[go: up one dir, main page]

Jump to content

Конвеер

From Vikipediya

Конвеер (инг. cонвеер — ташувчи) — тўкма, донали, бўлак-бўлак юк ёки буюмларни, асосан, қисқа, баъзан узоқ, масофага узлуксиз ва бир хил маромда ташийдиган механизм. Вазифасига кўра, транспорт (юк ташийдиган) ва технологик (технологик операцияларни ўзаро боғлайдиган) хилларга бўлинади. Тортиш органи бўлган ва тортиш органи бўлмаган турлари бор. Электрик юритма билан ҳаракатланадиган механик конвеер кенг тарқалган. Бундай Конвеерларнинг тортиш органлари лента, занжир ва канатдан иборат бўлиб, улар ёрдамида буюм ёки юклар ташилади. Юк ташиш органларининг турига кўра, дастурли бошқариладиган лентали, кўрақли, пластинкали, осма, шунингдек, ковшли, аравачали ва бошқа турларга; тортиш органи бўлмаган винтли (шнекли), инерсион (чайқалувчи, тебранма), роликли (ролганг), одимловчи (қуймачилик, йиғувчи) ва бошқа турларга бўлинади. Лентали конвеер билан, асосан, донали юклар ташилади. Занжирга бириктириладиган мосламанинг тузилишига қараб, занжирли конвеерлар пластинкали, кўракчали ва аравачали бўлади. Пластинкали конвеерлар, асосан, бўлак-бўлак материалларга мўлжалланган бўлиб, юкни қия юналишда ташишга имкон беради, майда кўмир ва рудаларни суриш учун ишлатилади. Ковшли ва аравачали конвеерлар айрим корхоналарда (металлургия ва кимё комбинатларида), асосан, тўкма юкларни ташиш учун ишлатилади. Буғдой, ун, семент, шағал, қум, майда кўмир қабиларни яқин масофага ташиш учун винтли Конвеерлар қўлланади. Тўп қилиб йиғилган ёки яшикларга жойланган юкларни пастга тушириш учун роликли (гравитацион) конвеердан фойдаланилади. Бундай конвеерларда юк ўз оғирлиги билан пастга тўшади. Инерсион Конвеер тўкма кжни горизонтал ва қия йўналишда қисқа масофага ташиш учун мўлжалланади. Бундай Конвеерда юк инерсия кучи ҳисобига ҳаракатланади. Бўлардан ташқари, юклар суюқликлар билан бирга насослар ёрдамида қувур ёки новларда ҳаракатланадиган гидравлик, юклар ёки буюмлар вентиляторлар ёрдамида ҳосил қилинадиган босимлар фарқи ҳисобига қувурларда ҳаракатланадиган пневматик конвеерлар бор. Махсус ишларга мўлжалланган конвеерлар элеватор ва эскалатор деб аталади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил