[go: up one dir, main page]

Jump to content

Релеф

From Vikipediya

Релеф (франсузча: релиэф, лотинча: релево — кўтараман) (географияда) — ер юзаси, океан ва денгиз тубидаги ташқи кўриниши, ўлчамлари, келиб чиқиши, ёши ва ривожланиш тарихига кўра турлитуман нотекисликлар: тоғ, текислик, паеттекислик, адир, ясситоғ, тепалик, қир, водий, ботиқ, сойлик, жарлар ва бошқа пастбаландликлар мажмуи. Релеф катталигига кўра қуйидаги тоифаларга ажратилади: мегарелеф (материк дўнгликлари, океанлар туби), шунингдек, бир қадар кичикроқ бўлган шакллар (тоғ системалари, текисликлар); макрорелеф (тоғ тизмалари, тоғлар оралиғидаги ботиқлар, қирлар, пасттекисликлар); мезорелеф (жарликлар, сув ости канъонлари, тепаликлар); микрорелеф (карст чуқурликлари, жарлар, дўнг тепа, дашт тепаликлари ва бошқалар); н а н о релеф (жуда кичик чуқурчалар, дўнгчалар ва бошқалар). Бу бўлиниш шартли равишда ажратилган. Муҳим орографик бирликларни тавсифловчи релефнинг ташқи ёки морфографик белгилари, шунингдек, унинг миқдорий хусусиятлари релефни комплекс баҳолаш учун ҳар доим ҳам ишончли асос бўла олмайди, чунки бир хил ташқи кўринишга эга шаклларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши турлича бўлиши мумкин.

Релеф эндоген (ички) ва экзоген (ташқи) кучларнинг биргаликда ҳамда мунтазам ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Шунингдек, Ер юзасининг шаклланишига гравитация жараёнлари, инсон фаолияти ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Эндоген жараёнлар (Ер пўстининг тектоник ҳаракатлари) таъсири натижасида нисбатан йирик микёсдаги — куру клик, денгиз ва океанлар тубида структурали Р. шакллари ҳосил бўлади. Йирик релеф шаклларининг вужудга келиши (сайёравий масштабда), шунингдек, космик кучлар — Ернинг айланиши, ҚуёшОй тортилиши ва бошқа билан ҳам боғлиқ. Экзоген кучлар (оқар сувлар, денгиз тўлқинлари, шамол ва ҳоказо) одатда, нисбатан майдароқ релеф шаклларини юзага келтиради, йирик масштабли релефларни емиради, пасайтиради, майда шаклларга бўлиб юборади, пастқам жойларни нураш маҳсулотлари билан тўлдиради. Эндоген кучлар натижасида юзага келган релеф шакллари морфоструктуралар таркибига киритилади. Уларда Ер пўстининг геологик структураси (тузилиши) аниқ ифодаланади. Релефдаги катламлар горизонтал ётган платформали геологик структураларга текислик худудлар, бурмали структураларга тоғли ўлкалар тўғри келади. Релефнинг нисбатан майда, асосан, экзоген жараёнлар таъсирида вужудга келган шакллари (даре водийлари, жарликлар, барханлар, қатор тепалар ва бошқалар) морфоскулипуралар сифатида ажратилади.

Релефнинг келиб чиқиши ва шаклланишини геоморфология фани ўрганади. Р.ни ўрганиш натижаларидан бир қатор масалалар: мелиорация, муҳандисликтехник изланишлар, фойдали қазилмаларни қидириш ва ҳоказода фойдаланилади. Қуруклик ва океанлар туби релеф сақида Ер мақоласига[1] бу ҳам тўғри.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил