[go: up one dir, main page]

Jump to content

Апоптоз

From Vikipediya
Саратон ҳужайраларига этопозоид моддасини қўшиш натижасида содир бўлаётган апоптоз жараёни.

Апоптоз - бу тартибли программалаштирилган ҳужайра ўлимининг бир тури. Апоптоз натижасида ҳужайра апоптотик таначаларга бўлиниб кетади. Апоптотик таначалар эса тезда (ўртача 90 минут) макрофаглар ёки қошни ҳужайралар томонидан яллиғланишга ёл қоймай ютиб олинадилар.

Апоптоз механизми

[edit | edit source]

Кўп ҳужайрали организмда апоптоз икки ё'л билан вужудга келиши мумкин:

1) Ташқи сигналлар бўйлаб. 2) Митохондриявий сигнал йўл орқали.

Умуртқали организмларда митохондриявий сигнал йўл орқали бўлиб ўтадиган программалаштирилган ҳужайра ўлими кўпроқ учрайди.

Апоптознинг митохондриявий сигнал йўли ҳужайра ситоплазмасига апоптоген оқсилларнинг чиқиши натижасида бўлиб ўтади. Бу иккита сабабдан келиб чиқиши мумкин: 1. митохондриянинг мембраналари ёрилиши ва 2. митохондрия мембраналарининг ўтказувчанлигини ошиб кетиши натижасида.

Митохондрия мембраналарининг ўтказувчанлиги ошишида апоптотик Бcл-2-оқсиллар (Бах ва Бак оқсиллари) катта аҳамиятга эга. Бcл-2-оқсиллар митохохондрия мембраналарига ўтириб ситоплазмага апоптозда иштирок этадиган оқсилларни - ситохром c, прокаспаза ва АИФ-флавопротеинларни - чиқиб кетишини таъминлаб беради.

Ситоплазмада ситохром c АПАФ-1 оқсили билан апоптосома деган органеллани ҳосил қилишда иштирок этади. АПАФ-1 ва ситохром c га прокаспаза-9 оқсили қўшилиб етук апоптосомани ҳосил қилади. Апоптосома ситоплазмадаги каспаза-9 оқсилларни топиб, уларни прокаспаза-3 оқсиллари билан қошади ва апоптозда иштирок этадиган тайёр каспаза-3 оқсилини ҳосил қилади. АИФ-флавопротеини каспаза ва прокаспаза оқсилларидан алоҳида апоптозда иштирок этади.

Каспаза-9 ҳужайра ситоплазмасида каспазалар каскадини ҳосил қилади. Каспазаларнинг асосий вазифаси ҳужайрада жойлашган ҳамма органоидларни парчалаш билан бўғлиқ. Каспазалар ядро мембраналарини, ситоскелет оқсилларини, ҳужайралар ўртасидаги бўлган бирикишларни бузилишида истирок этади.

Каспазаларнинг яна бир муҳим вазифаларидан бири - бу апоптозни тўхтатадиган оқсилларни парчалаш дур.

Апоптознинг аҳамияти

[edit | edit source]

Кўп ҳужайрали организмларда морфогенез, дифференциация, иммунитет жараёнлари апоптозсиз содир бўла ололмайди. Организмда касал ва шикастланган ҳужайраларни ёқотишда ҳам айнан апоптоз механизми ишлатилади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Альбертс Б. и др. Молекулярная биология клетки в 3 томах. Т1. 2015

Мунозара