[go: up one dir, main page]

Jump to content

Покистон

From Vikipediya
Покистон Ислом Республикаси
اسلامی جمہوریۂ پاکستان (урдуча)
Ислāмī Жамҳūрия-и-Пāкистāн
Шиор ИСЛОМ, Иттиҳāд, Назам
ایمان، اتحاد، نظم
„Имон, иттифоқ, интизом“[1]
Мадҳия: Қаумī Тарāнаҳ
قَومی ترانہ
Лоcатион оф Покистон
Пойтахт Исломобод
33°41′30″Н 73°03′00″Э / 33.69167°Н 73.05000°Э / 33.69167; 73.05000
Энг катта шаҳар Карачи
24°51′36″Н 67°00′36″Э / 24.86000°Н 67.01000°Э / 24.86000; 67.01000
Расмий тил(лар)
Ҳукумат Федерал Ислом парламент республикаси
Ариф Алви
Шеҳбаз Шариф
Мустақиллик (Бирлашган Қиролликдан)
• Сана
14-август 1947-йил
Майдон
• Бутун
803 940 км2 (35-ўрин)
• Сув (%)
2.86
Аҳоли
• 2021-йилги рўйхат
Неутрал инcреасе 226 992 332[2] (5-ўрин)
• Зичлик 202/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2021-йил рўйхати
• Бутун
$1.110 триллион[3] (26-ўрин)
• Жон бошига
$5 839[3] (139-ўрин)
ЙИМ (номинал) 2021-йил рўйхати
• Бутун
$286 миллиард[манба керак] (43-ўрин)
• Жон бошига
$1 255[3] (159-ўрин)
Пул бирлиги Покистон руписи (₨) (ПКР)
Вақт минтақаси УТC+5
Қисқартма ПК
Телефон префикси 92
Интернет домени .пк

Покистон (урду: پاکِستان), Покистон Ислом Республикаси (урду: اِسلامی جمہوریہ پاکِستان, Ислами Жамҳйрия Пакистан) — Осиё жанубида, Ҳиндистон ярим оролининг шимоли-ғарбидаги давлат. Майдони 803,9 минг км2. Аҳолиси — 242 923 845 киши (2022)[4]. Пойтахти — Исломобод шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 4 провинсия, федерал пойтахт ҳудуди ва федерал ҳукумат томонидан бошқариладиган қабилалар ҳудудига бўлинган.

Аллама Иқбал — Покистон халқ шоири. Ватанига қўшимча равишда у Эрон, Кüрдистан ва Ироқда ҳам машҳур бўлиб, у Иқбол-э Лахори.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Покистон — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи ислом республикаси. Амалдаги конституцияси 1973-йил қабул қилинган, 1977-йил тақиқланган ва 1985-йил 30-декабрда қайта тикланган. Давлат бошлиғи — президент у 5 йил муддатга сайланади ва кетма-кет 2-мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (Сенат ва Миллий ассамблея), ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади. Бош вазирни президент тайинлайди.

Тарихи

[edit | edit source]

Покистон ҳудудида одам палеолит даври охиридан бошлаб яшаб келади. Милоддан аввалги 3-минг йилликнинг бошида Ҳинд дарёси ва ирмоқиари водийсида жахрннинг энг қадимги сивилизацияларидан бири — Ҳараппа маданиятита мансуб дастлабки давлатлар пайдо бўлди. Милоддан аввалги ВИ аср охирида бу ерлар қадимги Эроннинг Ахоманийлар салтанати таркибига қўшиб олинди. Милоддан аввалги 327—326 йилларда македониялик Александр забт этди. Унинг вафотидан сўнг бу ерлар Мауриялар империясиги қўшилиб кетди. Милоддан аввалги ИИ асрнинг бошида Покистон ҳудудида Ҳинд-юнон подшолиги деб аталадиган давлат вужудга кедди. Милодий И-ИИИ асрларда Ҳинд дарёси хавзаси Кушон империясига қўшиб олинди. Пурушапура шаҳри (ҳозирги Пешовар) унинг пойтахти бўлди. Кушон подшолиги парчалангандан сўнг, ҳозирги Покистоннинг ғарбий қисмлари сосонийлар, шарқий қисмлари гупталар салтанатига қўшилиб кетди. В асрнинг 2-ярмида бу ерда эфталийлар ҳокимияти ўрнатилиб (ВИ аср ўрталарига кадар), Сакала шаҳри (ҳозирги Сиялкот) мамлакат пойтахти бўлган.

664-йилда араблар Ҳинд дарёси водийсига бостириб кирдилар. 711—13 -йилларда Муҳаммад ибн Қосим қўмондонлигидаги қўшинлар Синд ва Панжобнинг жанубий қисмини эгаллади. Шу тариқа Покистон ҳудудида ислом дини тарқала бошлади. 750-йил Умавийлар халифалиги ағдарилгач, Синд мустақил давлатга айланди. 11-аср бошларига келиб, ҳинд дарёси ҳавзасини Ғазнавийлар, 12-асрда Ғурийлар, 13-аср бошларида Деҳли султонлиги эгаллади. Бетўхтов урушлар, исёнлар ва чет эл босқинларига қарамай, Ҳинд дарёси ҳавзасидаги Лоҳур, Мўлтон, Пешовар, Татта каби йирик шаҳарлар муҳим иқтисодий ва маданий марказга айланиб, бир қатор мамлакатлар билан савдо муносабатларини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлган. Уларнинг бу мавқеи Бобурийлар давлати даврида ҳам сақланган. 1707-йилда шоҳ Аврангзеб вафотидан сўнг Ҳинд дарёси ҳавзаси эрон, афғон ва маҳаллий заминдорларнинг кураш майдонига айланди. 18-аср ўрталарида ҳозирги Покистон ҳудуди — афғон шоҳи Аҳмадшоҳ Дуррожий тасарруфига ўтди. 18-асрнинг 60-йилларида Панжобда бир нечта султонликлар вужудга келди, маҳарожа Ранжит Сингх (1799—1839-йилларда ҳукмронлик қилган) уларни ягона давлатга бирлаштирди.

Бобурийлар салтанатининг инқирозга юз тутиши, ички урушлар, эрон ва афғон ҳукмдорларининг бостириб киришлари инглиз мустамлакачиларининг босқинчилик режалари амалга ошишига ёрдам берди. Улар 1843-йил Синдни, 1845—49 йилларда Панжобни, 1854, 1876, 1879, 1893-йилда Балужистон ва Шарқий Пуштун қабила ҳамда султонликларини босиб олди.

Покистон халқларининг миллий озодлик ҳаракати 20-аср бошларида айниқса кучайди (1896—1908-йилларда Синддаги Ҳурлар қўзғолони, 1919—21 йилларда че-гарадаги пуштун қабилалари қўзғоло-ни, 1930-йилдаги Пешовар қўзғолони ва бошқалар). 1947-йил 14-августда Покистон мустақил деб эълон қилинди. Покистоннинг биринчи генерал губернатори қилиб Мусулмонлар лигасининг раҳбари ва Покистон озодлиги ҳаракатининг йўлбошчиси Муҳаммад Али Жинна (1876—1948) сайланди. Мустамлакачилик асоратидан қутулиб, давлат мустақиллигини сақлаш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва шу мақсадда ислоҳотлар ўтказиш Покистон сиёсий ҳаётининг муҳим масаласи бўлиб турар эди. Ҳукмрон Мусулмонлар лигаси партиясининг раҳбарияти Ғарбий Покистон за-миндорлари ва сармоядорларининг ма-вқеини мустаҳкамлашга интилди. Бунинг устига Покистон ривожланишининг асосий муаммолари ҳал этилмаслиги сабабли аҳолининг кўп қисми бу партиядан юз ўгира бошлади. Мазкур партия ичида фраксиячилик кураши кучайди ва дастлабки мухолифотчи партиялар вужудга келди. Иқтисодий қийинчиликларнинг тобора чигаллашиб бориши ватанпарвар зобитлар орасида норозиликни келтириб чиқарди. Ҳукмрон доиралар ўртасида кураш кескин тус ола бошлади. 1951-йил 16-октабрда Покистон Бош вазири Лиёқат Алихон (1895—1951) ўлдирилди. Ўсиб бораётган сиёсий беқарорлик шароитида Покистон ҳарбий блоклар — 1954-йил 8-сентабрда СЕАТО, 1955-йил 23-сентабрда Бағдод пакти (1959-йил августдан — СЕНТО)га аъзо бўлди. Ҳокимиятни қўлда сақлаб қолиш мақсадида Мусулмонлар лигаси раҳбарлари бир оз ён беришга мажбур бўлдилар. Жумладан, 1954-йил бенгал тили урду тили билан бир қаторда давлат тили деб тан олинди. 1955-йил Мусулмонлар лигаси ва Бирлашган фронт вакилларидан иборат коалицион ҳукумат тузилди. 1956-йил 29-февралда таъсис мажлиси Покистоннинг янги конституциясини қабул қилди. Унга кўра, Покистон Федератив Ислом Республикаси деб атала бошлади. 1958-йил 7—8-октабрда ҳарбий тўнтариш ўтказилди, конституция бекор қилинди, барча сиёсий партиялар тақиқлаб қўйилди. 27-октабрдан қуролли кучлар олий бош қўмондони генерал М.Айюбхон президентлик вазифасини ўз зиммасига олди. 1962-йил ҳукумат ишлаб чиққан янги конституция эълон қилинди. Унга кўра, Покистонда бошқарувнинг президентлик шакли жорий этилди. 1962- ва 1965-йилда М.Айюбхон мамлакат президента этиб сайланди. 1965-йил сентабрда Покистон билан Ҳиндистон ўртасида Кашмир масаласида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди.

1966-йил 4—10-январда Тошкентда Покистон президенти билан Ҳиндистон Бош вазири учрашди. Тошкент декларацияси (1966) номли тарихий ҳужжатнинг ҳар икки мамлакат томонидан имзоланиши натижасида низоларни тинч йўл билан ҳал этишга йўл очилди. 1968-йил охири — 1969-йил бошида Покистондаги вазият кескинлашди. Мамлакатдаги мухолифатчилик ҳаракати кучайди. 1969-йил 25-мартда М.Айюбхон президентлик лавозимидан воз кечди ва ҳокимиятни Покистон армиясининг бош қўмондони генерал А. М. Яҳёхонга топширди. Яна ҳарбий ҳолат эълон қилинди, қонун чиқарувчи мажлис, марказий ва провинсия ҳукуматлари тарқатиб юборилди, конституция бекор қилинди. 1970-йил декабрда Покистон тарихида биринчи марта умумий сайлов ўтказилиб, Шарқий Покистонда Мужибур Раҳмон бошчилигидаги Авоми лиг партияси ва Ғарбий Покистонда З. А. Бхутто бошчилигидаги Покистон халқ партияси голиб чиқди. Авоми лиг партияси Шарқий Покистонга регионал мухторият берилишини талаб қилди. Покистон раҳбарлари буни рад этишди. Натижада мамлакатда сиёсий танглик рўй берди. Покистон раҳбарларининг бедодликларига жавобан 1971-йил 26-мартда Шарқий Покистон Покистондан ажралиб чиқиб, Бангладеш Халқ Республикаси деб эълон қилинди. Шарқий Покистондан Ҳиндистонга кўплаб қочоқларнинг ўтиб кетиши Ҳиндистон билан Покистон ўртасида уруш келиб чиқишига сабаб бўдди. 1971-йил 16-декабрда Даккада Покистон аскарлари таслим бўлди. 20-декабрда А. М. Яҳёхон истеъфога кетишга мажбур бўлди ва ҳокимиятни Покистон халқ партиясининг раҳбари З. А. Бхуттога топширди. 1974-йил мартда Покистон Бангладеш Халқ Республикасини тан олди, СЕАТОдан чиқди, буларнинг ҳаммаси Ҳиндистон ярим оролдаги вазиятнинг мўтадиллашувига олиб келди.

Покистон ички ҳаётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. 1972-йил 24-апрелда ҳарбий ҳолат бекор қилинди, 1973-йил 14-мартдан янги конституция кучга кирди. Сиёсий партиялар фаолияти тикланди. 1977-йил навбатдаги парламент сайлови ўтказилиб, Покистон халқ партияси парламентдаги деярли 80% ўринни олди. З. А. Бхутто бошчилигида ҳукумат тузилди. Лекин 9 та мухолифатчи партиядан тузилган Покистон миллий алянси сайлов натижаларини тан олмади. Қайта сайлов ўтказишни, ҳукуматнинг истеъфога чиқишини талаб қилди, мамлакатда тартибсизликлар бошланди. Сиёсий беқарорлик ва иқтисодий қийинчиликлар ортиб бораётган шароитда бутун ҳокимиятни армия штаби бошлиғи генерал М.Зиёулҳақ ўз қўлига олди.

1984-йил 19-декабрда референдум ўтказилиб, унда ҳукумат олиб бораётган исломлаштириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш масаласи қўйилди. Натижа ижобий бўлди ва Зиёулҳақ кейинги 5 йилга мамлакат президенти деб эълон қилинди. 1988-йил 29-майда Зиёулҳақ қонун чиқарувчи органларни тарқатиб юборди, марказий ва провинсия ҳукуматларини истеъфога чиқарди, уларни порахўрлик ва жиноятда айблади. М.Зиёулҳақ янги ҳукуматга шахсан ўзи бошчилик қилди. 1988-йил 17-августда президент авиация фалокатида ҳалок бўлди. Конституцияга мувофиқ, сенат раиси Ғулом Ис’ҳоқхон президент лавозимини эгаллади. 1988-йил 16-ноябрда Миллий мажлисга ўтказилган сайловда Покистон Халқ партияси ғолиб келди ва унинг раҳбари Беназир Бхутто хоним бошчилигидаги ҳукумат тузилди. Янги ҳукумат фавқулодда ҳолатни бекор қилди, касаба ва талаба уюшмалари фаолиятига рухсат берди, Зиё-улҳақ даврида қамалган сиёсий маҳбусларни озод қилди. 1990-йил 24-октабрда Миллий ассамблеяга ўтказилган навбатдан ташқари сайловда Ислом демократик алянси ғолиб чиқди. Унинг раҳбари Миён Муҳаммад Навоз Шариф бош вазир бўлди. 1993-йил 6-октабрда ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловида Покистон халқ партияси кўпчилик овоз олди. Б.Бхутто хоним раҳбарлигидаги коалицион ҳукумат тузилди. Фа-рук. Аҳмадхон Лағарий Покистон президента этиб сайланди. 1997-йил 3-февралда бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайлови натижасида яна М. М. Навоз Шариф бош вазир бўлди. Ҳукумат мамлакат иқтисодиётини яхшилаш тадбирларини амалга оширди. Халқаро иқтисодий ҳамкорлик манфаати учун дам олиш куни жумадан якшанбага ўтказилди. Ҳукумат исрофгарчиликка қарши, маблағларни тежаш учун курашди, юқори амалдорларнинг имтиёзларини чеклади. 1997-йил 2-декабрда президент Ф. А. Лағарий ўз ихтиёри билан лавозимидан воз кечди. Конституцияга кўра, давлат раҳбари вазифасини вақтинча Сенат раиси Васим Сажжод бажара бошлади. 1997-йил 31-декабрда мамлакат президенти этиб Муҳаммад Рафик Тарар сайланди. 1999-йил 12-октабрда давлат тўнтариши бўлиб, бутун ҳокимият генерал Парвиз Мушарраф бошлиқ ҳарбийлар қўлига ўтди. П. Мушарраф Н. Шарифни қамоққа олди ва 2001-йил 20-июнда президент М. Р. Тарарни лавозимидан четлатди, ўзини мамлакат президенти деб эълон қилди. Покистон — 1947-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 20-декабрда тан олган ва 1992-йил 10-майда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 14-август — Мустақиллик куни (1947).

Табиати

[edit | edit source]

Покистон ҳудудининг шимолий ва шимоли-ғарбий қисмини, асосан, тоғлар ва қирлар эгаллаган, шарқий ва жануби-шарқий қисми эса Ҳинд текислиги (Ҳиндганг текислигининг бир қисми)дан иборат. Покистоннинг жануби-шарқини Тар чўлининг ғарбий ярми эгаллаган. Ҳинд дарёси ҳавзасининг текислик қисмида Панжоб ва Синд табиий, тарихий-маданий вилоятлари бор. Мамлакат ҳудудининг катта қисмини Ҳиндукуш, Ҳимолай ва Эрон тоғ тизмалари эгаллаган (энг баланд жойи Тиричмир чўққиси, 7690 м). Ҳинд водийсига яқинлашган сайин тоғ тизмалари пасайиб боради ва тоғлараро йирик ҳавзалар — Кўҳат, Банну, Пешовар водийсига айланади. Ҳиндукуш ва Ҳимолай тоғларида музликлар бор. Покистоннинг шарқий пасттекислик қисми Ҳиндистон платформасининг шимоли-ғарбий чеккасида ва тоғлиқ қисми Ўрта денгиз бурмали минтақасида жойлашган. Фойдали қазилмалардан нефт, газ, кўмир, темир, полиметалл, сурма, барит, олтингугурт, тоштуз, гипс, магнезит, хромит, марганец, мис, қўрғошин ва бошқалар бор.

Иқлими ва ички сувлари

[edit | edit source]

Иқлими, асосан, тропик, шимоли-ғарбида субтропик, қуруқ континентал. Январда ўртача ҳарорат Ҳинд текислигида 12—16 °C (Арабистон денгизи соҳилларида 20 °C гача), шимолдаги тоғ тепаликларида совуқ — 20 °C гача. Июлнинг ўртача ҳарорати жанубий ва жануби-шарқдаги чўлларда 35 °C гача, соҳилда 29 °C атрофида, ғарбдаги тоғ ва ясситоғларда 20—25 °C, 5000 м баландликда 0 °C. Йиллик ёғин соҳилда 150-200 мм, Синдда 100- 200 мм (Тар чўлининг баъзи жойларида 50 мм гача), шимоли-ғарбдаги водий ва ясси тоғларда 250-400 мм, шимолдаги тоғларда 1000-1500 мм. Мамлакат ҳудудининг катта қисми Ҳинд дарёси ҳавзасига мансуб, ғарбий қисмидаги дарёлар Арабистон денгизига ёки берк ҳавзага (Балужистонда) оқади. Энг катта дарёси Ҳинд ва унинг ирмоқлари. Дарёлари ёмғир, қор ва музликлардан сув олади, езда серсув, суғоришда фойдаланилади.

Ўрмонлари, тупроқлари ва ҳайвонот дунёси

[edit | edit source]

Тупроқлари — мамлакат текислик қисмида бўз, бўз-жигарранг, Тар чўлида қумли, тоғ этакларида жигарранг ва қўнғир тупроқ. Ўсимликлари, асосан, чала чўл ва чўлга хос. Ҳинд дарёси бўйлари тўқайзор, делтаси ва денгиз соҳили мангра чакалакзорларидан иборат. Тар чўлида ксерофил буталар ва дағал ўтлар ўсади. Балужистон тоғларида арчазорлар бор. Покистон шимолда — 1500-3000 м баландликларда кенг баргли ва игна баргли дарахтлар. Ўрмонлар мамлакат ҳудудининг 3% ни ташкил этади. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: тоғларда қоплон, ёввойи қўй ва эчки, гизол, текисликларда сиртлон, чиябўри, тўнғиз ва эшак, ҳар хил кемирувчилар учрайди. Парранда кўп. Ҳинд дарёсида тимсохлар яшайди. Арабистон денгизи балиққа бой. Киртҳар ва Лаъл Сухантра миллий боғлари, қўриқхоналар бор.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолиси, асосан, панжобилар; пуштунлар, синдҳийлар, балуч (балуж)лар ҳам яшайди. Покистоннинг шимолий қисмида тоғли халқлар — кхў ва кўҳистонийлар истиқомат қилади. Расмий тил — урду ва инглиз тиллари. Аҳолисининг 98% қисми ислом динига, қолганлари зардуштийлик, ҳиндуийлик динларига эътиқод қилади. Аҳолининг 57% 12 та йирик шаҳарда яшайди. Йирик шаҳарлари — Карочи, Лоҳур, Файсалобод, Ҳайдаробод, Равалпинди, Пешовар, Мўлтон.

Йирик шаҳарлар

[edit | edit source]
Покистоннинг аҳолиси бўйича йирик шаҳарлари (2010)[5]
Н Шаҳар Жойлашуви Аҳолиси Н Шаҳар Жойлашуви Аҳолиси
1 Карачи Синд 13 205 339 11 Саргодха Панжоб 600 501
2 Лахор Панжоб 7 129 609 12 Бахавалпур Панжоб 543 929
3 Файсалобод Панжоб 2 880 675 13 Сиалкот Панжоб 510 863
4 Равалпинди Панжоб 1 991 656 14 Суккур Синд 493 438
5 Мултон Панжоб 1 606 481 15 Ларнака Синд 456 544
6 Ҳайдаробод Синд 1 578 367 16 Шекхупура Панжоб 426 980
7 Гужранвала Панжоб 1 569 090 17 Жанг Панжоб 372 645
8 Пешавор Ҳайбар-Пахрунхва 1 439 205 18 Рахимёр-Хон Панжоб 353 112
9 Кветта Белужистон 896 090 19 Мардон Ҳайбар-Пахтунхва 352 135
10 Исломобод пойтахт 689 249 20 Гужорот Панжоб 336 727

Йирик шаҳарларнинг жуғрофий жойлашуви

[edit | edit source]

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Покистон Халқ партияси, 1967-йил асос солинган; Покистон Миллий Халқ партияси, 1986-йил тузилган; Покистон мусулмонлар лигаси, 1906-йил ташкил этилган; Покистон демократик партияси, 1969-йил асос солинган; Жамоати Исломий, ўта ўнг диний жамоа партияси, 1941-йилда тузилган. Умумпокистон касаба уюшмалари фе-дерацияси, 1947-йилда тузилган; Қавмий маздур маҳаз („Миллий ишчи фронти“), 1961-йилдатузилган; Покистон меҳнатхалқ бюроси, 80-йилларнинг ўрталарида Покистон халқ партиясининг ишчилар ҳаракатидаги қаноти сифатидатузилган; Покистон миллий ишчи федерацияси, 1968-йилда ту-зилган; Покистон миллий касаба уюшмалари федерацияси, 1962-йил 60 га яқин йи-рик фабрика касаба уюшмаларининг бирлашишидан ташкил топган.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Покистон — саноати ривожланаётган аграр мамлакат. 1947—91 йилларда мамлакат иқтисодиёти таркибида чуқур ўзгаришлар содир бўлди — ишлаб чиқариш замонавий шакл ва услубларга ўтди, ялпи ички маҳсулот 5 баравар ошди. Иқтисодиётдаги бу натижаларга асосан давлатнинг иқтисодий сиёсати — хусусий ишбилармонликни бошқариш ва рағбатлантириш ҳамда давлат секторининг фаолияти туфайли эришилди. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши — 22,3%, саноатнинг улуши — 16%.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий фаол ахрлининг 60% банд. Деҳқончилик — қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи. Мамлакат ҳудудининг 1/4 қисми қишлоқ хўжалиги учун ярокли, шундан 3/4 қисми суғорилади, айрим жойларда йилига 2—3-марта ҳосил олинади. 50—70-йиллардаги аграр ислоҳотларга қарамай, анъанавий аграр муносабатлар — заминдор ер эгалиги ва ердан фойдаланишнинг майда деҳқон (ко-ранда) шакли сақланиб қолган. Ҳинд да-рёси ҳавзасида дунёда энг катта сугориш системаларидан бири бунёд этилган. Деҳқрнчиликдаги асосий экинлар: буғ-дой, шоли, арпа, маккажўхори, техника экинларидан мойли экинлар, пахта, шакаркамиш ва бошқа Боғдорчиликда манго, банан, олма, ситрус мевалар, ўрик, узум, анор, анжир, писта етиштирилади. Шунингдек, картошка, пиёз, саримсоқ, қалампир, помидор, карам, қовоқ, тарвуз ва бошқа экилади.

Чорвачилик ялпи ички маҳсулотнинг 8,3% ни таъминлайди. Покистонда қорамол кўпроқ. Буйвол, эчки, қўй, туя, от ҳам боқилади. Сўнгги йилларда шаҳарлар атрофида гўшт ва сут чорвачилиги, паррандачилик ривожланди. Балиқовлашдан келадиган фойда экспорт тушумининг тахминан 3% ни ташкил этади.

Саноати

[edit | edit source]

Покистонга мустамлакачилик давридан бир неча кичик тўқимачилик фабрикаси, қанд заводи, темир йўл ва механика устахонаси мерос бўлиб қолган. 50-йилларда саноатлаштириш сиёсатининг асосий мазмуни енгил саноатни, аввало тўқимачилик саноатини ривожлантиришдан иборат бўлди. 1952-йилда Саноатни ривожлантириш давлат корпорацияси фаолият бошлади. 1955-йилда Суйи (Балужистон)да йи-рик табиий газ конини ўзлаштиришга киришилди. Кон саноати жадал суръатлар билан, баъзи йилларда 20% гача ўсди. Мамлакат жанубий (Синд провинсияси)да нефт конларининг очилиши ва ишга туширилиши натижасида нефт қазиш ҳажми 4 баравар ошди. Ҳозирги нефт ишлаб чиқариш (йилига тахминан 2,5 млн. тонна) мамлакат эҳтиёжининг 25—30% ни қоплайди. 50—80-йилларда завод ва фабрикаларнинг умумий сони 1,4 мингдан 5 мингга, уларда ишловчилар сони эса — 200 мингдан 500 мингга етди. Қайта ишлаш саноати, айниқса, тез ривожланди. Саноат марказлари ҳисобланган Карочи ва Лоҳур ёнига Файсалобод, Ҳайдаробод, Мўлтон, Равалпинди шаҳарлари қўшилди. Ваҳ, Таксила, Даудхейл, Наушехра каби янги саноат марказлари вужудга келди. Саноатнинг асосини металлугия ва машинасозлик ташкил этади. Киме саноати тахминан 300 корхонадан иборат. Клмё-фармацевтика саноати (100 дан ортиқ корхона) алоҳида соҳага айланди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси тез суръатлар билан ривожланди. Озиқ-овқат саноати йирик соҳа ҳисобланади. Тиб-биёт асбоб-ускуналари, спорт анжомлари саноати ривожланган. Полиграфия саноати, асосан, ўрта ва кичик босмахоналардан иборат. Чармпоябзал саноати корхоналари барпо этилган. Косибчилик ва ҳунармандчилик (мато, чарм, металл, ёғоч, ақикдан буюмлар тайёрлаш) ривожланган. Гидростя, ис-сиклик ва атом электр стяларида йилига ўртача 30 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.

Транспортида автомобил транспорта асосий ўринни эгаллайди. Мамлакат ичкарисида ташиладиган юкнинг 3/4 қисми автомобил транспортида, 1/4 кис-ми темир йўлда ва 0,1% — хаво транспортида ташилади. Транспорт йўли узунлиги — 9 минг км, автомобил йўллари — 140 минг км. Ташки савдо юклари, асосан, денгиз ва ҳаво транспортида, қисман автомобил транспортида ташилади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 514 минг т дедвейт. Денгиз портлари: Карочи ва Косим. Аэропортлари Карочи, Равалпинди, Лоҳур шаҳарларида.

Ташқи савдоси

[edit | edit source]

Покистон четга гуруч, пахта, ип, ип газлама, гилам, чарм, балиқ ва бошқа сотади. Ўсимлик ёғи, чой, нефт, кимё маҳсулотлари, ўғит, умумий машинасозлик товарлари, электр анжомлари, пўлат, чўян, чой, қуроляроғ ва ҳоказо сотиб олади. Асосан, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Япония, Германия, АҚСҲ билан савдо қилади. Пул бирлиги — Покистон рупияси.

Соғлиқни сақлаш

[edit | edit source]

Мустақиллик йилларида Покистон соғлиқни сақлаш соҳасида маълум ютуқларга эришди: тиббиёт муассасалари ва ходимлари кўпайди. Кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш тизими ташкил топди. 40-йилларнинг охирида 1,4 минг врач бўлиб, ҳамширалар йўқ эди. 90-йилларнинг бошида врачлар сони 55 мингга яқин, ўрта малакали тиббиёт ходимлари 40 минг, ҳамширалар 20 мингга етди. Врачлар ва ўрта малакали тиббиёт ходимлари тиббиёт университетида, 6 коллеж ва 9 тиббиёт муассасасида тайёрланади. Санитария меъёрларига мое келадиган ичимлик сувнинг йўклиги жиддий муаммо. Канализациядан 6—7% аҳоли фойдаланади.

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари

[edit | edit source]

Покистонда умумий таълим ҳақида қонун қабул қилинмаган. Покистон умумтаълим мактаблари тузилиши қуйидагича: бошланғич мактаб (1—5-синфлар); тўлиқсиз ўрта (6—8-синфлар); ўрта (9— 10-синфлар); олий (юқори) мактаб (11 —12-синфлар). Олий (юкрри) ўрта мактабни, шунингдек, оралиқ коллежни тугатганлар олий ўқув юртларига кириш хуқуқига эга. 90-йиллар ўрталарида 168 минг мактаб, 690 коллеж, 23 университет бўлган. Барча турдаги мактабларда 16,9 млн., коллеж ларда 610 минг, университетларда 76 минг киши ўқиди. Ўқитувчилар сони: барча турдаги мактабларда – салкам 550 минг, коллежларда – 56 минг, университетларда – 6 минг. Мактаб ўқитувчилари махсус мактаблар, ‎институт ва коллежларда тайёрланади. Йирик университетлари: Карочидаги Карочи университети (1951), Тиббиёт фанлари университети (1983), Лоҳурдаги му-ҳандислик-технология университети (1961), Исломободдаги Қаид-е-Аъзам университети (1965), Халқаро Ислом университети (1980), Лоҳурдаги Панжоб университети (1882).

Фаннинг ривожланишини режалаштириш билан Фан ва техника қўмитаси, фан ютуқларини жорий этиш билан Фан ва техника тадқиқотлари кенгаши шуғулланади. Энг йирик илмий муассасалари: Покистон фан тараққиёти ассоциацияси, Покистон фанлар академияси, Атом энергияси комиссияси, Атмосферанинг юқори катламлари ва космик фазони тадқиқ этиш қўмитаси, Геофизика илмий тадқиқот ‎институти, Пахтачилик илмий тадқиқот ‎институти ва бошқа Бундан ташқари, тиббиёт, иқтисодиёт, халқаро муносабат, адабиёт ва тил масалаларини ўрганувчи ихтисослашган илмий ‎институт ва жамиятлар мавжуд.

Йирик кутубхоналари: Қаид-е- Аъзам университети кутубхонаси, Карочи университети кутубхонаси, Панжоб университети кутубхонаси, Ҳамдард фонди кутубхонаси, Марказий котибият кутубхонаси, Покистон миллий кутубхонаси (Исломобод). Йирик музейлари: Карочидаги Покистон миллий музейи, Лоҳур музейи, Пешовар музейи, Лоҳур қалъаси музейи, Миллий музей (Исломобод) ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Покистон ҳудудида чиққан дастлабки газета „Кўхи нур“ газета (1850, Лоҳур)дир. 1990-йиллар ўрталарида 2,5 мингга яқин газета ва журнал чиққан. Йирик газеталари — урду тилида: „Жанг“ (1937-йилдан), „Имрўз“ („Бугун“, 1948-йилдан), „Машриқ“ („Шарқ“, 1963-йилдан), „Навае вақт“ („Давр овози“, 1940-йилдан); инглиз тилида: „Доон“ („Тонг“, 1942-йилдан), „Пакистан таймс“ („Покистон вақти“, 1947-йилдан), „Муслим“ („Мусулмон“, 1979-йилдан), „Стар“ („Юлдуз“, 1951-йилдан) ва бошқа Ассошиэйтед Пресс оф Пакистан, ҳукумат ахборот агентлиги (1947-йилдан), Покистон Пресс Интернешнл, ҳукумат таъминотидаги хусусий ахборот агентлиги (1956-йилдан), Юнайтед Пресс оф Пакистан, хусусий ахборот агентлиги (1949-йилдан) фаолият кўрсатади. 1947-йил Лоҳур ва Пешоварда радиостя бўлган. 90-йиллар ўрталарида 22 радиостя ва ўтказгич ишлади. Радиостялар мамлакатнинг асосий тилларида кунига 302 соат эшиттириш беради. Халқаро хизмат Осиё, Африка ва Европанинг 71 тилида ишлайди. Уларни Покистон радиоэшиттириш корпорацияси (ҳукумат маҳкамаси, 1947-йилдан) назорат қилади. Телекўрсатув 1964-йилдан бошланган, 5 телемарказ ишлайди. Уларнинг ишига Покистон телевидение корпорацияси (1967-йилдан) раҳбарлик қилади.

Адабиёти

[edit | edit source]

Покистон адабиёти урду, панжобий, синдҳий, пуштун, балуч, бра-гуйи, шунингдек, араб, форс, гужа-ратий, инглиз ва бошқа тилларда яратилган ёзма бадиий меросдан иборат. Минг йиллар мобайнида Ҳиндистон халқлари яратган фолклор ва ёзма адабиёт Покистон ва Ҳиндистоннинг умумий бойлигидир. Покистон ташкил топган даврда Покистон халклари адабиётининг ривожланиши турлича бўлган, урду, синдҳий ва панжоб адабиёти ривожланган эди. Покистоннинг Ҳиндистондан ажратилиши дастлаб адабиёт ривожига маълум даражада сал-бий таъсир қилди — нашриётлар, ада-бий журналлар ёпилди, ёзувчилар ташкилотлари тарқаб кетди. 1949-йилда Покистон тараққийпарвар ёзувчилари ассоциацияси ташкил этилди, лекин тез орада тақиқланди. 1959-йилда Покистон ёзувчилари гилдияси тузилди. Ҳамма тилларда шеърият устун, урду ва синдҳий ада-биётларида наср бирмунча ривожланган. Профессионал театрнинг йўклиги туфайли драматургия унча ривожланмаган. „Покистон бадиий академияси“ (Исломобод), „Урду академияси“ (Карочи), „Икбол академияси“ (Лоҳур) ва бошқа бадиий илмий тадқиқот муассасалари мумтоз ада-биётни чоп этиш, Покистон халклари тилларига таржима қилиш каби ишларни олиб боради.

Урду адабиётининг атокли вакиллари — Файз Аҳмад Файз (1911—84), Жўш Малиҳободий (1896—1982), Аҳмад Надим Қосимий (1916), Фориғ Бухорий (1918—97), Аҳмад Фароз (1926) ва бошқа Реалист адиблар С. Ҳ. Мантў (1912—55), Ғулом Аббос (1909—88), Мирзо Адиб (1914). Мумтоз Муфти (1905—95) ҳикоя жанрининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди. Сўнгги ўн йилларда шоиралар Кишвар Наҳид (1940), Адо Жаъфарий (1924), Фаҳмида Риёз (1946), Зухра Нигоҳ, шоирлардан Ҳабиб Жолиб, Ифтихор Ориф ва бошқа салмоқли асарлар яратдилар. институти-зор Ҳусайн, Анвар Сажжод (1935), Жамила Ҳошимий ва бошқа адиблар олдинги сафга чиқдилар. Романнавислардан Азиз Аҳмад, Хадижа Мастур, ШавкатСиддиқий, Интизор Ҳусайнларнинг номи машҳур. Урду тилида „Афкор“, „Сип“, „Фунун“, „Авроқ“, „Тулу-еафкор“ адабий журналари чоп этилади.

Синдҳий адабиётининг вакиллари — шоирлар Бевас, Аёз Шайх, Мурод Али Козим, ҳайдар Бахш Жатўй, синдҳий насрининг асосчиси Мирза Калич Бег ва бошқа 20-аср 2ярмида машҳур адиблар сафига Жамилуддин Абру, Танвир Аб-босий, Қурбон Али Бугтий, Аммар Жалил, Расул Бахш Палежў, Рашид Бҳаттий келиб қўшилди. Синдҳий ада-биёцҳунослиги ривожланган. 1955-йилдан „Мехран“ адабий журнал нашр этилади.

Пушту (пашту) адабиётида ҳикоянавислар Мастер Абдулкарим, Вали Муҳаммад Тўфон, Қаландар Мўманд, Мир Махдишоҳ Махди, Самандар Хон Бадаршавийларнинг асарларида романтика аломатлари бор. Амир Ҳамза Шинворий, Самандар Хон Бадаршавий („Шоирлар шоҳи“ унвонига сазовор бўлган), Фазл Хон Шайдо, Расул Расо, Абдулхолиқ Холиқ ва бошқа шоирлар машҳур. „Пушту“, „Нангиалай“, „Раҳбар“, „Ал-Фаллоҳ“ каби адабий журналлар чоп этилади.

Панжоб шеъриятини янгилашда Шариф Кунжаҳий, Аҳмад Роҳий, Боқи Сиддиқий, Ориф Абдул Матин, Салим Кашар, Салимур-Раҳмон Кияний ва бошқаларнинг хизмати катта. Сўнгги ўн йилликларда Муштоқ Сафий, Анис На-қий, Султон Маҳмуд Ошуфта, Сафдар Мир, Рашид Анвар, Танвир Бухорий каби шоирлар етишиб чикди. Ахмад Салим, Зафар Лашарий, Ханиф Чоу-дҳурий, Фахр Замон, Мустансар Та-рар, Эҳсон Беталвийларнинг насрий асарлари машҳур. Панжоб тилида „Панж даря“, „Панжаби забан“ адабий журналлари нашр этилади.

Балўч адабиёти 20-асрнинг 60—70-йилларидан шаклланди. Таникли шоирлари — Озод Жамолдиний, Захур Муҳаммад Сайд Ҳошимий, Гул Хон Носир. Замонавий шеърият вакиллари — Муҳаммад Ишоқ Шамим, Қози Абдулраҳим, Абдулҳаким Ҳақгў, Мурод Саҳар, Малик Муҳаммад Тақий ва бошқа Таникли адиблари — М. Х. Унка, Малик Муҳаммад Паноҳ, Сурат Хон Маррий, Зафар Али Зафар, Муҳаммад Бег Балўч, Муҳаммад Содиқ Озод ва бошқа Балўч тилида „Уман“, „Наукин даур“, „Улус“ ва бошқа адабий журналлар чоп этилади.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Покистон ҳудудидан милоддан аввалги 4—3-минг йилликларга оид энеолит маконлари (тош ва хом ғиштдан қурилган уйлар)нинг қол-диклари, геометрик нақшлар ва ҳайвонларнинг схематик тасвирлари билан безатилган сопол идишлар, мис ва бронза тақинчоқлар, аёллар ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари топилган. Кушон подшолиги давридан қолган ёдгорликлар (ступалар, ибодатхоналар) бу ерда маданият юксак даражага кўтарилганини кўрсатади (ибодатхоналар ҳайкалтарошлик асарлари, будда ҳайкаллари, деворий расмлар билан безатилган). 7—8-асрдан эътиборан меъморлик ислом дини таъсирида ривожлана бошлади. Деҳли султонлиги даврида Лоҳур, Мўлтон, Пешовар, Татта каби шаҳарларда хашаматли саройлар, мақбара ва масжидлар қуридди. Шаҳарлар мустаҳ-кам қалъа деворлари билан ўралди (16— 17-асрлардаги Лоҳур қалъаси, 18-асрдаги Ҳайдаробод қалъаси). Покистоннинг ўрта аср меъморлигига қўшни Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистон мамлакатлари меъморлигигининг таъсири катта бўлди. Баланд пештоқли айвонлар масжидларнинг таркибий қисмига айланди (Тат-тадаги Шох, Жаҳон масжиди, 17-аср), Лоҳур масжидлари Деҳли ва Аградаги масжидларга ўхшаб кетади (Лоҳурдаги Бадшоҳий масжид, 1674-йил). Бобурийлар даврида мақбараларнинг безаклари бойиди ва бора-бора Ўрта Осиё усулига ўхшаб кетди (Таттадаги Шурфа Хон мақбараси, 1638-йил). Бобурийлар салта-натининг таназзулга учраши (18-аср), эрон, афғон, европа босқинчиларининг ҳужумлари оқибатида умуман маданий ҳаётда, айниқса, меъморлик ва тасвирий санъатда тушкунлик рўй берди. Покистон ташкил топгандан кейин (1947) мамлакатда қурилиш ишлари авж олди, янги шаҳарлар, янги пойтахт — Исломобод (грек меъмори К. А. Доксиадис) бунёд этилди. Замонавий меъморликда „халқаро услуб“ устувор бўлиб, у содда шакллардан ташкил топади (Ислом-ободдаги янги масжид, парламент биноси, меъмор А.Якобсон; „Шаҳризо-да“ меҳмонхонаси, меъмор Ж.Понти). Покистон ҳудудидаги қад. маданият марказларида ўтказилган қазилмалар шуни кўрсатадики, Покистонда қадимда рассомчилик кенг ривожланган. Ўрта асрларда саройлар, масжид ва ибодатхона деворлари расмлар билан безатилган. Араблар билан бирга хаттотлик санъати ҳам ки-риб келди — масжид, макбараларни хаттотлик ёзуви билан безай бошладилар. Татта ва Ҳайдаробод шаҳрилари ўрта асрларда қўлёзма ва миниатюра яратиш марказига айланди. Бобурийлар даврида, айниқса Акбаршоҳ ва Жаҳонгир-шоҳ даврида „Бобурийлар миниатюра мактаби“ ташкил топди. Мустақиллик даврида тасвирий санъат ривожланиши янги босқичга ўтди. Кекса рассомлар миниатюра анъаналарини давом эт-тирдилар — А. Р. Чуғтай, Аллоҳ Бахш, С. Ф. Раҳамин ижодида Европа рассомчилиги ва ўрта аср миниатюраси қўшилиб кетган; Х-М.

Шариф — миниатюра, Х.Юсуф — хаттотликда, Ғ.Али — графика соҳасида ижод қилмоқда. З.Оға, Садиқайн, Ш. Али, Гулжий, Д.Нақш, А.Парвиз каби рассомлар замонавий модернизм оқимининг вакилларидир.

Мусиқаси

[edit | edit source]

1947-йилгача бевосита ҳинд мусиқа санъати билан биргаликда (жумладан, Шимолий Ҳиндистоннинг „ҳиндустоний“ услубида) ривожланиб келган. Ҳозирда Покистон мумтоз мусиқасида „рага“, қаҳрамонлик достонлари, „наат“, „ҳамд“ ва „сўфиёна“ (диний ашула йўллари), ишқий мавзудаги „ғазал“, „қаввали“ (ишқий-диний мавзудаги бадиҳавий во-кал-чолғу жанри), панжобликларда „ма-ҳийя“ (тўй маросим қўшиқлари), „тап-па“ (лирик айтишувлар) машҳур. Мусиқа чолғуларидан табла, ноғора, пакҳаваж (урма чолғулар), торли-чертма саруд, ра-баб, сетар, тампура, сварамандал, камонли саранги, пуфлама най, бансури, шехнай кабилар кенг тарқалган. Баста-корларнинг кинофилмлар учун урду ва панжоб тилларида яратган куй ва қўшиқлари ҳам халқ орасида алоҳида эъзозга эга. Замонавий санъаткорлардан Аманат Али Хон, Баре Ғулом Али Хон, Хожи Ғулом Фарид Сабри (бастакор ва хонан-далар), Равшан Ара Бегум, Меҳди Ҳасан, Нусрат Фатеҳ Али Хон, Маликае Та-раннум Нуржаҳон, Обида Парвин, Фарида Хоним, Иқбол Бону, Нейяра Ҳйп (мумтоз мусика ижрочилари), эстрада хонандаларидан Аднан Сами, Ҳасан Жаҳонгир, Меҳназ ва бошқа машҳур. Исломободдаги „Лок Бирса“ (Халқ мусиқа мероси) ‎институти, Лоҳурдаги „Ал-Ҳамра“ санъат маркази, Покистон мусиқа жамғармаси ва бошқа муассасалар миллий мусиқа санъа-тининг ривожланишида катта аҳамиятга эгадир.

Киноси

[edit | edit source]

Покистон кинематографиясининг тарихи мамлакат мустақилликка эришишидан аввал Ҳиндистонда яратилган мусулмонча руҳдаги филмлардан бошланади. Покистоннинг биринчи ҳужжатли филми 1948-йилда яратилди. Биринчи бадиий филм 1948-йилда ишлаб чиқарилган („Терий яд“, режиссор Д.Сардорий Лаъл). „Шундай кун келади“ (1958, режиссор А.Қардар), „Нидо“, „Сима“ (1967, режиссор Ш. Малик) каби филмларда халқ ҳаёти, орзу-умидлари ҳаққоний акс эттирилди. Кейинги йилларда „Муҳаббат ёзи“ (режиссор М.Парвиз), „Раққоса“ (режиссор Х.Тариқ), „Туйғу“ (режиссор Н.Салом) каби филмлар яратилди. 90-йилларнинг ўрталарида йилига 200 тагача ҳужжатли филм ишлаб чиқарилди. Покистоннинг ўнлаб филмлари халқаро мукофотлар олган („Ҳинд дарёси“, „Лоҳур шаҳри“, „Бир акр ер“ ва бошқалар). Покистонда 10 дан ортиқ киностудия мавжуд. Йилига урду, панжобий, синдҳий, пушту, гужаратий ва сирайкий тилларида 90—120 филм ишлаб чиқарилади. Мамлакатда 800 дан ортиқ кинотеатр бор. Таниқли режиссорлар — Н. Ислом. П. Малик. Х. Аскарий. Ю. Малик; таниқли актёр ва актрисалар — Бадари Мунир, Бабра Шариф, Шабнам, Надим, М.Қурайший.

Покистон турли халқаро, шу жумладан, Тошкентда ўтказилган халқаро кинофестивалларда қатнашган.


Манбалар

[edit | edit source]
  1. , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. „Тҳе Стате Эмблем“. Министрй оф Информатион анд Броадcастинг, Покистон ҳукумати.. 1-июл 2007-йилда асл нусхадан [ архивланган]. Қаралди: 18-декабр 2013-йил.
  2. „Пакистан Популатион 2021 (Ливе)“.
  3. 3,0 3,1 3,2 „Wорлд Эcономиc Оутлоок Датабасе, Оcтобер 2020“. ИМФ.орг. Халқаро валюта жамғармаси. Қаралди: 17-декабр 2020-йил.
  4. „Популатион бй Cоунтрй-CИА Wорлд Фаcтбоок“. Тҳе Wорлд Фаcтбоок. Қаралди: 2022-йил 26-май.
  5. „Пакистан: ларгест cитиэс анд тоwнс анд статистиcс оф тҳеир популатион“ (эн). Wорлд Газеттеэр. 2011-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-январ. (Арчиве.ис сайтида 2013-10-17 санасида архивланган)