[go: up one dir, main page]

Jump to content

Канишка И

From Vikipediya

Канишка ИКушон подшолигининг ҳукмдори (78123). Унинг даврида мамлакат ҳудуди ҳозирги Ўрта Осиёнинг жан. қисми, Афғонистон, Покистон, Шим. Ҳиндистон ва кейинроқ Шарқий Туркистоннинг бир қисмини ўз ичига олган. К.И Қанғ давлати билан иттифоқда бўлиб Шарқий Туркистонда Хитойга қарши турган. Хусусан, К.И мил. 90 йилда Қашқарни 70 минг отлиқ қўшин билан қамал қилгани маълум, бироқ озуқа заҳираларининг етишмаслиги сабабли қамални бўшатишга мажбур бўлган. К.И даврида салтанат юксак даражада тараққий этган. Вилоятларни подшо ноибларисатрап (кшатрап)лар бошқарган. Бу даврда Шимолий Ҳиндистон ва Ўрта Осиё маданияти равнақ топган; Шарқ мамлакатлари ва Рим империяси билан савдо ва маданий алоқалар ўрнатилган. Пул ислоҳоти ўтказилиб, олтин, кумуш ва мис тангалар зарб қилинган. К.И даврида Кушон-Бақтрия тили давлат тили сифатида қабул қилинган. Кашмирда 4-будда собори (йиғини) чақирилган. Бу йиғинда буддизмнинг янги мазҳабимаҳаяна расмийлаштирилган. Будда ибодатхоналари қурилган, шунингдек, оташпарастлик, ҳиндуизм, ақидапарастлик ва б. диний эътиқодлар тарқалган. Унинг даврида юнон, эрон ва ҳинд маданияти ва дини бир-бири билан аралашиб кетган. Ўзи ҳам буддизм эътиқодини қабул қилган ва унинг аҳоли ўртасида кенг тарқалишига ҳомийлик қилган. Ўз давлати пойтахтини Пурушапур (ҳоз. Пешовар) га кўчирган. К.И Кашмирда Канишкапур ш.ни бунёд этгани ҳақида маълумотлар бор.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Бонгард-Левин Т.М., Илин Т.Ф., Древняя Индия, М., 1969; Ғиёсов Т.Ғ., Қадимги Ҳиндистон тарихи, Т., 2000.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил