[go: up one dir, main page]

Видит Гужратҳи

Видит Сантож Гужратҳи (1994-йил 24-октабр) — ҳиндистонлик шахматчи, гроссмейстер.

Видит Гужратҳи

Видит 2024-йилда
Туғилган санаси: 24-октябр 1994-йил (1994-10-24) (30 ёш)
Туғилган жойи: Нашик, Ҳиндистон
Унвони: Гроссмейстер
Максимал рейтинги: 2747 (2024-йил, феврал)

Фаолияти

edit

Видит Гужратҳи Насик шаҳрида Сантош ва Никита Гужратилар оиласида туғилган. Болалигидан шахмат билан шуғулланиб келган[1].

Гужрати 2008-йилда Ченнайда бўлиб ўтган 45-чи Ҳиндистон шахмат чемпионатида 13 баллдан 7 балл тўплаган ҳолда шахмат оламида катта ҳурматга сазовор бўлади[2]. 2008-йилда Видит 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади ва бу ишни амалга оширган биринчи ҳиндистонлик бўлиб тарихга киради[3]. Гужратҳи мумкин бўлган 11 баллдан 9 балл тўплади ва халқаро мастер унвони учун охирги стандартни бажарган ҳолда бу унвонга эга чиқди. 2011-йилда Ченнайда ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Видит 11 очкодан 8 очко тўплади ва шу тариқа ўзининг биринчи гроссмейстер нормасига эришади[4]. 2011-йилги Нагпур Интернатионал Опен мусобақасида у 11 очкодан 8 очко тўплайди ва ғолиб Зиаур Раҳмандан бир очко ортда қолади. Ушбу турнирда Видит иккинчи гроссмейстер нормасини бажаришга муваффақ бўлади[5]. Видит ўзининг сўнгги гроссмейстер стандартига 2012-йилда Росе Валлей Колката Опен шахмат турнирининг саккизинчи босқичида эришади ва у ерда учинчи ўринни эгаллайди[6]. 2013-йилда Видит Туркияда ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўсмирлар тоифасида бронза медалини қўлга киритади. Видит ФИДЕ 2020-Онлайн Шахмат Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган тарихий Ҳиндистон жамоасининг сардори эди. Гужратҳи жуда ҳам кўп интервюларда жамоанинг мусобақа давомидаги ички ҳолати ва жамоа руҳи ҳақида тўхталиб ўтган. Видит шунингдек, 2021-йил 1-август ҳолатига кўра 200 000 дан ортиқ обуначига эга ЁуТубе каналига эга.

2023-йилнинг декабр ойида Озарбайжонда бўлиб ўтган мусобақада ғолиб чиқди[7][8].

Манбалар

edit
  1. Адитя Паи. „Беҳинд чесс аcе Видит Гужратҳи'с суccесс аре тҳе энормоус саcрифиcес оф ҳис паренц“ (эн). Фирстпост (2017-йил 15-июл). 2017-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-декабр.
  2. „Веламмал 45тҳ Натионал А Чесс Чампионшип, 2008“. ФИДЕ. 2014-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-декабр.
  3. Мануэл Аарон.. „Индиа доминатес Wорлд Ёутҳ чампионшипс“. Тҳе Ҳинду (2013-йил 31-октябр). 2008-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-декабр.
  4. „Wорлд Жуниор Чесс Чампионшип 2011“. 2013-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-декабр.
  5. „Нагпур Интернатионал Опен 2012“. 2014-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-декабр.
  6. „Фоур Индианс ин севен-wай леад; Гужратҳи ис ГМ“. Ҳинду (2013-йил 12-декабр). 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  7. Wест (НМ_Ванесса), Ванесса „Вугар Гашимов Мемориал 2023 Блитз Дай 4: Видит Wинс Овералл, Раппорт Тиэс Фор 1ст Ин Блитз“ (эн-УС). Чесс.cом (2023-йил 11-декабр). Қаралди: 2023-йил 12-декабр.
  8. „Объявлен победитель Мемориала Вугара Гашимова“ (ру). Азертаг (2023-йил 11-декабр).