[go: up one dir, main page]

Jump to content

Сонита Ализадеҳ

From Vikipediya
Сонита Ализадеҳ
سونیتا علیزاده
Таваллуди 11-ноябр 1996-йил (1996-11-11) (27 ёш)
Фуқаролиги Афғонистон
Касби Раппер
Фаолият йиллари 2014–йилдан ҳозиргача
Сонита Ализадеҳ Вашингтонда, АҚШ Давлат департаментида 2016-йилги Халқаро Жасоратли Аёллар форумида чиқиш қилмоқда

Сонита Ализадеҳ (дарийча: سونیتا علیزاده)[1] афғон репери ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, мажбурий никоҳларга қарши чиққан фаол аёл. Ализадеҳ биринчи марта „Бридес фор Сале“ номли видеоролиги билан жамоатчилик эътиборни тортди. Видеода у қизлари оилалари томонидан турмушга шавқациз сотилиши ҳақида ролик ишлаган. Эронлик ҳужжатли филм режиссёри Рокҳсареҳ Гҳаэм Магҳами ёрдамида уч йилдан ортиқ вақт давомида "Сонита" филми орқали у ўз ҳаётини кинога кўчирган. Ализадеҳнинг ота-онаси уни мажбурлаб турмушга бермоқчи эканини билгандаёқ у қочиб кетган. Бу ҳикоя кинода тўлиқ тасвирланган. Қочқинлик пайтида у Эронда яшаган[2]. Ушбу ҳаётий филм ЁуТубеъда эълон қилингандан сўнг, „Стронгҳеарт“ гуруҳи Ализода билан боғланиб, унга талабалик визаси ва Америка Қўшма Штатларига келиб ўқиш учун молиявий ёрдам таклиф қилди. Ализадеҳ таклифни қабул қилди. Америкага кўчиб ўтди ва шундан буён у ерда яшаб келади[3]. 2015-йилда у ББC эълон қилган 100 нафар аёл рўйхатига киритилган[4].

Ёшлик йиллари

[edit | edit source]

Ализадеҳ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Толибон ҳукмронлиги остида катта бўлган. Биринчи марта оиласи уни 10 ёшида турмушга беришни ўйлаган. Ализадеҳнинг айтишича, ўшанда у бу нимани англатишини тўлиқ тушунмаган[5]. Аввало, уни турмушга бераётган оиласидан, қолаверса, Толибондан қутилиш мақсадида Эронга қочиб кетган. Эронда Ализадеҳ ҳаммомларни тозалаш орқали пул топган. Шу билан бирга, ўқиш ва ёзишни ўрганган. Бу вақт ичида у эронлик репер Яс ва америкалик репер Эминемнинг мусиқаларини ўзи учун кашф этди. Уларнинг мусиқаларидан илҳомланиб, ўз қўшиқларини ёзишни бошлади. 2014-йилда Ализадеҳ АҚШдаги танловга иштирок этган. Мазкур танловда 1000 доллорлик мукофотни қўлга киритган, Ализадеҳ мукофот пулини Афғонистонга қайтиб келган онасига юборди[3].

Ижоди

[edit | edit source]

"Сонита" ҳужжатли филми режиссёри Рохсареҳ Гҳаэммагҳами Сонита филми ғояси учун Ализадеҳга 2000 доллар тўлаган. Кейинчалик муаллиф „Бридес фор Сале“ асарини ёзган ва Рохсаре Гҳаэм Магҳами халқаро эътиборни қозонган мусиқий видеони суратга олган. Бу видео унинг ижодида, ҳаётида катта бурилиш ясайдиган ижод намунаси бўлди. Видео нафақат Афғонистондаги аёллар орасида машҳур бўлди, балки Ализодани АҚШга олиб келишни таклифил қилган Стронгҳеарт Гроуп нотижорат ташкилотининг ҳам эътиборини тортди[3].

Ҳозирги фаолияти

[edit | edit source]

Ализода ҳозирда Ню-Ёркда яшайди ва Бард коллежида таҳсил олади. Дарсларга боришдан ташқари, у қўшиқ ёзишдан, ижоддан тўхтаб қолгани йўқ. Ўз қўшиқлари билан мухлислар олқишини олишда давом этмоқда. „Сонита“ номли ҳужжатли филм 2015-йил ноябр ойида Амстердам халқаро ҳужжатли филмлар фестивалида тақдим этилган[5].

Филм ижобий баҳоларга сазовор бўлди[6]. Филм Сунданcе кинофестивалига киритилди ва ҳужжатли филм учун Жаҳон киноси ҳакамлар ҳай’атининг бош мукофотига сазовор бўлди[7].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Сонита Ализадеҳ: ле рап cомме ремпарт ау мариаге форcé“ (Френч). висионсмаг.cом (2016-йил 14-сентябр). 2019-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-август.
  2. Марусиc, Кристина. „Тҳис Афгҳан Теэн Эсcапед Форcед Марриаге Бй Макинг а Рап Видео“. МТВ (2015-йил 12-октябр). 2020-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-октябр.
  3. 3,0 3,1 3,2 Блоом, Дебораҳ. „Афгҳан теэн усес рап то эсcапе форcед марриаге“. CНН (2015-йил 12-октябр). Қаралди: 2015-йил 23-октябр.
  4. „ББC 100 Wомен 2015: Wҳо ис он тҳе лист?“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2015-йил 17-ноябр). Қаралди: 2019-йил 3-август.
  5. 5,0 5,1 Wаинwригҳт, Роберт. „Афгҳан теэн раппер wас 10 wҳен ҳер мотҳер фирст cонсидеред селлинг ҳер“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2015-йил 8-октябр). 2015-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-октябр.
  6. 'Сонита': ИДФА Ревиэw, 29 Новембер 2015
  7. „Сонита“. сунданcе.орг. Сунданcе Институте. 2019-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-сентябр.

Ҳаволалар

[edit | edit source]