[go: up one dir, main page]

Мосул, ал-Мавсил — Ироқнинг шимолий қисмидаги шаҳар. Дажла дарёси бўйида. Найнова муҳофазасининг маъ-мурий маркази. Аҳолиси 670 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Ғалла, мева, чорва моллари билан савдо қилинадиган муҳим марказ. Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик (муслин газламаси ишлаб чиқариш), озиқ-овқат, кўн-поябзал, металлсозлик, семент саноати корхоналари мавжуд. Университет, тарих ва бошқа музейлар бор. Мосул яқинидан олтин-гугурт ва нефт қазиб олинади.

Мосул 6-аср да вужудга келган. 641 йил уни араблар эгаллаган. Умавийлар ва Аббосийлар даврида Шарқнинг савдо ҳамда ҳунармандчилик маркази бўлган. 10—12-асрларда турли давлатлар пойтахти. 1095—96 йиллар Мосулни Салжуқийлар эгаллаган. 1261-йилда мўғуллар ҳужумига учраган. 14-асрнинг 2-ярмидан Темурийлар, 1514—1918-йиллар Усмонли турк салтанати таркибида бўлган. 1920-йилдан Ироқ таркибида.

Мосулда ал-Жомиъ алкабир мадрасаси (минораси билан) (1170—72), ал-Иззия мадрасаси (12-аср), Қорасарой қалъаси ҳаробалари (13-аср) ва бошқа, шаҳар яқинида Наби Юнус мақбарамасжиди (10-аср) бор.[1]

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил