[go: up one dir, main page]

Jump to content

Бутунжаҳон тамакига қарши курашиш куни

From Vikipediya
" Ҳар кунини Бутунжаҳон тамакисиз кунга айлантиринг ." Жаҳон сог'лиқни сақлаш ташкилотининг афишаси, 2018 йил.

Бутунжаҳон тамакига қарши курашиш куни (БМТнинг бошқа расмий тилларида: ингл. Wорлд Но Тобаccо Дай, араб. اليوم العالمي للامتناع عن التدخين, ‎исп. Дíа Мундиал Син Табаcо, хит. 世界无烟日, фр. Жоурнéэ мондиале санс табаc) — Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)  томонидан халқаро хотира куни расман та’сис этилган.  

Ушбу сана ҳар йили 31-май куни нишонланади. 1988-йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 42-сессиясида WҲА42.19-сонли қарорида) қайд этилган.

ЖССТ чекиш билан боғлиқ 25 дан ортиқ касалликлар (юрак-қон томир, ўпка ва саратон касалликлар) ҳақида огоҳлантиради. Ўпка саратони ва миокард инфарктига олиб келувчи  чекиш билан чамбарчас боғлайдиган жиддий илмий далилларни Бритиш Доcторс Студй олимлари узоқ муддатли тадқиқот самараси ўлароқ келтириб ўтади. Зарарли одатлар оқибатида ҳар йили дунёда 6 миллионга яқин одамнинг ўлимига сабабчи бўлади (шундан 600 минг нафари пассив чекувчиларни ташкил этади).

Бутунжаҳон тамакига қарши курашиш куни БМТнинг жаҳон ва халқаро кунлар тизимининг бир қисмидир.

Америка Қўшма Штатларда “Кашандаликдан бош тортиш куни” (ингл. Греат Америcан Смокеоут) ташкил этилган бўлиб, у ноябр ойининг учинчи пайшанбасида нишонланади. Мазкур сана 1977-йилда Америка саратон жамияти томонидан ташкил этилган.

Ҳаволалар

[edit | edit source]