[go: up one dir, main page]

Jump to content

Сеолитлар

From Vikipediya

Сеолитлар (юн. зео — қайнаяпман ва литҳос — тош) — минераллар гуруҳи, ишқор сувли алюмосиликатлар. Структура ва морфологик хусусиятларига кўра, С. қуйидаги минерал гуруҳларига ажратилади: натролит гуруҳи — мезолит, сколецит, томсонит, гоннардит, эдингтонит, маунтинит, род-зит ва бошқа; гейландит гуруҳи — стилбит, эпистилбит, дикиардит, брюстерит, феррерит, клиноптилолит ва бошқа С. табиатда соф ҳолда учрайди ҳамда сунъий йўл билан ҳам олинади. Табиий С. 40 дан зиёд минерал туридан иборат бўлиб, улардан асосийлари, аналцим, ломонтит, фил-липсит, натролит, морденит, гейландит, клиноптилолит, шабазит, эрионит, фожазитлардир. Соф С. оқ, баъзан рангсиз ва шаффоф, қизғиш, жигарранг ва яшил туслилари мавжуд. Қаттиқлиги 3—5, зичлиги 2—2,3 г/см3. С. асосан, эффузив тоғ жинслари орасидаги бўшлиқиарда ва гидротермал жараённинг охирги босқичларида пайдо бўлади. Чўкинди тоғ жинслари орасида аутиген кўп учрайди. С. нефт углеводородларини ажратиш ва тозалашда, катализатор сифатида ҳамда газни тозалаш, қуритиш ва газларни (шу жумладан, ҳавони) ажратишда, фреонларни қуритишда, радиоактив элементларни чиқариб олишда, кучли вакуумларни ҳосил қилишда ишлатилади. С. конлари Россия Федерацияси (Воронеж), Арманистон ва Грузияда мавжуд. Ўзбекистонда гилмоялар ва опокасимон гиллар орасида учрайди.