Индигирка
Appearance
Индигирка | |
---|---|
Тавсиф | |
Узунлиги | 1 726 |
Майдони | 5 500 км² |
Сув сарфи | м³/с |
Жойлашуви | |
Давлат | Россия |
Индигирка |
Индигирка - Шарқий Сибирнинг шимоли-шарқидаги дарё. Узунлиги 1726 км, ҳавзасининг майдони 360 минг км2. И. Хастах ва Тарин-Юрях дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, Шарқий Сибир денгизига делта (майдони 5,5 минг км2) ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: чапдан — Куйдусун, Кюэнте, Элги; ўнгдан — Нера. Ёмғир, қор ва музлик сувларидан тўйинади. Октябр да музлаб, майнинг охири — июлнинг бошида муздан бўшайди. Ўртача сув сарфи 1850 м3/сек. Балиқ овланади. Мома дарёси қўшилган жойдан (1154 км масофада) кема қатнайди.[1]