[go: up one dir, main page]

Jump to content

Томдитов

From Vikipediya
Томдитов (Навои — Зарафшон автотрассаси яқинда)

ТомдитовМарказий Қизилқумдаги тоғ, деярли кенглик бўйлаб чўзилган. Шувоқтов, Оқтов, Буздуастов, Мурунтов, Қоратов каби тизмалардан иборат. Булардан энг баланди Оқтов тизмаси. Сувайирғич қисмида (Оқтов) текисланган юзалар бор, ён бағирлари тик, вақтинча сув оқувчи қисқа, баъзида дара шаклидаги ўзанлар билан кесилган этаклари тизмалардан емирилиб тушган шлейф ётқизиқлари билан крпланган. Горстантиклинал структурага эга. Турон плитасининг герсин бурмаланиши даврида шаклланган пойдеворининг ер юзасига чиқиб қолган ва янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган қисми бурмаланган ва метаморфизлашган палеозой даври сланец, оҳактош, доломит, гранитларидан тузилган. Иқлими кескин континентал, қуруқ ва иссиқ. Йиллик ўртача температура 19°, январнинг ўртача температураси —3,6°, энг паст температура —33° гача, июлники 27—30°, энг юқори температура 46—48° га кўтарилади. Т.нинг ён бағирлари ва этакларида бўз, қўнғир, қумли чўл тупрокларида асосан, шувоқ, боялич, арпағон ва бошқа ўсимликлар ўсади. Улардан яйлов сифатида фойдаланилади. Т.да оҳактош, мармар, боксит, олтин ва бошқа қазилма бойликлар очилган.