[go: up one dir, main page]

Jump to content

Фатулла Ахмедов

From Vikipediya
Фатулла Ахмедов
Таваллуди 14-апрел, 1918-йил
Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафоти 30-июл 1944-йил(1944-07-30)
(26 ёшда)
Седлсе шаҳри, Полша
Фуқаролиги СССР байроғи СССР
Хизматдаги йиллари 1941—1944-йиллар
Мукофотлари , Шон-шараф ордени

Ахмедов Фатулла (1918-йил 14-апрел, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР — 1944-йил 30-июл, Седлсе шаҳри, Полша) — 17-отлиқ дивизиясининг командири, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони[1].

Биографияси

[edit | edit source]

Ахмедов Фатулла 1918-йил 14-апрелда Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Самарқанд вилоятида деҳқон оиласида туғилган. Миллати – тожик. 1941-йилдан Ишчи-деҳқонлар Қизил Армиясида хизмат қилган. У Ғарбий Сибир, Брянск, Беларус ва Марказий фронтларда хизмат қилган. У пулемётчи эди. Ахмедов Фатулла 1942-йил Жиздра шаҳри яқинида пулемёт билан иккита танкни йўқ қилган. У 1943-йил сержант ҳарбий унвонини олди. Фатулла 1944-йил Беларусни озод қилиш учун бўлган жангда қатнашди. Жанг мобайнида, Баседки қишлоғи яқинида пулемёти билан битта танкни йўқ қилишга эришди. 1944-йил 14-январда Багримович қишлоғида кучли қуролланган қўшинга қарши ютишни иложи йўқ эди. Шу пайтда, Ахмедов Фатулла ҳарбий стратегия қўллаб, душманнинг ён томонидан ўтиб, пулемёт билан зарба берди. Ушбу қаҳрамонлиги учун, 3-даражали „Шон-шараф ордени“ билан тақдирланди[2]. 1944-йил ёз ойида „Багратион операцияси“ бошланди. Июл ойида совет қўшинлари Полша чегарасини кесиб ўтишди. Шу пайтда Ахмедов Фатулла бир қанча ҳарбий машина ва танкларга зарба берган. Ўзининг сафдошлари орасида, „йўлбарс“ лақабини олди. Кейин, Полшанинг Луков шаҳри учун бўлган жангда Ахмедов ва унинг 3 сафдоши 11 нафар душманга қарши жанг қилиши керак эди. Ахмедовлар жойлашган бинони душманлари ўраб олишиб, жангни бошлашганида Ахмедов уларга қарши қаттиқ курашди ва жароҳат олди. Бироқ, Фатулла Ахмедов ва унинг сафдошларининг ҳарбий тактикаси иш берди.

Фатулла Ахмедов 1944-йил 30-июлда Седлсе шаҳри учун бўлган жангда ҳалок бўлади.

СССР Олий Кенгаши Советининг 1945-йил 24-мартдаги фармони билан Фатулла Ахмедов „Совет Иттифоқи Қаҳрамони“ олий унвони билан тақдирланди.

Манбалар

[edit | edit source]