[go: up one dir, main page]

Jump to content

Хиваро

From Vikipediya

Хиваро (Живаро, баъзан — Жҳибаро), Шуара, Эквадордаги ҳинду халқлари гуруҳи (аслида Живаро тўғри шакли, шунингдек, Унцури Шуара, Ачуара, Ҳуамбиса, Агуаруна). Шимолда Пастаза дарёси оралиғида ва жанубда Замора дарёсининг юқори оқимида 35 минг киши ва Перуда Мараñоннинг ирмоғи бўлган Тигре дарёси ҳавзасида 40 минг хиваролар яшайди. Бундан ташқари, Монтани тоғларининг туб аҳолиси — Перу шарқидаги Анд тоғлари этаклари, Укаяли дарёси шарқроқда, Амазония текисликларига туташ ҳудудларда истиқомат қилиб келади. Улар хиваро тиллар гуруҳида гапиради, баъзан изоляция қилинган Кандоши тили билан Хиваро-Кандоши оиласига бирлашади. Кечуа тили ҳам кенг тарқалган. Диний ишончлар маҳаллий эътиқодлар ҳамда Рим католиклигидан иборат.

Хиваро қабиласи аҳолиси вакиллари европаликлар билан биринчи марта тасодифан алоқалари ХИХ асрдабошланган. Доимий алоқалар фақатгина ХХ асрнинг ўрталаридан маълум бўлган. Уларнинг маданияти, Анд тоғларининг туб аҳолиси маданияти ва Жанубий Американинг шарқий тропик ерлари ҳиндулари маданияти ўртасидаги ўтиш даврини акс эттирувчи оралиқ босқичда ҳисобланади. Улар асосан — ёввойи тўнғиз, тапир, маймун, чумолихўр, ялқовлар ва қушларни камон, ўқ ва тузоқ ёрдамида овлаш билан шуғулланади. Лекин уларнинг энг машҳур қуроли бу пуфлама найчали қуролдир. Балиқ овлаш ҳам хиваронинг муҳим озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Уларнинг ҳаётида майда деҳқончилик (маниёк, маккажўхори, ловия, пахта, тамаки етиштирилади) ҳам муҳим ўрин тутади. Сават тўқиш, тўқимачилик, кулолчилик — хиваронинг маиший эҳтиёжларини қондириш учун етарли бўлган ҳунармандчилик турларидир. Улар доривор ва декоратив мақсадларда ишлатиладиган Cротон лечлери (Сангре де Градо) қатронини ҳам йиғиш билан шуғулланади. Ҳозирги вақтда кўпроқ хиваролар қишлоқ хўжалигида ёлланма иш билан банд. Кўп аъзоли катта оилалар жамоалари эллиптик шаклдаги катта уйда яшашган. Бир-биридан бир неча километр узоқликда жойлашган 5-6 та уй бир жамоани ташкил этди. Замонавий турар-жойлар креол типида барпо этилади. Никоҳ патрилокалдир, яъни келин эрининг қишлоғида яшайди. Сорорал полигиния ҳам кенг тарқалган. Эркаклар кийими биргина юбкадан иборат бўлади, аёллар кийими ўнг елкасида қисқичли туникага ўхшаш кўйлакдир. Диний эътиқодлари арвоҳларга ишониш ва шомонликдир.

Хиваро ҳақида гап кетганда, инсон бошини ов қилиш ёдга олмаслик мумкин эмас. Хиваро ўзи ўлдирган душманининг бошини кесиб, терисини шилган, Сўнгра бош чаноғи қуритилиб, 30 дақиқадан бир неча марта қайнатилади, натижада у тахминан тўрт баробар кичраяди. Кейин бош иссиқ қум билан тўлдирилган. Шундан сўнг, аввалги юз чизгилари ясалган. Хивароларнинг цанца ғояларига кўра, улар айтганидек, қуритилган бошлар — ўлдирилган душманнинг кучини овчига ўтказади. Бугунги кунда хиваро ва шуара халқлари цанца тайёрламайди. Бироқ, баъзида эсдалик сифатида цанца тайёрлаш ҳолати учраб туради, унинг нархи 30 000 доллар атрофида.

Замонавий хиваролар вакилларидан 1500 га яқин инсон якка ҳолда анъанавий турмуш тарзини давом эттирмоқда. Қолганлари миссиялар яқинида, баъзилари резервацияларда яшайдилар (масалан, Замора дарёси ҳудудида).

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Фаинберг Л.А. Алдамчи жаннат: Жанубий Америка тропикидаги одам. — М. : Фикр, 1986. — 173 б.
  • Стингл М. Томаҳаwкссиз ҳиндулар. — М..: Тараққиёт, 1984. — 499 б.
  • И. Ганзелка, М. Зикмунд. Бошсуяги овчиларга. — Артиа Прага, 1959. — 271 п.
  • Т. Росс Келли ва Рожер Л. Хиэ Келлй, Т. Росс; Хиэ, Рогер Л. Таспиннинг умумий синтези (инглизча) // Органик кимё журнали  (инглизча) : журнал. — 1998-йил. — октабр (63-жилд, 22 -сон). — П. 8045-8048. дои : 10.1021/жо981099ж.

Ҳаволалар

[edit | edit source]