Дуранг натижа
Дуранг натижа — мусобақа бўлиб ўтган деб ҳисобланган, бироқ ғолиб аниқланмаган спорт турнири ёки спорт ўйинидаги натижа. Дуранг натижа шартлари спорт қоидалари асосида белгиланади ва маълум бир турнир қоидалари билан тўлдирилиши мумкин. Спорт қоидаларига кўра мумкин бўлган дуранг натижа баъзи ҳолатларда, аксинча, турнир қоидалари билан чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.
Дуранг натижанинг қабул қилиниш шартлари
editДуранг натижа қуйидаги ҳолатлардан бирида берилиши ёки келишилган бўлиши мумкин:
- Иккала томон ғалаба шартини бир вақтнинг ўзида бажариши ёки бой бериши сабабли. Дуранг натижанинг асосий ва қулай вариантига энг яхши мисол „Очко“ карта ўйини бўлиб, бунда ўйин қайта ташкил этилган пайтида, шунингдек, иккала жамоа тенг тартибда учррашувлар ўтказиб, 21 очко тўплаганида ўйин иштирокчилари шунчаки ўз ўринида қолади.
- Ўйин давомида рақиб жамоа томонидан киритилган голлар ёки очколар нисбати тенг бўлган тақдирда, ғолиб кейинги учрашувларда ким кўп ёки камроқ очко тўплаганига қараб аниқланади. Бундай ҳолатларни футбол ва хоккейда кузатиш мумкин.
- Ўйин учун ажратилган вақт ёки ҳаракатлардан кейин ғалаба қозониш учун бошқа шартлар қолмаган тақдирда, тўлиқ ғалаба ёки муайян вазифани бажаришдан ташқари ўйин давомида тўпланган очколар нисбати ўйин натижасига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди, аксинча, баъзан улар [очколар] ҳисобланмайди ҳам. Бу ҳолат кўпинча видеоўйинлар ва аирсофт ёки пейнтбол сингари тактик жамоавий ўйинларда учрайди.
- Учрашувда икки ўйинчининг ўзаро келишуви натижасида бир ўйинчи ўйин ҳолатини баҳолаб, рақибига дурангни таклиф қилиши ва қарши томон буни қабул қилиши мумкин. Дуранг натижанинг ушбу вариантини аксарият ҳолатларда мантиқий ўйинлар, жумладан, шахматда кузатамиз.
- Ўйин мобайнида мағлуб бўлаётган ўйинчи рақибини енга олмаса ҳам, мағлубиятини тан олмасдан, ўйинни имкон қадар атайин узоқроқ муддатга чўзиши, ўйин қоидаларида рухсат этилган йўллар билан мағлубиятдан қочиб, рақибига дурангни таклиф қилиши мумкин. Ўйинда устунликни қўлга киритаётган ўйинчи эса бу ҳолатга қаршилик қила олмайди. Масалан, шахматда бундай ҳолат мунтазам шоҳни тақиб этиш туфайли содир бўлади, бу эса позициянинг уч марта такрорланишига ёки пиёдаларни ҳаракатлантирмасдан ва доналарни қўлга киритмасдан ўйинда 50 тагача юришга олиб келади.
- Шунингдек, икки томонда ҳам назарий жиҳатдан ғалаба қозониш имконсиз бўлганда дуранг натижа қайд этилади. Масалан, шахматда ўйин майдонида фақат иккита шоҳ қолганда юқоридаги ҳолат юзага келади.
- Учрашувда ғолибни аниқлашнинг иложи йўқлиги сабабли ҳам ҳакам томонидан дуранг натижа тайинланиши мумкин. Масалан, илгарилари сумода ҳакамлар жамоаси жанг ғолибини аниқлай олмаса, дуранг натижа эълон қилинган. Бундан ташқари, икки чавандоз бир вақтнинг ўзида марра чизиғини кесиб ўтганда, шунингдек авто ва мотоспортда илгари юқори тезликда ўлчовчи камералар ўрнатилгунга қадар худди шундай муаммога дуч келинган.
- Бу маълум бир ўйин учун ўзига хос позициялар туфайли юзага келиши мумкин, унинг қоидалари бу ҳолатда дурангни назарда тутади. Ушбу тоифадаги энг ёрқин мисол шахматдаги пат ҳолатидир.
- Баъзи бир техник сабабларга кўра ўйин тўхтатилганда ва такрорий ўйин мумкин бўлмаганда берилади.
- Иккала иштирокчи ҳам ўйинга келмаса, техник дуранг қайд этилади.
Дуранг натижа қайд этилиши мумкин бўлмаган ўйинлар:
editБаъзи спорт турларида дуранг натижа техник жиҳатдан инкор этилади. Булар:
- Волейболда маълум миқдордаги очкони биринчи бўлиб тўплаган томон ғолиб деб эълон қилинади.
- Го ва чанг ўйин қоидаларига кўра дуранг натижани қайд этмаслик учун томонлардан бирига дастлаб кичик ҳисобдаги бир нечта очко берилади.
- Ҳарбий ва тактик ўйинларда ҳужум натижаси дуранг билан тугаса, ғалаба ҳимоя чизиғи кучли ташкиллаштирилган томонга берилади.
- Пойга мусобақаларида дуранг натижанинг олдини олиш мақсадида пойгачининг пойга йўлагини кесиб ўтган вақти сониянинг ўн мингдан бир қисми аниқлиги билан белгилайдиган замонавий юқори тезликда ишлайдиган ускуналар билан кузатилади.
Дуранг натижани сунъий равишда бекор қилиш.
editАйрим мусобақаларда кўп ҳолатда ўйин дуранг билан тугашига йўл қўйилмайди. Ваҳоланки, дуранг назарий жиҳатдан тақиқланмаган бўлса ҳам. Бундай мусобақаларда дуранг натижанинг мавжудлиги турнир иштирокчилари томонидан тўпланган очколарни ҳисоблаш механизмини мураккаблаштиради ҳамда турнирда бир нечта иштирокчиларнинг бир хил миқдордаги очко тўплаш эҳтимолини оширади. Бундан ташқари, тўғридан-тўғри ёки сўзсиз келишув асосида рақиблар „дуранг учун“ ўйнайдиган белгиланган ўйинлар ҳам бўлади. Бундай ҳолат мавжуд турнир ҳолатига кўра, дуранг иккала рақибга ҳам мос келганда содир бўлади.
Юқоридаги ҳолатга ёрқин мисол Швейсария тизими бўйича ўтказиладиган интеллектуал ўйинлардаги турнирлар бўлиб, унда ғалаба ёки мағлубият дарҳол иштирокчини турнир жадвалида сезиларли даражада кўтаради ёки пасайтиради, дуранг эса позицияни сақлаб қолиш имконини беради. Бу кучли ўйинчиларни „пассив“ тактикага ундайди. Кучлар нисбати ўзаро тенг бўлган ҳолатларда рақиблар ғалаба қозониш учун ўйнашдан кўра, „очко ишлаб олиш“ мақсадида дурангни маъқул кўришади. Бу каби ўйинларда асосан, томоша рейтинги сезиларли даражада пастлаб кетади. Кучли иштирокчилар ўртасидаги қизиқарли кескин баҳслар ўрнига томошабинлар ҳар икки томоннинг ўта эҳтиёткор, ҳимояланган, қизиқарли воқеа-ҳодисаларга бой бўлмаган сунъий ўйинни кўришга мажбур бўлади. Кучлилар партиясидаги „Гроссмейстерлар дуранги“ бунга мисол бўла олади.
Ушбу сабабларга кўра, кўпинча дурангни мутлақо тақиқловчи ёки ўйинчиларни дурангга йўл қўймаслик учун фаол чоралар кўришга ундайдиган турнир қоидалари қўлланади. Булар:
- Ғалаба учун берилган очколар сонини кўпайтириш. Бу ўйин тақдирида тенгликни истисно этмайди, бироқ ўз-ўзидан ғолибга кўпроқ устунлик беради ва шу билан ўйинчиларнинг фаоллигини рағбатлантиради. Чунки мағлубият ёки дурангга қараганда ғолиб томонда манфаат юқори бўлади.
- Ҳар икки томоннинг мағлубиятини дурангга тенглаштириш.
- Дуранг чеклови: иштирокчи турнирда маълум миқдорда дуранг ўйнаганидан сўнг (одатий қоидаларга кўра), ҳар бир кейинги дуранг учун у мағлубиятга тенглаштирилган очко олади.
- Томонларнинг келишуви бўйича дуранг ўтказиш имкониятини чеклаш. Бундай ҳолда, дуранг принципиал жиҳатдан мумкин бўлиб, мағлубиятга тенглаштирилмайди, лекин уни келишиб олиш имкониятини инкор қилиш учун унга эришиш сунъий равишда қийинлашади (масалан, агар ҳакам ўйиндаги позиция дуранг бўлишига рози бўлмаса, ўйинчилар дуранг натижага эриша олмайди).
Шунингдек, ўйинда дуранг натижани олдини олиш мақсадида асосий қоидаларга қуйидаги тартибда қўшимчалар ҳам киритилиши мумкин:
- Қўшимча ўйин вақти („Овертайм“), шу жумладан биринчи гол („Олтин гол“) гача ёки қўшимча бўлимлардан бирининг охирида тенг бўлмаган ҳисоб („Кумуш гол“) гача ўйинни давом эттириш.
- Ўйиннинг қўшимча раундини („Тай-брейк“) махсус қоидалари бўйича маълум натижага (дуранг бўлмаган) эришилгунга қадар ўтказиш. Масалан, шахматда қўшимча блиц-партия ўйнаш мумкин. Унда ранглар қур’а асосида танланади, оқ рангга олти дақиқа, қора рангга беш дақиқа берилади. Дуранг вазият юзага келса, ғалаба қора рангга берилади.
- Ўйинни чегараланмаган вақт давомида тенг миқдордаги уринишлар билан биринчи ҳисоб очилгунга қадар давом эттириш. Бунга ёрқин мисол — футболдаги ўйиндан кейинги пеналтилар серияси ва хоккейдаги буллит.
- Ғалабага олиб келмайдиган, лекин асосий кўрсаткич бўйича дуранг бўлган тақдирда ғолибни аниқлайдиган маълум очко ёки ресурсларни ҳисоблаш. Энг кенг тарқалган мисол — омон қолган қисмлар ёки жанговар рақамларни ҳисоблаш. Яна бир мисол покердаги кикер ҳолати бўлиб, бунда карта ютуқли комбинацияни шакллантиришда иштирок этмайди, бироқ комбинациялар бир хил бўлса, ғолибни тажрибасига кўра аниқлайди.
- Қайта ўйнаш.
- Лот. Дуранг натижани олдини олишнинг ушбу усулини қўллаш натижасида 1968-йилги футбол бўйича ўтказилган Европа чемпионатининг ярим финалида СССР терма жамоаси финал ўйинида иштирок этган.
Адабиётлар
edit- Толковый словарь Ожегова. С. И. Ожегов, Н. Ю. Шведова. 1949—1992.
Ҳаволалар
editБу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |