[go: up one dir, main page]

Jump to content

Қийқирдоқ оққуш

From Vikipediya
Қийқирдоқ оққуш
Муҳофаза мақоми
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Оила: О'рдаксимонлар
Тур: Қийқирдоқлар
Бинар номи
Cйгнус cйгнус


Қийқирдоқ оққуш (лот.Cйгнус cйгнус, инг. Wҳоопер сwан) – шимолий ярим шарнинг йирик оққушидир. Бу Шимолий Америка оққушининг Евроосиёдаги кўриниши ва Cйгнус турига мансуб оққуш ҳисбланади.

Таксономияси

[edit | edit source]

Франcис Wиллугҳбй ва Жоҳн Райнинг 1676-йилдаги Орнитологияс номли асарида бу оққуш Элк, Ҳоопер ёки ёввойи оққуш деб аталган[1]. Бу Карл Линней томонидан 1758-йилда чоп этилган ўзининг Сйстема Натураэ номли китобида тасвирланган кўплаб қуш турларидан бири эди. Бу китобда унга Анас cйгнус биномиал ном берилган[2]. Тур номи cйгнус сўзида олинган бўлиб, лотинчада оққуш деган маъноларни билдиради[3].

Тавсифи

[edit | edit source]

Қийқирдоқ оққуш тури ташқи кўриниши бўйича Беwиcк оққушига ўхшайди. Аммо Қийқирдоқ оққуш Беwиcк оққушидан каттароқ, узунлиги 140–165 сантиметр ва қанотлари кенглиги 205–275 см. Оғирлиги одатда 7,4–14,0 килограмм оралиғида, эркакларининг оғорлиги ўртача 9,8–11,4 кг ва аёллари эса 8,2-9,2 кг ни ташкил қилади. Дунё бўйича тасдиқланган расмий рекорд даражадаги оғирлиги Даниядан топилган эркак қийқирдоқ учун 15,5 кг ни ташкил қилган. Бу тур учувчи қушларнинг кўпроқ тош босадиганлар қаторига киради[4][5].

Тарқалиши

[edit | edit source]

Қийқирдоқ оққушлар яшаш учун кўпроқ сувга муҳтож бўлади, чунки уларнинг тана вазнини оёқлари узоқ вақт давомида ушлаб туролмайди. Оққуш кўп вақтини сузиш, озиқ-овқат учун сувга шўнғиш билан ўтказади[6].

Оққушлар баланд овоз чиқарадилар ва улар кўп тош босишига қарамай, маҳоратли учувчилар ҳисобланишади. Қийқирдоқ оққушлар жанубий Европа ва Шарқий Осиёдаги қишлаш жойларигача юзлаб ёки ҳатто минглаб километр масофани босиб ўтишлари мумкин. Улар субарктик Сибир, тайга зонасидаги Беwиcкс жанубида кўпаядилар. Улар Шимолий Шотландияда, хусусан, Оркнейда камдан-кам учрайди ва сўнгги йилларда у ерда уларнинг кўпи билан беш жуфти қолган. Сўнгги йилларда Ирландияда ҳам бу тур пайдо бўлди. Бу қуш вақти-вақти билан Ҳиндистон яримороли ва Шимолий Американинг ғарбий қисмидан учиб ўтади[7].

Ўзбекистон тарқалиши

[edit | edit source]

Текисликдаги сув омборлари, хусусан Қорақалпоғистондаги Орол денгизининг жанубий қисми, Жанубий Сурхон сув омбори, Бухоро вилояти кўллари, Тузкон, Айдаркўл бўйларида қишлайди. Овлаш тақиқланган. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган[8].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Wиллугҳбй, Франcис (1676). Орнитҳологиаэ либри трес [Орнитҳологй, Боок Тҳреэ] (ин Латин). Лондон: Жоҳн Мартйн.
  2. „Сйстема Натураэ пер Регна Триа Натураэ, Сеcундум Cлассес, Ординес, Генера, Спеcиэс, cум Чараcтерибус, Дифферентиис, Сйнонймис, Лоcис. Томус И. Эдитио деcима, реформата“.
  3. „Тҳе Ҳелм Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Бирд Намес.“.
  4. Бразил, Марк (2003). Тҳе Wҳоопер Сwан. Чристопҳер Ҳелм Орнитҳологй.
  5. Дуннинг, Жоҳн Б. Жр., эд. (1992). CРC Ҳандбоок оф Авиан Бодй Массес. CРC Пресс.
  6. Мондадори, Арнолдо, эд. (1988). Греат Боок оф тҳе Анимал Кингдом. Неw Ёрк: Арч Cапе Пресс. пп. 182–183.
  7. „"Wҳоопер Сwан сигҳтед ин Ҳимачал Wетланд афтер 113 еарс. | Ҳилл Пост".“.
  8. „Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушлар рўйхати“.