[go: up one dir, main page]

Jump to content

Дудлаш

From Vikipediya

Дудлаш, фумигация, газлаш — 1) гўшт ва балиқ маҳсулотларини тутун дуди билан қайта ишлаш. Маҳсулотларнинг сақлашга чидамини ошириш ва унга ўзига хос таъм, ранг ва хушбўйлик бериш мақсадларида қўлланади. Д.дан олдин маҳсулот енгилроқ намакобга ботириб олинади. Д.да қисман сувсизланиш (қуриш), шунингдек, дуднинг оксидланишга қаршилик хусусияти ва бактерицидлик таъсири вужудга келади. Маҳсулотнинг таъми ва ҳиди дуд таркибидаги фенол бирикмалари ва органик кислоталарнинг маҳсулотга сингишига боғлиқ. Дуд ҳосил қилиш учун ўтин ва аксарият қаттиқ ёғочларнинг пайраҳаси ва қипиғи махсус жиҳозланган камераларда ёқилади вадудлаш печларига ўтказилади. Совуқ Д. (18—22° — тузланган гўшт маҳсулотлари, 20—40° — балиқ маҳсулотлари) ва иссиқ Д. (30—50° — гўшт маҳсулотлари, 80—170° — балиқ маҳсулотлари) усуллари бор. Дудловчи моддалар таркибида ароматик углеводородлар (мас, 3,4-бензипирен) бор. Шу сабабли Д.да кансероген моддалари бўлмаган дудловчи суюқликлар билан тутунсиз Д. усулларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Д.да ишлатиладиган суюқликлар дуд консентратини дистиллаш, бир қатор кимёвий маҳсулотларни аралаштириш ва бошқа усулларда олинади. Бундай суюклик Д. жараёнида маҳсулот таркибига киритилади (колбаса маҳсулотлари) ёки муайян муддат маҳсулот эритмада ивитиб қўйилади (балиқ);2) пестицидлар гуруҳига кирадиган кимёвий моддалар (фумигантлар) ёрдамида қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандалари ва касаллик қўзғатувчиларига қарши кураш усули. Қаттиқ, суюқ, газсимон ҳолатдаги кимёвий моддалар ҳосил қиладиган заҳарли газ, тутун, аэрозоллардан фойдаланишга асосланган. Д.ни махсус жиҳозланган, пестицидлар буғи ёки газининг таъсир кўрсатувчи миқдорини сақлай оладиган жойларда фумигантларни ёқиш ва буғлатиш йўли билан ўтказилади.

3) мевачиликда — қуритиладиган мевалардан мева қоқилари ва майиз солишда маҳсулотга газсимон сулфит ангидрид (олтингугурт гази) билан ишлов бериш. Маҳсулот рангини ва сифатини яхшилаш, узоқ муддат бузилмай сақланишини таъминлаш мақсадида қўлланади. Маҳсулотни сифатли Д. ва олтингугурт тутуни бир текис таъсир этиши учун мева ва узум тахта идишларда юпқа қатлам қилиб ёйилган ҳолда камераларда ёки фанердан ясалган махсус қутиларда дудлатилади. Идишларнинг сатҳи тахминан 60— 90 см бўлса, қутининг уз. 120, эни 80, баландлиги 110 см бўлади. Олтингугурт чуқур-роқ жойда ёки махсус тайёрланган ерда ёндирилади. Мева ва узумларни Д.да донадор олтингугурт ишлатилади. Ўрта ҳисобда қутининг 1 м3 га 250 г олтингугурт сарфланади. Дудлаш 30— 120 мин. давом этади. Олтингугурт миқсори ва Д. муддатига алоҳида эътибор бериш керак. Қуритилган маҳсулотда сулфат ангидрид қолдиғи 0,01% дан ошмаслиги лозим. Д.да кўп камерали Д. бўлимининг уз. 3,5, эни 3,5, баландлиги 3,5 м. Ҳажми 27—30 м3 га тенг бўлади. Бундай каме-ралар хом ғиштдан қурилади. Ҳар бир хоначанинг резина қистирмали эшик-часи бўлади. Эшикча тўғрисидаги де-ворда олтингугурт ёндириладиган печка ўрнатилади. Тагидан ўтин билан иситиладиган чўян плитада олтингугурт ёндирилади. Олтингугурт гази махсус тешикчадан камерага ўтади. Боғдорчилик хўжаликларида ғиштдан қуриладиган, уз. ва эни 3,5 м, баландлиги 2,5 м, ҳажми 27—80 м3 бўлган махсус Д. камера (хо-на)лари қурилади. Камеранинг ҳар бир хонасига бир йўла 200 та тахта патнис (ҳар бир патнисда 6—6,5 кг узум) жойланади. Бир иш кунида камерадан 3—4-марта фойдаланилади. Бир мавсумда камеранинг ҳар бир хонасида 100 т узумни Д. мумкин.

Рихсивой Жўраев, Рустам Ризаев.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил