Ред Булл
Тури | Ҳусусий компания |
---|---|
Хизматлари | Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
Шиори | Ред Булл - Гивес Ёу Wингс - Но Ред Булл, Но Wингс |
Қачон асос солинган | 1987 |
Жойлашуви | , Фушл ам Зеэ |
Асосчи(лари) | Дитриҳ Матешис ва Чалео Ёовидҳя |
Маҳсулот(лар)и | Энергй Дринк |
Даромади | € 2.6 милиард (2006) |
Ишчилар сони | 3,9 минг киши (2006) |
Вебсайти | редбулл.cом |
Ред Булл- қувватловчи ичимликлар ишлаб чиқарувчи Австрия компанияси. Автоспорт, велосипед, сноубординг, мотоспорт ва бошга спорт турлари бўйича спорт конкурсларини ташкил этиш ва ҳомийлик қилиш билан танилган компания.
Компания тарихи
[edit | edit source]1982-йил Дитриҳ Матешеснинг Шарқий Осиёга амалга ошираётган саёҳатида ўша эрда кенг тарқалган қувватловчи ичимлик билан қизиқиб қолади. У Таиланд даги Кратинг Даэнг (Тиланд тилидан таржима қилганда "Қизил ҳо`киз") маркасига лисензияни ва Таишо Пҳармаcеутиcалс (Япония) фирмаси ресептини ишлатиш ҳуқуқуни қўлга киритган. 1984-йил Матешис Ред Булл ГмбҲ га асос солади, у Фушл ам Зеэ, Австрияда жойлашган. Ресепт ва маркетинг дастурларини ривожлантириш туфайли ушбу ичимлик 1987-йил бозорга чиқади. Ҳозирги кунда Ред Булл дунёнинг 100 га яқин давлатларида тарқалган ва рақобат компанияларнинг кўплигига қарамай дунё бозорининг 70% (2003-йилдаги ҳолат) қисмини эгаллаган ва шу билан бирга оҳирги йиллардаги энг омадли янги маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Ҳозир Ред Булл маркаси нарҳи 7,96 млрд. эврони ташкил этади (2005-йил июл) ва ўтган йилга нисбатан 21,6%га ошган. Компания айланма маблағи 2002-йилда - 626 млн. эврони, 2004-йилда - 1,668 млрд. эврони ва 2006-йилда эса 2,6 млрд. эврони ташкил этган. 2004-йилда дунёда таҳминан 1,9 млрд. банка Ред Булл истеъмол қилинган (ҳар секундда таҳминан 60 та дона). 2006-йил да ушбу рақам 3 мартага кўпайди.
Компания маркетингги
[edit | edit source]Формула-1 даги Ред Булл Раcинг ва Сcудериа Торо Россо командалар, «Ред Булл Ню-Ёрк» ва «Ред Булл Залсбург» футбол клублари эгаси. Ред Булл Аир Раcе Wорлд Сериэс аэробатика чемпионати ташкилотчиси.
Асосчиси
[edit | edit source]2022-йил 22-октабр куни компания асосчиси Дитрих Матешис78 ёшида вафот этди. 1984-йилда 40 ёшлик Матешис „Блендах“ компаниясида (тиш пастаси ишлаб чиқарувчи) топ-мененжер лавозимидан бўшаб, Таиландга кетади. 500 минг $ тиккан ҳолда ўз компаниясига асос солади. Форбес унинг бойлигини 20,2 млрд. $ га баҳолаган[1]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ РИА Новости(рус.) Телеграм месенжерида
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Ред Булл расмий сайти
- Русча сайт
- Қувватловчи Ред Булл ичимлиги (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-12-12 санасида архивланган)