Алигарх
Appearance
Алигарх – Ҳиндистоннинг шимоли қисмидаги шаҳар, Уттар-Прадеш штатида. Аҳолиси 480 минг киши (1991). Алигарх ва автомобил йўллари тугуни. Ипгазлама, ойна, металлсозлик корхоналари бор. Алигарх раёнининг савдо маркази (ғалла, пахта, шакарқамиш). Алигархда ҳар йили ярмарка ўтказилади. 1524-йилда қурилган қал’а (форт) сақланиб қолган. Мусулмонлар университети (1920-йилдан) бор.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |