[go: up one dir, main page]

Jump to content

Аҳмаджон Мелибоев

From Vikipediya
Аҳмаджон Мелибоев
Таваллуди 23-март 1946-йил

Аҳмаджон Мелибоев— 1946-йил 23-март куни Қирг'изистон Республикаси Ўш вилояти Сафед Булон қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1974-йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг Журналистика факултетини тугаллаган[1]. Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида бошлаган. Сўнг Ёшлар нашриётида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида сиёсий шарҳловчилик қилган. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида узоқ йиллар бош муҳаррир бўлиб ишлади. Ўшанда газетанинг адади 886 минг нусхага етган. 2000-2004 йиллари Ўзбекистон Пезидентининг Давлат маслаҳатчиси, маслаҳатчининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2018-йилнинг май ойидан эътиборан “Жаҳон адабиёти” журналига раҳбарлик қилмоқда.

АСАРЛАРИ

[edit | edit source]

“Бир заминда яшаймиз” (1982), “Умидли дунё” (1984), “Ёлғиз яшаб бўлмайди” (2006), “Ҳуштакни ким чалади?”(2007), “Умр учар юлдуз” (2006), “Торнинг чўмичдан фарқи” (2007), “Сувора соғинчи” (2007), “Қирқ бешинчи бекат” (2008), “Қабоҳат тўри” (2013), “Ризқ дарахти”, “Ўзингни ўзинг бошла” (2017) номли публицистик тўпламлари, “Ўнғор эртаклари” (1985), “Сафед Булон ҳикоялари” (2009) номли насрий асарлари, ёш журналистлар учун 6 та ўқув қўлланмаси эълон қилинган. Аҳмаджон Мелибоев миллий журналистикамиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг 2004-йили “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси таҳририятида ташкил этган “Маҳорат мактаби” бугун ўз фаолиятини ЎзМУ Журналистика факултетида давом эттиряпти. Шу йиллар ичида ушбу мактабда икки юзга яқин бўлажак журналист таълим олди. Тажрибали устоз сифатида ёшларга ўзи раҳбарлик қилаётган “Маҳорат мактаби”да иқтидорли талабалар ва ёш ўқитувчиларга маҳорат сирларини ўргатяпти.

ФАОЛИЙАТИ

[edit | edit source]

1976-2020-йиллари матбуотда Аҳамаджон Мелибоевнинг 800 дан ортиқ мақоласи эълон қилинган. Деярли ҳар ҳафтада газеталаримизда журналистнинг янги мақоласини ўқишингиз мумкин. Аҳмаджон Мелибоев 2018-йили Олий ўқув юртлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Энг яхши педагог” республика танловида, 2019-йили “Олтин қалам” танловида  ғолиб бўлди. Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси раҳбари. Чингиз Айтматов номидаги халқаро илмий академия аъзоси. Кейинги икки йил ичида Қирғизистон ва Белорус давлат университетларида оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир илмий маърузалар ўқиди. “Чингиз Айтматов: Давр. Инсон. Ҳақиқат” монографияси чоп этилди. 2020-йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адиб ва жамият” рукнида унинг “Тождор ажал ҳамласи ёхуд дунёни ларзага солган 40 кун” номли салмоқли публицистик китоби чоп этилди.

Манбалар

[edit | edit source]