[go: up one dir, main page]

Женева — Швейсариянинг жан.ғарбидаги шаҳар. Женева кантонининг маъмурий маркази. Женева кўлининг жан.-ғарбий соҳилида, 372 м баландликдаги хушманзара ерда жойлашган. Кўлдан оқиб чиқадиган Рона дарёси шаҳар ўртасидан ўтган. Иқлими юмшоқ, йиллик ёғин 1000 мм чамасида. Аҳолиси 172 минг киши, шаҳар атрофи билан 390 минг (1998).

Женева

франсузча: Генèве
Шаҳар
{{{расмий_номи}}}нинг байроғи
Байроқ
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
46°12′0″Н 6°9′0″Э / 46.20000°Н 6.15000°Э / 46.20000; 6.15000
Мамлакат Швейсария
Кантон Женева
Ҳукумат
Пер Моде
Илк эслатилиши м.ав 58 йил
Майдон 1,586 км2 (612 кв ми)
Маркази баландлиги 375 м
Аҳолиси
 (2013)
194 458
Зичлиги 12 040 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Почта индекс(лар)и 1200
Автомобил коди ГЕ
Женева харитада
Женева
Женева

Женева (лотинча Генава) дастлаб Юлий Сезар томонидан мил. ав. 1-асрда тилга олинган. Савдо йўллари чорраҳасида жойлашганидан шаҳарнинг иқтисодий мавқеи кучайиб борди. 14—15-асрларда ўзининг ярмаркалари билан машҳур эди. 16-асрдан Швейсария таркибидаги иттифоқдош ер; Калвин даврида (16-аср) реформация маркази бўлган. 16— 17-асрларда Женевада саноат, жумладан соацозлик ривожланди. 1798—1814-йилларда Франсия таркибида бўлди. 1815-йилдан Швейсариянинг 22-кантони. Женева— бир қанча халқаро ташкилотлар, жумладан, Миллатлар Лигаси (1919—39), Қизил Крест органлари, БМТ турли бўлимларининг доимий қароргоҳи. Женевада халқаро конгресслар, конференсиялар, кўргазмалар ва фестиваллар ўтказилиб турилади. Курорт шаҳар, чет эл туризмининг марказларидан.

Женева— транспорт йўллари тугуни, кўл порти. Йирик аэропорт бор. Мамлакатнинг муҳим сиёсий, саноат ва савдо молия марказларидан. Заргарлик бутомлари, аниқ механика (соатлар, геодезия асбоблари, аниқ аппаратура ва б.), станок созлик, электрон техника, машина созлиги, двигателлар и.ч., фармацевтика, парфюмерия, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет ва б. олий ўқув юртлари, театрлар, музейлар бор. Женеванинг кад. қисми Ронанинг сўл соҳилида жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан Сен-Пер собори (12— 18-асрлар), Сент-Мари-Мадлен ва Сен-Жермен (14-аср) черковлари (14—15-асрлар), ратуша (15-аср), Энар саройи (1817—21), Уйғониш даври ва мумтоз қўшқлар (17—19-асрлар) сақланган. Янги шаҳар қисмида Миллатлар саройи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) биноси ва б. замонавий иншоотлар жойлашган.[1]

Географияси

edit

Ҳудуди

edit

Женеванинг ҳудуди 15,92[2] км2ни ташкил этади. Денгиз сатҳидан ўртача 396[3] м баландликда жойлашган.

Демографияси

edit
Йил Сони
1981 157 322
1982 158 426
1983 158 806
1984 159 527
1985 159 895
1986 160 645
1987 161 473
1988 163 998
1989 165 404
1990 167 167
1991 169 025
Йил Сони
1992 170 189
1993 171 744
1994 172 737
1995 173 549
1996 172 425
1997 172 586
1998 172 809
1999 173 519
2000 174 999
2001 175 697
2002 177 306
Йил Сони
2003 178 500
2004 178 487
2005 178 722
2006 178 603
2007 179 971
2008 183 287
2009 185 958
2010 187 295
2011 188 234
2012 189 033
2013 191 557
Йил Сони
2014 195 393
2015 198 072
2016 198 979
2017 200 548
2018 201 818
2019 203 951
2020 203 856
2021 203 401
2022 203 840

Манбалар

edit