[go: up one dir, main page]

Jump to content

Чойхона

From Vikipediya
Чойхона

Чойхона асосан чой ичиш учун мўлжалланган жамоат таомхонасидир. Ўрта Осиё мамлакатлари, Эрон ва Туркияда кенг тарқалган. Ўзбек чойхоналаридаги асосий таомлар — палов, сомса, лағмон, қозонкабоб, димлама ва ҳоказо. Чойхоналарда спиртли ичимликлар сотилмайди.

Чойхона, самовар — чой ичиб тамадди қилинадиган, ҳордиқ чиқариладиган жамоат жойи. Иссиқ иқлим ва шароит тақозоси билан Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Ўтроқ халқларда қадимдан (араблар истилосидан илгари ҳам) Чойхона каби қишки ва ёзги тамаддихоналар бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Чойхоналар работлар, бозор, гузарлар ва маҳаллалардаги хушманзара жойларга қурилган, уларда чой ва нондан ташқари турли қанд-қурс, мева қоқилар сотилган, таомлар ҳам тайёрланган. Чойхоналар мусофирлар, йўловчилар тунаб қоладиган жой вазифасини ҳам бажарган. Ўтхонали сув қайнатиш қурилмаси — рус самоварлари пайдо булиши билан Чойхоналарда чой, албатта самоварда қайнаб турган сувдан дамланган (Чойхонанинг "самовар" номи шундан). 20-асрнинг 20-йилларидан бошлаб собиқ совет давлатида Чойхоналар — "қизил бурчаклар" ташкил қилинган тарғибот-ташвиқот, ташкилий ишлар марказига айлантирилди. 90-йиллар бошидан қишлоқ марказларида, корхоналарда, шаҳар маҳаллалари ва ошхоналар ҳузурида ишлаб турган Чойхоналарда миллий урф-одатларни тиклаш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Чойхоналарни миллий услубларда қуриш, безаш ва жиҳозлаш, хизмат кўрсатиш, маданий ҳордиқ чиқариш шарт-шароитлари яратилди. Чойхоналар маданият ва истироҳат боғларининг зарурий унсурига айланиб, дам олувчиларга хизмат кўрсата бошлади.

Тошкентдаги "Салом", "Мовий гумбазлар", "Самарқанд", "Фарғона", "Оталар чойхонаси", Самарқанд, Наманган, Қўқон шаҳридаги намунали Чойхоналар бинолари атроф муҳит билан уйғунлаштириб қурилган, уларнинг замонавий жиҳозланишига алоҳида аҳамият берилган.

Султон Холназаров.

Яна қаранг

[edit | edit source]