[go: up one dir, main page]

Jump to content

Кимёвий бирикма

From Vikipediya
Revision as of 04:51, 4 September 2024 by Bekipediya (talk | contribs) (va h.k. →‎ va hokazo)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Сув молекуласи икки қисм водород ва бир қисм кислороддан ташкил топиб, кимёвий бирикмага мисолдир.

Кимёвий бирикма кимёвий реаксия орқали соддароқ моддаларга ажралувчи икки ёки ундан ортиқ кимёвий унсурдан иборат соф кимёвий моддадир[1][2]. Кимёвий бирикмалар кимёвий боғлар орқали фазода ушлаб туриладиган ўзгармас нисбатдаги атомлардан иборат бўлади. Кимёвий бирикмалар молекулар (ковалент боғли), туз (ион боғли), интерметаллид (металл боғли) ёки комплекс бирикмалар (донор-аксептор боғли) бўлиши мумкин. Соф кимёвий унсурлар бирикма ҳисобланмайди, агар улар бир унсурнинг кўп атомларидан иборат бўлса (масалан Ҳ2, С8 ва ҳоказо), бундай моддалар полиатомик молекулалардан иборат дейилади.

Кимёвий бирикма - бир ёки бир неча турли элемент атомларининг бирон хил кимёвий боғ ёрдамида бирлашувидан ҳосил бўлган кимёвий модда. Бир хил кимёвий элементдан тузилган оддий моддалар (масалан, водород Н2, кислород О2, азот Н2), турли хил кимёвий элементлардан тузилган мураккаб моддалар (масалан, сув Н2О, аммиак НҲ3, сулфат кислота Ҳ2СО4, новшадил спирт НҲ4ОҲ) лимёвий бирикмадир. Кимёвий бирикманинг муҳим белгиси унинг бир жинслилигидир. У ана шу белгиси билан механиқ аралашмалардан фарқ қилади. Кимёвий бирикмаларни синтез қилиш ва текшириш кимё фанининг энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади[3].

Манбалар

[edit | edit source]