малайя ва Филиппин архипелагида, Тайван, Янги Гвинея, Шим. Австралия, Соломон, Янги Каледония оролларида тарқалган. Гўшти ейилади, терисидан тагчарм тайёрлади. Д. ҳозир кам қолган. Халқаро Қизил китобга киритилган.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил