[go: up one dir, main page]

Мақбара (араб, марқад, турбат) — бирор майитнинг жасади жойлашган меъморий иншоот ёки тош тобут (дахма, сағана). Мақбара усти қуббали чортоқли бино бўлиб, рамзий ғояларни ўзида ифодалаган. Чортоқ — ер куррасини ифода этувчи барқарор шакл, қубба — осмон гумбази рамзи, булар биргаликда Коинотни англатган. „Коинот модели“ нинг бу тарзда барпо этилиши борлиқнинг Аллоҳ томонидан яратилгани ҳақидаги ақидага мувофиклаштирилган.

Шарқда дастлаб қабр устига бирор тош қўйиш, иморат қуриш ман этилган бўлсада 9-асрдан халифалар шарафига мақбаралар курила бошланган. Мовароуннаҳрда ҳам 9-асрдан махсус мақбаралар қуриш одат тусига кирган. Кейинчалик, асосан, машҳур кишилар (подшоҳлар, руҳонийлар, олимлар) қабри устига турли мақбаралар қурилган. Оддий мақбара гумбазли чорси хонадан иборат бўлган, унга пештоқли эшик орқали кирилган (қаранг Аработа мақбараси). Баъзан хонанинг 4 томони равокди-чордара шаклида бўлади (қаранг Сомонийлар мақбараси), кейинчалик мақбара қурилиши тобора мураккаблаша бориб, унда зиёратхона, гўрхона, тагхонасардоба каби махсус хоналар пайдо бўлган (Яссавий маж-муаси, Амир Темур мафараси, Тож маҳал мақбараси, Шоҳизинда ансамбли ва бошқалар).

Адабиётлар

edit
  • Манковская Л., Булатова В ., Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978; Ўзбекистон: Ислом обидалари, Т., 2002.[1]

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил