[go: up one dir, main page]

Jump to content

Силлогизм

From Vikipediya

Силлогизм (юн. сйллогисмос — ҳисобга оламан, хулоса чикараман) — дедуктив хулоса чикариш тури. Унда ўзаро мантиқий боғланган икки қатъий мулоҳазадан учинчи — янги қатъий мулоҳаза хрсил бўлади. Масалан, "барча металлар электр токини ўтказади; мис — металл; демак, мис электр токини ўтказади". Ҳосил қилинган янги мулоҳаза дастлабки мулоҳазалардан умумийроқ бўлмайди. Шунга кўра, С.ни умумийликка асосланган хулоса чиқариш, деса бўлади. Бу жиҳатдан Сдан одатдаги фикрлаш ва илмий хулоса чиқаришда исбот шакли сифатида кенг фойдаланилади. С.нинг таркиби хулоса асослари ва хулосадан ташкил топган. Хулоса асослари ва хулосадаги тушунчалар терминлар деб аталади. С.нинг 4 та асосий фигураси (шакли) мавжуд. С. асослари оддий қатъий ҳукмлардан иборат бўлиб, уларнинг икки асос ва хулосада ўзига хос тартиб (тўплам)да келиши модус деб аталади. С. фигураларининг 19 та модуси мавжуд. Ҳар бир фигуранинг тўғри модусларини аниқлашда С.нинг умумий ва махсус қоидаларига амал қилинади. С.лар оддий катъий, мураккаб ва мураккаб қисқартирилган турларга бўлинади. Хулоса чиқаришнинг бу усулини Аристотел "Биринчи аналитика" асарида таърифлаб берган. Силлогистик хулоса чикариш мантиққа ўрганилади.Силлогизм аксиомаси деганда силлогизм хулосасининг исбот, далил талаб қилмайдиган қоидаси назарда тутилади.