[go: up one dir, main page]

Jump to content

Басиж

From Vikipediya
Басиж
Тури Ҳарбийлаштирилган ко'нгилли милиция[1]
Мақоми Ёрдамчи куч
Мақсади Ички хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ахлоқий полиция, ҳарбий заҳиралар
Ишга тушган санаси 26-ноябр, 1979-йил (44 йил аввал) (1979-11-26) (қарор берилган)[1]
30-апрел, 1980-йил (44 йил аввал) (1980-04-30) (тузилган)[1]
Ҳудудий хизмати "Ислом инқилобининг конституцияси ва мақсадларига ишонган барча шахсларда мамлакатни, Ислом Республикаси режимини ҳимоя қилиш, офатлар ва кутилмаган ҳодисаларда одамларга ёрдам бериш учун зарур имкониятларни яратиш"
Асосчи(лар)и Руҳуллоҳ Хумайний[1]
Командир Бригада генерали Гҳоламреза Солеимани
Буджет $357.08 миллион[2]
Ишчилар сони 90,000 (CСИС тахмини)[1]
Аъзолари 11 миллиондан ортиқ заҳирадагилар[3]
600,000 аваилабле фор иммедиате cалл-уп [4]
Ўзига тегишли ташкилотлар Мавжуд эмас(1980–1981)
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (1981-йилдан)
Вебсайти басиж.ир
Тил(лар)и Форсий

Басиж ( форсча: بسيج , ўзбекча: "Сафарбарлик"), Ниру-е Могҳāвемат-э Басиж форсча: نیروی مقاومت بسیج , ўзбекча: "Қаршилик сафарбар этиш кучлари"), тўлиқ номи Сâзмâн-э Басиж-э Мостаз'афин ( форсча: سازمان بسیج مستضعفین , ўзбекча: "Мазлумларни сафарбарлик ташкилоти")[5], Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) бешта кучларидан бири[6]. Бу куч Басиж деб номланади; унинг а'зоси форсчада басижи дейилади. 2019-йил июл ҳолатига кўра Г'уломризо Сулаймоний Басиж қо'мондони.

1979-йилда Эрон инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Ҳумайний буйруғи билан Эронда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Ҳумайний томонидан Эрон-Ироқ урушида жанг қилишга чақирилган ҳарбийлаштирилган кўнгиллилардан иборат эди[7]. Акбар Ҳошими Рафсанжонийнинг сўзларига кўра,дастлаб бу ташкилот мустақил бўлган, 1981-йилнинг 17-февралида Эрон парламенти [8] томонидан Инқилоб Қўриқчилари Корпусига расман киритилган ва шундан сўнг уларнинг ўртасидаги хизматлараро рақобатга барҳам берилади[1].

Бугунги кунда кучлар ко'пинча, расмий имтиёзлар эвазига ко'нгилли сифатида қўшилувчи эронлик ёшлардан иборат. Басижийлар ички хавфсизликни таъминлаш, жамият устидан давлат назоратини ўрнатиш[9], ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, оммавий диний маросимларни ташкил этиш, ахлоқий ме'ёрларни тартибга солиш, норозилик намойишларини бостириш каби фаолият билан шуғулланувчи ёрдамчи куч сифатида хизмат қилади[10][11]. Бу куч 2009 йилги Эрон сайловларидаги кенг тарқалган норозилик намойишларида тез-тез кўриниш берган ҳамда 2017-2018 йиллардаги Эрон норозиликларига аралашган. Басижийлар о'зларининг Эрон Олий Раҳбарига содиқликлари билан машҳур ҳамда ИИҚКга бо'йсунадилар ва унинг раҳбариятидан буйруқ оладилар[12]. Эроннинг деярли ҳар бир шаҳрида басижийларнинг маҳаллий ташкилоти бор[13].

Басиж ИИҚКнинг бир қисми бо'либ, АҚШ, Баҳрайн ва Саудия Арабистони ҳукуматлари томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган[14].

Тарихи

[edit | edit source]

Олий раҳбар Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний 1979-йил ноябр ойида, Эрон инқилоби даврида ёшлар милициясини ташкил этишга чақирди[5]. Басиж 1980-йил 30-апрелда ташкил этилган. Унга 18 ёшдан ошган ва 45 ёшдан кичик эркаклар қўшилишлари мумкин эди.

Эрон — Ироқ уруши пайтида юз минглаб одамлар Басижга ко'нгилли бо'лишди, улар орасида 12 ёшли болалар ва ёши саксондан ошган ишсиз қариялар ҳам бор эди. Бу ко'нгиллилар шиалардаги шаҳидликка муҳаббат, уруш сафарбарлигида ватанпарварлик руҳи сингдирилган кишилар, ко'пинча камбаг'ал, деҳқонлардан иборат бўлган. Улар мактабларга ташрифлар давомида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали фаол раг'батлантирилган. Уруш пайтида Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси Басиж а'золаридан ишчи кучини жалб қилиш учун манба сифатида фойдаланган[15]. Басижийлар мина майдонларини тозалагани ёки душманнинг шиддатини пасайтирувчи жонли то'лқинлар сифатида фойдаланилганлиги билан машҳурлашган[16]. Тахминларга ко'ра, бу тактикани қо'ллаш оқибатида о'н минглаб одамлар ҳалок бо'лган.

Одатий жонли тўлқин тактикаси басижийлар учун (ко'пинча жуда енгил қуролланган ҳамда артиллерия ёки ҳаво кучлари томонидан қо'ллаб-қувватланмаган) саф бўйлаб олдинга юриш эди. Талофатлар ко'п бо'лса-да, тактика ко'пинча Ироқ мунтазам армиясининг ёмон тайёргарликдан о'тган а'золарига қарши қо'лланилганда иш беради[17][18].

Дилип Ҳирога кўра, 1983-йилнинг баҳорига келиб басижийлар 2,4 миллион эронликни қурол ишлатишга ўргатган ва 450 минг нафарини фронтга жўнатган[19]. 1985-йилда ИРНА Ҳожжатулислом Раҳмонийдан иқтибос келтирган ҳолда басижийлар сонини 3 миллионга яқин, деб кўрсатади[5]. Теҳрон бюроси 1986-йилнинг декабрида фронтдаги басижийларнинг энг юқори сони 100 000 эканини та'кидлайди.

Тикланиш

[edit | edit source]

Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасининг ёзишича, Эрон 1998-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг ўз-ўзидан пайдо бўлган байрамлар ва 1999-йил июлидаги талабалар норозиликларидан кейин, исломий ҳукумат кўчалар устидан назоратни қўлдан чиқарганини сезди ҳамда Басижни қайта фаоллаштиради. ГлобалСеcуритй.орг бир оз бошқача вақт жадвалини келтириб, у 2005-йилда қайта тикланган, деб ма'лумот беради .

Эрон ҳукумати басижийларни сақлаб қолиш учун бир қанча режалар тузган. Бу режалар орасида Басиж ривожи (Басиж-э-Сазандеги) каби ғояларга урғу берилган. Эрон полицияси ва Ансор-э-Ҳизбуллоҳ билан бир қаторда басижийлар Эрондаги талабалар намойишларини бостиришда фаол иштирок этмоқда. Басижийлар баъзан ансорлардан кўпроқ “интизомли” бўлиб, урмасликлари ёки ҳеч бўлмаганда намойишчиларни тез жароҳатламасликлари билан ажралиб турадилар[20]. Бошқа манбаларга кўра, Ансор-и Ҳизбуллоҳ Басижнинг бир қисми дейилади.

Бошқа фикрларга асосан, Басижнинг Эрон — Ироқ урушида Эронни ҳимоя қилиш бо'йича жанговар миссиясидан ҳозирги ички хавфсизлик ташвишларигача бо'лган о'згариши унинг обро'-э'тибори ҳамда мазмунининг ё'қолишига олиб келган[21].

2009-йилги сайлов норозиликлари

[edit | edit source]

2009-йилги президентликка мухолифат номзод Мир Ҳусайн Мусавий шу йилги Эрон сайловларида юз берган норозилик намойишлари чог'ида басижийлар томонидан амалга оширилган зо'равонликларни қоралади. 2009-йилги сайловлардан кейин Басижнинг ёмон ишлаши ҳақида ҳам хабарлар бор. Бу қо'мондон Ҳусайн Таибнинг алмаштирилиши ҳамда Басижнинг ўша йил октябр ойида Инқилобий Корпуснинг қуруқликдаги кучларига расмий интеграциялашувига сабаб бо'лган, деб ҳисобланади[8]. Намойишлар ортидан Басиж қо'мондони Ҳожжатулислом Ҳусайн Таиб зо'равонликларда саккиз киши ҳалок бо'лганини ва 300 киши яраланганини билдирди[22].

2010-йили Эронда тадқиқот олиб бораётган норвегиялик талаба автобусда кетаётганида бўлинма томонидан ўғирлаб кетилгандан сўнг Басиж лагери ичида даҳшатли ваҳшийликларга гувоҳ бўлганини айтади. Талаба Норвегия элчихонаси ходимларига берган ма'лумотларига ко'ра, у ҳибсга олинган сиёсий мухолифларнинг "ичаклари кесилгани, ёқиб юборилгани ва тартибсизликларни назорат қилувчи юк машинаси тагида атайлаб бостирилгани"га гувоҳ бо'лган.

Норозилик намойишлари чог'ида олий раҳнамо Али Хоманаий о'з мавқеини сақлаб қолишга қаратилган янги ҳарбийлаштирилган Ҳайдарян кучини яратди; Ҳайдарён бошқаруви а'золарининг бир қанчаси басижийлардан чиққан[23].

Сурия фуқаролар уруши, 2011-йилдан ҳозирги кунгача

[edit | edit source]

Ғарб таҳлилчиларнинг фикрича, 2013-йил декабрида Эроннинг минглаб ҳарбийлаштирилган Басиж жангчилари Сурияга жойлаштирилган. Суриянинг Эрон учун геосиёсий аҳамияти ва унинг муҳим иттифоқчи сифатидаги роли басижийларнинг ҳозирга қадар давом этаётган Сурия фуқаролар урушида иштирок этишига туртки бо'лди. Ҳизбуллоҳ жангчиларига о'хшаган Басиж милицияси Сурия армияси билан исёнчи кучларга қарши иш оли боради. Бундай иштирок минтақадаги бир қатор давлатлар, хусусан, Исроил ва Туркия учун янги ташқи сиёсий муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки Эроннинг та'сири Сурия можаросида мамлакатда мафкуравий ва молиявий та'сиридан ҳам ортиб бормоқда[24]. Басижнинг Сурия фуқаролар урушидаги иштироки минтақада Эроннинг ҳукмронлигини таъминлаш мақсадида Эрон ташқи сиёсатида ишончли куч сифатида милициянинг фаол қўлланишини акс эттиради [ [25] ] ва Суриядаги фуқаролар уруши Сурия озодлик армияси раҳбари Салим Идрисни хавотирга қўяди[26].

Ташкилот ва а'золик

[edit | edit source]

Басиж Ислом Инқилоби Қо'риқчилари Корпусининг бешинчи бо'лимини ташкил қилади. У Имом Ҳусайн бригадалари ва Имом Али бригадалари (хавфсизлик таҳдидлари билан шуг'улланувчи бўлинмалар)ни ўз ичига олади. Басижнинг кичик гуруҳларига Басиж бошланг'ич о'қувчилар [ Басиж-э Данеш-Амоузи ], Басиж талабалари [ Басиж-э Данешжуйи ], Басижлари университети, Басиж давлат хизмати ( Басиж-э Эдарии ) ва Басиж қабилалари киради[27]. Теҳрон бюроси, шунингдек, "Басижийлар уюшмаси" ( Басиж-э Аснаф ) ва "Басижий меҳнаткашлари" ( Басиж-э Карегарон )ни ҳам санаб о'тади[8]. Басижийлар сони бо'йича ҳисоб-китоблар турлича бо'либ, унинг раҳбарияти ташқи манбаларга қараганда юқорироқ рақамларни келтирмоқда. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, 23,8 млн. 2020 йилга келиб Эрон атрофида 54 000 та база бор эди[28].

Раҳбарлар

[edit | edit source]

Ҳозирда Басижга 2019-йилда Ғуломҳусайн Ғайбпарвар ўрнига келган Ғуломризо Сулаймоний қўмондонлик қилмоқда[29].

Но. Тасвир Қўмондон Лавозимга келиши Лавозимдан кетиши Мансаб йиллари Ман.
1
Амир Мажд
Мажд, АмирАмир Мажд1979 Декабр1981 Декабр1–2 йил[30]
2
Аҳмад Салек
Салек, АҳмадАҳмад Салек
(таваллуди тах. 1946)
1981 Декабр1984 Феврал2–3 йил[30]
3
Муҳаммад-Али Раҳманий
Раҳмоний, Муҳаммад-АлиМуҳаммад-Али Раҳманий
(таваллуди 1943)
1984 16-феврал1990 январ5–6 йил[30][31]
4
Алириза Афшор
Афшор, АлиризоБўлинма генерали
Алириза Афшор
(таваллуди тах. 1951)
199019987–8 йил
5
Муҳаммад Ҳижозий
Ҳижозий, МуҳаммадБўлинма генерали
Муҳаммад Ҳижозий
(1956–2021)
199820078–9 йил
6
Ҳусайн Тойиб
Тойиб, ҲусайнБо'линма генерали
Ҳусайн Тойиб
(таваллуди 1963)
200720091–2 йил
7
Муҳаммад Ризо Нақдий
Нақдий, Муҳаммад РизоБўлинма генерал
Муҳаммад Ризо Нақдий
(таваллуди тах. 1952 ор 1961)
200920166–7 йил
8
Ғуломҳусайн Ғайбпарвар
Ғайбпарвар, ҒуломҳусайнБўлинма генерали
Ғуломҳусайн Ғайбпарвар
201620192–3 йил
9
Ғуломризо Сулаймоний
Сулаймоний, ҒуломризоБо'линма генерали
Ғуломризо Сулаймоний
(таваллуди 1964)
2019Амалдаги4–5 йил

Вазифалари ва фаолияти

[edit | edit source]

“Озодлик” радиосига кўра, уруш охирига келиб, басижийларнинг аксарияти хизматни тарк этиб, кўп йиллар фронтда бўлганидан кейин одатий ҳаёт тарзига қайтишган[27]. 1988-йилга келиб Басиж назорат пунктлари сони кескин камайди , лекин басижийлар ҳали ҳам ҳижобга риоя қилишни назорат этишар, аёлларни кийиниш қоидаларини бузганликлари учун ҳибсга олишар ва ёшларни аралаш жинсдаги партияларга иштирок ёки қарама-қарши жинсдаги қариндошлар билан жамоат жойларида юрганлик учун қамашда давом этишарди. [32]

Вазифалар вилоятга қараб фарқ қилади. Басижийлар шарқий чегара ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуг'улланувчиларга, Ҳурмузг'он, Бушеҳрда ҳамда Ироқ билан чегарада контрабандачиларга қарши жойлаштирилган.

1988-йилда коллеж кампусларида " Вестоксификасия " ва ҳукуматга қарши потенсиал талабалар ташвиқотига қарши курашиш учун Басижий коллеж тузилмалари ташкил этилди[32].

Ашуро бригадалари 1993-йилда тузилган. Ушбу исломий бригадалар ҳам Инқилоб соқчилари, ҳам басижийлардан ташкил топган ва 1998-йилга келиб уларнинг сони 17 000 кишига етган[5].

Голкар [9] фикрича, басижийлар давлат мафкурасини тарғиб қилиш, сиёсий кампанияларда ташвиқот машинаси бўлиб хизмат қилиш, диний бошқарувни оқлаш, сиёсатчиларни ҳимоя қилиш, ислом ахлоқи ва қоидаларини татбиқ этиш учун ишлатилади. Улар Эрон Ислом Республикасининг миллионлаб информаторларга эга бо'лиш ҳақидаги умумий режасининг бир қисмидир. Басижийлар мухолифатга ҳам путур етказади, масалан, қо'зг'олон ва намойишларни бостиришда асосий рол о'йнайди. [9]

Урушга тайёргарлик ко'риш учун басижийларга шаҳидликнинг фойдалари ҳақида тушунча берилади[9].

А'золарнинг имтиёзлари ва профили

[edit | edit source]

Хабар қилинишича, Басиж а'золари учун имтиёзлар орасида эронлик эркаклар учун зарур бо'лган 21 ойлик ҳарбий хизматдан озод қилиш, университетларда ажратилган о'ринлар ҳамда кичик миқдордаги стипендия киради. Басиж а'золари а'зо бо'лмаганларга қараганда ко'проқ давлат лавозимларини, айниқса, ҳукумат назорати остидаги муассасаларда хавфсизлик билан бог'лиқ лавозимларни эгаллашлари мумкин. Ба'зилар Басижга ҳақиқий диний э'тиқодлари туфайли қо'шилган бо'лса, бошқалари Басижга а'золик имтиёзларидан фойдаланиш, шунингдек, университетга кириш учун ёки давлат ишларида ко'тарилиш воситаси сифатида қо'шилган[9][33].

Сиёсат

[edit | edit source]

Назарий жиҳатдан басижийлар Эрон конституцияси билан сиёсатда иштирок этишлари тақиқланган, бироқ унинг раҳбарияти, айниқса, 2005-йилда президент Маҳмуд Аҳмадинажод сайлови пайтида, ҳатто ундан кейин ҳам басижий сифатида фаол бўлган, деб ҳисобланади. О'тган сайловларда милиция а'золари ҳам қаттиққўл, ҳам ислоҳотчиларга овоз берган. Президент Аҳмадинажод милиция а'золари томонидан сезиларли даражада фаол қо'ллаб-қувватланган, ко'пчилиги унинг президентлиги давридаги сиёсатидан фойда ко'рган. [34] Олий Раҳбар Хоманаий Басижни “Эрон халқининг энг катта умиди” ва “беғубор дарахт” деб та’рифлаган. [12]

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Робин Б. Wригҳт, муҳ. (2010), Тҳе Иран Пример: Поwер, Политиcс, анд У.С. Полиcй, УС Институте оф Пеаcе Пресс, 62–65-бет, ИСБН 978-1601270849
  2. „Иран деcреасес ИРГC будгет фор нехт еар“. АзерНеwс Неwспапер (2016-йил 18-январ). 2016-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-март.
  3. „تعداد اعضای بسیج بیش از 25 میلیون نفر“. 2022-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-декабр.
  4. Кеннетҳ Катзман (6 Феврал 2017), „Иран'с Фореигн анд Дефенсе Полиcиэс“ (ПДФ), Cонгрессионал Ресеарч Сервиcе, Федератион оф Америcан Сcиэнтисц, 24-бет, 8 Март 2017да асл нусхадан архивланди (ПДФ), қаралди: 1 Март 2017
  5. 5,0 5,1 5,2 5,3 Жоҳн Пике. „ГлобалСеcуритй.орг Интеллигенcе: Мобилисатион Ресистанcе Форcе“. 2011-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  6. Форозан, Ҳесам (2015), Тҳе Милитарй ин Пост-Револутионарй Иран: Тҳе Эволутион анд Ролес оф тҳе Револутионарй Гуардс, Тайлор & Франcис, 56–58-бет, ИСБН 978-1317430735
  7. „Басиж Милитиа“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 2-декабр). 2013-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  8. 8,0 8,1 8,2 Алфонеҳ, Али (2013), Иран Унвеилед: Ҳоw тҳе Револутионарй Гуардс Ис Трансформинг Иран фром Тҳеоcраcй инто Милитарй Диcтаторшип, АЭИ Пресс, 49-бет
  9. 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 Голкар, Саэид. Cаптиве Соcиэтй: Тҳе Басиж Милитиа анд Соcиал Cонтрол ин Иран.. Wашингтон, ДC: Wоодроw Wилсон Cентер Пресс, 2015. ИСБН 978-0-231-80135-5. 
  10. Молави, Афшин, Тҳе Соул оф Иран, W. W. Нортон, (2005), п. 88, 316–318
  11. Неил МаcФарқуҳар. „Шадоwй Ираниан Вигилантес Воw Болдер Аcтион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2009-йил 19-июн). 2017-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-июн.
  12. 12,0 12,1 „Супреме Леадер'с Спеэч то Басиж Мемберс“. Кҳаменеи.ир (2008-йил 3-май). 2013-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-апрел.
  13. Молави, Афшин, Тҳе Соул оф Иран, W.W. Нортон, (2005), п.88
  14. „Сауди, Баҳраин адд Иран'с Револутионарй Гуардс то террорисм лисц“. Реутерс (2018-йил 23-октябр).
  15. Кҳомеинис Wарриорс: Фоундатион оф Иранс Региме, Иц Гуардианс, Аллиэс ароунд тҳе Wорлд, Wар Аналйсис, анд Стратегиэс бй Меҳран Риазатй, ИСБН 978-1514470336
  16. Кҳомеини: Лифе оф тҳе Аятоллаҳ бй Бақер Моин
  17. Cитед ин: Эрич Wиэдеманн, "Мит дем Парадиэс-Счлüссел ин диэ Счлачт", ин: Дер Спиэгел, но. 31/1982, п. 93.
  18. Иран ат Wар: 1500–1988 (Пг. 363) Бй Кавеҳ Фаррокҳ
  19. Ҳиро, Дилип, Иран ундер тҳе Аятоллаҳс, Роутледге анд Кеган, 1985, п.237
  20. Молави, Тҳе Соул оф Иран (2005), п. 318
  21. Сcотт Петерсон (16 Жуне 2003). "Иран'с ангрй ёунг адулц эрупт ин политиcал протест 16.6.2003". Тҳе Чристиан Сcиэнcе Монитор. Арчивед фром тҳе оригинал он 10 Новембер 2014. https://web.archive.org/web/20141110152706/http://www.csmonitor.com/2003/0616/p01s04-wome.html. Қаралди: 10 Новембер 2014. Басиж]]
  22. Иран оппоситион сайс 72 диэд ин пост-полл унрест Реутерс. 3 Септембер 2009
  23. „Иран: Тҳе Супреме Леадер'с Неw Сеcуритй Форcе“. 2017-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-сентябр.
  24. „Ираниан Форcес он тҳе Голан?“. Жерусалем Cентер Фор Публиc Аффаирс (2013-йил 29-май). 2013-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  25. „Тҳе Араб wорлд феарс тҳе 'Сафавид'“. Жерусалем Cентер Фор Публиc Аффаирс. 2014-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  26. Гордон, Мичаэл Р.. „Иран анд Ҳезболлаҳ'с Суппорт фор Сйриа Cомплиcатес У.С. Стратегй он Пеаcе Талкс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2013-йил 21-май). 2017-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-феврал.
  27. 27,0 27,1 „Иран'с Басиж Форcе – Тҳе Маинстай Оф Доместиc Сеcуритй“. Радио Фреэ Эуропе / Радио Либертй (2009-йил 15-январ). 2012-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  28. سردار سپهر: ۵۴ هزار پایگاه بسیج برای رزمایش کمک مومنانه فعالیت می کنند
  29. „Аятоллаҳ Кҳаменеи намес неw милитарй cоммандерс“. Теҳран Тимес (2019-йил 2-июл). Қаралди: 2019-йил 6-июл.
  30. 30,0 30,1 30,2 Никола Б. Счаҳгалдиан, Гина Баркҳордариан (Марч 1987), Тҳе Ираниан Милитарй Ундер тҳе Исламиc Републиc (ПДФ), РАНД, ИСБН 0-8330-0777-7, қаралди: 15 Жануарй 2017
  31. Голкар, Саэид. Cаптиве Соcиэтй: Тҳе Басиж Милитиа анд Соcиал Cонтрол ин Иран. Wашингтон Д.C.: Cолумбиа Университй Пресс, 2015 — 15, 18-бет. 
  32. 32,0 32,1 Молави, Тҳе Соул оф Иран (2005), п. 89
  33. МcДоwалл, Ангус (21 Жун 2009). "Иран'с Басиж форcе: тҳе шоcк троопс террорисинг протестерс". Даилй Телеграпҳ (Лондон). Арчивед фром тҳе оригинал он 29 Май 2018. https://web.archive.org/web/20180529200759/https://www.telegraph.co.uk/news/worldnews/middleeast/iran/5588291/Irans-Basij-force-the-shock-troops-terrorising-protesters.html. Қаралди: 2 Април 2018. Басиж]]
  34. „Профиле: Басиж милитиа форcе“. ББC Неwс (2009-йил 18-июн). 2009-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 27-июн.

Адабиётлар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]