[go: up one dir, main page]

Jump to content

Бетага

From Vikipediya
Бетага
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Бинар номи
Фестуcа сулcата

Бетага (Фестуcа сулcата Ҳаcк) — буғдойдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт, илдиз олди сербарг бўлади. Бўйи 35—45 см. Июнда гуллайди. Сентабрнинг биринчи ярмида уруғи пишади. Кузги намликда кўкариб, қишда майса бўлади. Б. чим ҳосил қилувчи ўсимлик. Чимнинг диаметри 70—110 см га етиши мумкин, лекин бунда чимнинг маркази албатта қуриган бўлади. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларидаги текисликлар ва шимолий қияликларда шувоқ ва чалов (Стипа)ларнинг ҳар хил турлари билан бирга ўзига хос бетагазорлар юзага келтиради. Б.ни қўй, эчки, йилқи ва қорамол айниқса баҳорда (гуллагунча) ва кузда (намликда чиққан янги баргларини) хуш кўриб ейди. Ҳаво сернам келган йилларда уни пичанга ўриш ҳам мумкин. Майсасида 14,6% протеин, 3,3% ёғ ва 24,6% клетчатка; бошоқ чиқарганда 11,7% протеин, 29,6% клетчатка; гулла Бетага.ганда 9,7% протеин, 29,6% клетчатка; уруғлаганда 8,3% протеин ва 31,0% клечатка бўлиши аниқланган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил