Тетис
Appearance
Тетис [юнонларнинг денгиз маъбудаси (Тҳетис) номидан] — мезозойкайнозой бошларида Ўрта денгиз геосинклинал минтақасида мавжуд бўлган қад. денгиз ҳавзалари системаси. "Т." термини 19-асрнинг охирларида Э. Зюсс томонидан таклиф қилинган. Илгари Т. эгаллаган областлар австралиялик палеонтолог М.Нейман томонидан Марказий Ўрта денгиз деб аталган. Натижада "Т." термини ўша регионнинг палеозой океанида Палеотетис номи билан тарқалган. Неогенда Т. ўрнида Алп—Ҳимолай тоғ минтақаси вужудга келган. Палеогеннеоген денгизлари — мезозой Т.ининг қолдиқлари Паратетис; унинг реликти ҳозирги замон Ўрта, Қора ва Каспий денгизлари ва Форс қўлтиғидир.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |